язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2003 й. 367-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 6 июндаги 200-сон Қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2003 й.

N 367



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2002 ЙИЛ 6 ИЮНДАГИ 200-СОН ҚАРОРИГА

ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида устуворликларни рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясига юкланган вазифаларни самарали бажариш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат харажатларини қисқартириш ҳамда Ахборот-комуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси юқорида кўрсатилган биноларни белгиланган тартибда қабул қилсинлар ва топширсинлар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорининг 12-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов