язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ ЎзР 07.12.2001 й. 312-II-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР 07.12.2001 й. 312-II-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонунидан олдинги таҳрири



14-модда бешинчи қисми иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


солиқлар, йиғимлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбурий тўловлар;



20-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Инвестор битимнинг амал қилиш муддати мобайнида, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ишлар турини истисно этганда, қуйидаги солиқлар ва тўловларни тўлайди:

фойда солиғи;

ер солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

ер ости бойликларидан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар, бундан қўшимча фойда солиғи мустасно. (ЎзР 28.12.2007 й. ЎРҚ-138-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири


14-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу Қонун 5-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ инвесторларга фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларида йўл қўйиладиган даражадаги харажатларни қоплаш шу харажатлар қилинган календарь йилида компенсация маҳсулоти ҳисобидан амалга оширилади. Бу ҳолда битимда ўрни қопланадиган йўл қўйиладиган даражадаги харажатларнинг энг юқори миқдори белгилаб қўйилади.



20-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Инвестор атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик ва оқизганлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштирганлик учун, шу жумладан меҳнат ҳақи жамғармасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тўловлар тўлайди.