язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Тадбиркорлик субъектлари/ Ўзбекистон Республикасида кичик корхоналар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.02.1992 й. 85-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 26 февралдаги

85-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида кичик

корхоналар тўғрисида

НИЗОМ


Низом бозор иқтисодиёти инфраструктурасини шакллантириш манфаатлари йўлида Ўзбекистон Республикасида кичик корхоналарни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқаришни танҳо ҳукмронликдан халос қилиш, рақобатни ривожлантириш, янги ишчи ўринлари барпо этиш, халқ хўжалиги тузилмасини қайта янгилаш, товарлар ишлаб чиқаришни ва кўрсатиладиган хизматларни кўпайтириш, республика истеъмол бозорини улар билан тўлдириш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилгандир.

Барча мулкчилик шаклларидаги кичик корхоналарни ташкил этиш, уларнинг ишлаши, уларни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида", "Ўзбекистон Республикасида кооперация тўғрисида", "Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида", "Ижара тўғрисида" қонунлари, шунингдек, республиканинг бошқа қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида кичик корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатига олиш, уларнинг фаолияти, уларни бошқариш, қайта ташкил этиш ва тугатиш хусусиятларини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мулкчилик шаклидан қатъи назар (жумладан, аралаш мулк), ҳуқуқий шахс ҳуқуқлари билан мустақил хўжалик юритувчи субъект кичик корхона ҳисобланади, бунда у ишловчилар сони чекланган ҳолда ҳамда мулк, тўла хўжалик юритиш ёки тезкорлик билан бошқариш ҳуқуқлари бўйича ўзига тегишли бўлган мол-мулк асосида маҳсулот ишлаб чиқаради ва сотади, ишларни бажаради, хизматлар кўрсатади.


2. Кичик корхоналарга ҳисобот даври (йил)да ходимларининг ўртача чекланган сони:

саноатда - 40 кишигача ишловчиси бўлган;

қурилишда, қишлоқ хўжалигида ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида - 20 кишигача ишповчиси бўлган;

фан соҳасида, илмий хмзмат кўрсатишда, чакана савдода ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида - 10 кишигача.

Кичик корхоналар жумласига, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони 10 кишигачани, савдо, хизматлар кўрсатиш ва ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқларида - 5 кишигачани ташкил қиладиган микрофирмалар ҳам киради.

3. Кичик корхоналар республиканинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва ўзларининг уставларида белгиланган мақсадларга жавоб берувчи исталган хўжалик фаолияти билан, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишлари мумкин.

Бир неча хилдаги хўжалик фаолиятини амалга оширувчи корхоналар (куп ихтисосли) ишлаб чиқариш ва маҳсулотни сотиш (ишлар, хизматлар) ҳажмида устунлик қилувчи фаолият тури мезони бўйича кичик корхоналар таркибига киради.

Рўйхати Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланадиган фаолиятнинг айрим турлари билан кичик корхона фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланиши мумкин.


4. Кичик корхоналар ўз номидан шартномалар, битимлар, хоҳиш-истаклар баёнларини тузишлари, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлишлари, мажбурият олишлари, судда, ҳакамлик ҳамда холислик судида даъвогар ва жавобгар бўлишлари мумкин.

Тижорат ташкилотлари ҳисобланувчи кичик корхоналар мустақил балансга эга бўладилар ҳамда ўз харажатларини ўзи молиявий ва валюта билан тўла қоплаш асосида ишлайдилар.


5. ґар бир кичик корхона алоҳида мулкка эгалик қилади, уни бошқа корхоналардан (ташкилотлардан) фарқловчи ҳамда корхонанинг турини ва унинг фаолият соҳасини кўрсатиб турувчи фирма номига (шу жумладан, қисқартма номига), банкларда ҳисоб-китоб счётига ва бошқа счётларга, ўз номи ёзилган муҳрга ва иш қоғозларига эга бўлади.


6. Кичик корхоналар республика ҳудудида ва унинг ташқарисида алоҳида корхоналар, фирмалар, ваколатхоналар ва уставда кўрсатилган бошқа алоҳида бўлинмаларни тузиш, хўжалик уюшмаларига, концернларга, консорциумларга ва бошқа хўжалик бирлашмаларига ихтиёрий равишда бирлашиш ҳуқуқига эга.



II. КИЧИК КОРХОНАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ,

ТАЪСИС ҲУЖЖАТЛАРИ ВА ДАВЛАТ

РЎЙХАТИГА ОЛИШ ТАРТИБИ


7, Кичик корхоналар Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида мулк тўғрисида" Қонунида белгиланган исталган мулкчилик шаклида ташкил этилиши мумкин, уларга аралаш корхоналар, оилавий корхоналар, тўлиқ ширкат, коммандитлик ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятлар, акционерлик жамияти, ижара корхонаси, жамоа корхонаси, давлат корхонаси ва тўла хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган бошқа корхоналар киради.

Фуқароларнинг мулкига асосланган кичик корхоналарни тузиш, рўйхатга олиш, уларнинг фаолияти ва уларни тугатишнинг ҳуқуқий ҳолати Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низом, республиканинг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

Ишлаб чиқариш кооперативлари шаклидаги кичик корхоналарнинг ҳуқуқий ҳолати республиканинг кооперация тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Хорижий инвестициялар билан кичик корхоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида"ги ва "Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар тўғрисида"ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 ноябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган хорижий инвестициялар билан корхоналар, халқаро бирлашмалар, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларини тузиш тартиби, уларнинг фаолият кўрсатиши, уларни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги низомлар, республиканинг бошқа қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади.

Мулкнинг аралаш шакллари асосида кичик корхоналарни ташкил қилишда корхоналарнинг тури мазкур корхонани ташкил қилган мулкдорларнинг мулкий улуши салмоғига кўра белгиланади.

Кичик корхоналарнинг қолган барча турларини ташкил қилиш, уларнинг ишлаши ва уларни тугатиш Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида"ги Қонуни ва корхоналар турларининг хусусиятларига боғлиқ ҳолда тегишли низомлар, республиканинг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.


8. Куйидагилар кичик корхоналарнинг таъсисчилари бўлишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, республика ҳудудида яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, биргаликда меҳнат хўжа-лиги юритувчи оила аъзолари ва фуқаролар гуруҳи;

давлат корхоналари, ижарачи корхоналар, жамоа корхоналари ва қўшма корхоналар, хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, ишлаб чиқариш ва матлубот кооперативлари, хўжалик бирлашмалари (ассоциациялар, уюшмалар, концернлар, консорциумлар ва ҳоказолар), жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар, ҳайрия жамғармалари ва бошқа жамғармалар, юридик шахслар бўлган бошқа корхоналар ва ташкилотлар;

давлат мулкини бошқариш ваколатига эга бўлган бошқа давлат органлари;

хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар.

Кичик корхоналар кўрсатилган органлар, юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар билан биргаликда ташкил этилиши мумкин.


9. Кичик корхоналар ҳам мустақил асосларда, ҳам давлат, кооператив, жамоат ташкилотлари, корхоналари, муассасалари ва ҳоказолар ҳузурида ташкил этилади ва ишлайди.


10. Кичик корхоналар таъсисчининг (таъсисчиларнинг), мулк эгасининг (эгаларининг) ёки у (улар) ваколат берган органнинг, корхоналарнинг, ташкилотларнинг қарори бўйича ташкил этилади. Таъсис қилиш чоғида кичик корхоналарга, таъсисчилар томонидан мулк эгасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бериш билан ёки тўла хўжалик юритиш, тезкор бошқариш ҳуқуқлари билан мол-мулк берилади.


11. Кичик корхона ишлаб турган бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар таркибидан бир ёки бир неча таркибий бўлинмаларининг (бирликнинг) кўрсатилган бўлинма (бўлинмалар) ёки таркибий бирлик (бирликлар) меҳнаткашлар жамоаларининг ташаббуси бўйича ажралиб чиқиши натижасида ташкил этилиши мумкин. Бунинг учун эса корхона мулки эгасининг (у ваколат берган органнинг, бирлашманинг, корхона ва ташкилотнинг) розилиги керак ҳамда бирлашма, корхона, ташкилот томонидан илгари зиммага олинган шартнома мажбуриятларининг бажарилиши лозим.

Бу ҳолларда таркибидан кичик корхона ажралиб чиққан бирлашма, корхона, ташкилот ушбу корхонанинг таъсисчиси бўлади.


12. Кичик корхона устав асосида, коммандитлик ширкати, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тарзидаги кичик корхоналар эса таъсис ҳужжатлари ҳисобланувчи таъсис шартномаси ҳамда устав асосида ташкил этилади ва ишлайди.

Таъсис шартномаси кичик корхонанинг таъсисчиси (таъсисчи-лари) томонидан тузилади, устав эса тасдиқланади.

Таъсис ҳужжатларида қуйидагилар белгилаб қўйилади: корхонанинг номи ва тури, унинг жойлашган ўрни, фаолият соҳаси ва мақсадлари, бошқарув ва назорат органлари, уларнинг ҳуқуқ Доираси, мол-мулкни ҳосил қилиш, даромад (фойда) ва зарарларни тақсимлаш тартиби, корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш шартлари, шунингдек, тегишли кўринишидаги юридик шахслар тўғрисида қонунларда назарда тутилган бошқа маълумотлар.


13. Кичик корхона республиканинг ваколатли органларида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ташкил этилган деб ҳисобланади ва юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлади.


14. Кичик корхона жойлашган жойдаги ноҳия, шаҳар, шаҳарлардаги ноҳия ҳокимликларида, биржа тарзидаги кичик корхоналар - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, хорижий инвестицияли корхоналар эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида давлат рўйхатига олинадилар.


15. Давлат рўйхатига олиш учун рўйхатга олувчи тегишли органга қуйидагилар тақдим этилади:

таъсисчининг (таъсисчиларнинг) рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаси;

таъсис ҳужжатлари (корхонанинг устави, корхонанинг тегишли турида эса - таъсис шартномаси ҳам);

корхона ташкил этиш тўғрисидаги қарор (мулк эгасининг қарори, мажлис баёни);

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

кичик корхона ташкил этиш ва унинг фаолияти учун ер майдони, бошқа табиий ресурслар талаб этилган ҳолларда - ердан фойдаланувчининг розилик хати.

Масъулияти чекланган жамият тарзидаги кичик корхоналар рўйхатга олиш вақтида қатнашчиларнинг устав фондига камида 30 фоиз миқдорида улуш қўшганликлари тўғрисида гувоҳлик берувчи банк ҳужжатини ҳам тақдим этадилар.

Фуқаролар таъсисчилар бўлган ҳолларда таъсис ҳужжатлари нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

Рўйхатга олиш учун бошқа ҳужжатлар (шу жумладан, ҳар хил маълумотномалар, битишувлар, кафолат хатлари, юридик манзилгоҳлар бериш тўғрисида шартномалар ва шу кабилар)ни тақдим этиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан назарда тутилмаган ва улар талаб қилинмаслиги керак.


16. Кичик корхонани давлат томонидан рўйхатга олиш зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, рўйхатга олиш тўғрисида ариза олинган пайтдан бошлаб кечи билан 10 иш кунида амалга оширилади.

Корхонани ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас, деб давлат томонидан рўйхатга олишни рад этишга йўл қўйилмайди. Рад этилган ҳолларда рўйхатга олувчи орган аризачига рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган ёзма хулосани беради. Давлат томонидан рўйхатга олишни рад этиш сабаблари таъсисчи (таъсисчилар) томонидан асоссиз деб топилса ёхуд корхона белгиланган муддатда рўйхатга олинмаса, таъсисчи (таъсисчилар) судга, ҳакамлик судига мурожаат қилиши мумкин.

Кичик корхонани рўйхатга олишнинг асоссиз равишда рад этилганлиги суд томонидан аниқланган тақдирда, рўйхатга олувчи органлар моддий жавобгарликка тортиладилар. Моддий жавобгарликнинг миқдорлари суд томонидан аниқланади ва қонунда белгиланган тартибда ундириб олинади.


17. Кичик корхоналарнинг давлат томонидан рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумотлар рўйхатга олган орган томонидан ун кун муддат ичида ягона давлат рўйхатига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига хабар қилинади.



III. КИЧИК КОРХОНАНИ БОШҚАРИШ

ВА УНИНГ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


18. Кичик корхонанинг мулки асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек, қиймати мустақил балансда акс этадиган ва корхонага мулк ёхуд тўла хўжалик юритиш ва тезкорлик билан бошқариш ҳуқуқи бўйича тегишли бўлган бойликлардан ташкил топади.

Давлат кичик корхонанинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кафолатлайди. Корхонадан унинг асосий фондларини, айланма маблағларини ва ўзи фойдаланадиган бошқа мулкларнинг давлат томонидан олиб қўйилишига йўл қўйилмайди, республика конунчилик ҳужжатларида назарда тутилган доллар бундан мустаснодир. 19. Қуйидагилар кичик корхонанинг мулкини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

таъсисчиларнинг пул ва моддий бадаллари;

маҳсулотларни, ишларни реализация қилишдан, шунингдек, хўжалик фаолиятининг бошқа турларидан даромадлар;

қимматдор қоғозлардан олинган даромадлар;

банклар ва бошқа кредитчиларнинг кредитлари;

беғараз ёрдам ёки хайр-эҳсон бадаллари, ташкилотлар, корхоналар ва фуқароларнинг ҳадялари, шунингдек, мерос бўйича алмаштириш ва совға қилиш йўли билан олинган мулк;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


20. Кичик корхонанинг фаолиятини таъминлаш учун корхонанинг уставида назарда тутилган миқдорларда ва низомлар, бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ унинг турига боғлиқ равишда устав жамғармаси ҳосил қилинади.

Корхонанинг устав жамғармасига қўшиладиган улушлар ҳисобига мулкий ва интеллектуал бойликларнинг барча турлари киритилиши мумкин.


21. Кичик корхона ўзига қарашли биноларни, иншоотларни, асбоб-ускуналарни, транспорт воситаларини, жиҳозларни, хом ашё ва бошқа моддий бойликларни бошқа корхоналарга, ташкилотлар ва муассасаларга сотиш ва бериш, айирбошлаш, ижарага топшириш, вақтинча бепул фойдаланишга ёки қарзга бериб туриш, шунингдек, агар республиканинг, қонунчилик ҳужжатларида ва корхона уставида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, уларни балансдан чиқариш ҳуқуқига эга.


22. Кичик корхонанинг пул маблағлари мамлакат ва чет эл валютасида банк муассасаларидаги ҳисоб-китоб счётларида сақланади.


23. Кичик корхона ўз хўжалик фаолиятини тўла хўжалик ҳисоби асосларида мустақил амалга оширади, ўз хўжалик фаолияти натижалари учун, меҳнат жамоаси ва тузилган шартномалар юзасидан шериклари олдида, давлат бюджети ва банклар олдида амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб беради,


24. Корхонанинг бошқа юридик шахслар ва фуқаролар билан хўжалик фаолиятининг барча соҳаларидаги муносабатлари шартномалар асосида кўрилади.


25. Кичик корхона ўз маҳсулотини (ишларни, хизматларни), ишлаб чиқариш чиқиндиларини мустақил ёки шартнома асосида белгиланадиган нархлар ва тарифларда, амалдаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса бошқариладиган нархларда сотади.


26. Кичик корхона ўз ишлаб чиқариши ва капитал қурилишининг моддий-техникавий таъминотини ихтисослашган таъминот-савдо ташкилотларининг, биржаларининг хизматларидан фойдала ниш, ярмаркаларда, кимошди савдоларида ва бевосита ишлаб чиқарувчилардан, шунингдек, импорт бўйича сотиб олиш йўли билан мустақил ташкил этади.

Белгиланган топшириқлар миқдорларида давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи, иш (хизмат) бажарувчи корхоналар белгиланган тартибда фондлардаги моддий-техника ресурслари билан таъминланадилар.


27. Меҳнат муносабатлари, жумладан, ходимларни ёллаш, бошқа ишга ўтказиш, бўшатиш, иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнатга ҳақ тулаш ва бошқалар меҳнат тўғрисидаги амалдаги қонунлар билан бошқариб борилади.

Ходимлар иш ҳақининг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

Корхона меҳнатга ҳақ тўлаш, шунингдек, ходимларнинг бошқа турдаги даромадлари шаклларини, тартибини ва миқдорларини мустақил равишда белгилайди.

Корхона у ердаги барча ишловчилар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашга мажбурдир ҳамда уларнинг соғлиғига ва меҳнат қилиш лаёқатига етказилган зарар учун қонунда белгиланган тартибда жавоб беради.


28. Кичик корхона ходимлари давлат корхоналари ходимлари учун белгиланган тартибда ва шартларда ижтимоий ва тиббий су-гурта қилинади ва ижтимоий таъминланади.

Корхона амалдаги қонунларда белгиланган тартибда ва миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига маблағ ўтказиши шарт.

29. Фойда, амортизация ажратмалари, қимматдор қоғозларни сотишдан олинган маблағлар, меҳнат жамоаси аъзоларининг, юридик шахсларнинг, фуқароларнинг пай ва бошқа бадаллари, шунингдек, бошқа тушумлар кичик корхонанинг молиявий ресурсларини шакллантириш манбаи ҳисобланади.


30. Кичик корхоналар корхоналардан, бирлашмалар ва ташкилотлардан солиқ олиш тўғрисидаги, валютани бошқариб бориш ва ҳоказо тўғрисидаги амалда бўлган республика қонунларига мувофиқ даромаддан (фойдадан) ва валюта тушумидан тўловлар тў-лайди.

Бирлашма, корхона ёки ташкилот таркибидан ажралиб чиқиш йўли билан кичик корхона тузишда фойдадан (даромаддан) бюджетга тўловларнинг камайишига йўл қўйилмаслиги керак.

Кичик корхоналар амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқариш жамғармаларининг фаол қисмини жадал амортизация қилишлари мумкин.


31. Кичик корхоналарда қоладиган соф фойда унинг тўла тасарруфига келиб тушади. Корхона соф фойдадан фойдаланиш йўналишларини мустақил белгилайди, ўз фаолияти ва жамоанинг ижтимоий ривожланиши учун зарур бўлган заҳира жамғармасини ва бошқа жамғармаларни тузади.


32. Кичик корхонани бошқариш унинг уставига мувофиқ, мехҳнат жамоасининг ўзини ўзи бошқариш принципларини ва ўз мол-мулкидан хўжаликда фойдаланиш бўйича мулкдорнинг ҳуқуқларини уйғунлаштириш асосида амалга оширилади. Корхона бошкарувнинг тузилишини, шакллари ва усулларини, штатларни мустақил белгилайди.

Умумий йиғилиш корхона меҳнат жамоаси ваколатларини амалга оширишнинг асосий шакли ҳисобланади.

Корхона раҳбари фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш учун йиғилишда тафтиш комиссияси тузилади. Корхона раҳбари тафтиш комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас.


33. Кичик корхона белгиланган тартибда ўз иш натижаларининг тезкор бухгалтерлик ҳисобини амалга оширади, статистик ҳисобот олиб боради.



IV. КИЧИК КОРХОНАНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


34. Кичик корхона фаолияти уни қайта ташкил этиш (бирлашиш, қўшиб олиниш, бўлиниш, ажралиш, айлантириш) ёки тугатиш йўли билан тўхтайди.

Қайта ташкил этилганда корхонага тегишли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар унинг ҳуқуқий ворисларига ўтади.


35. Кичик корхона ўз мол-мулкининг эгаси ёки бундай корхоналарни тузишга ваколатли органнинг қарори бўйича ёхуд суд ёки ҳакамлик судининг қарори бўйича, шунингдек, унинг инқирозга учраганлиги эътироф этилган ҳолларда ва республиканинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа асослар бўйича ўз фаолиятини тўхтатади.


36. Кичик корхонани қайта ташкил этишда ва тугатишда бўшатиладиган ходимларга қонунларга мувофиқ уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя қилишга кафолат берилади.


37. Кичик корхонани тугатиш Мулкдор ёки у ваколат берган орган томонидан тузиладиган тугатиш комиссияси, корхона фаолияти суд (ҳакамлик) қарори бўйича ёки инқирозга учраганлик туфайли тугатилган ҳолларда эса - ушбу органлар тайинлайдиган тугатиш комиссияси томонидан амалга оширилади. Корхонани, уларнинг қарори бўйича, корхонанинг ўзи ҳам унинг бошқарув органи томонидан тугатиши мумкин.

Тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш ваколатлари унга ўтади. Комиссия тугатиладиган корхонанинг мавжуд мол мулкини баҳолайди, унинг дебиторлари а кредиторларини аниқлайди ва улар билан ҳисоб-китоб қилади, тугатиш балансини тузади ва уни мулкдорга ёки комиссияни тайинланган органга тақдим этади.

Тугатиш комиссияси ўз айби билан корхонага етказилган зарар учун фуқаролик қонунларига мувофиқ мулкий жавобгардир.


38. Давлат рўйхатига олиш дафтарига тегишли ёзувлар киритилган пайтдан бошлаб қайта ташкил этиш ёки тугатиш ниҳоясига етган, кичик корхона эса ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади.