язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Интеллектуал мулк/ Давлат статистика қўмитасининг 27.07.2012 й. 2-мб-сон "Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 31.07.2012 й. 2251-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИГАН

31.07.2012 й.

N 2251-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

27.07.2012 й.

N 2-мб


ҚАРОРИ


Электрон захирага олиш тизими ва фирма

номларининг марказлаштирилган маълумотлар

базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2012 йил 10 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сонли "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2011 йил 1 июлдаги 3-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2251, 2011 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 31-сон, 334-модда) билан тасдиқланган Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис                                                                                             Б. Тўраев






Қарорга

ИЛОВА



Электрон захирага олиш тизими ва фирма

номларининг марказлаштирилган маълумотлар

базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси "сайтига" деган сўздан кейин "кеча-кундуз" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 4-банднинг учинчи хатбошиси "сайти орқали" деган сўзлардан кейин "кеча-кундуз" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 9-банднинг иккинчи хатбошиси "талабномани" деган сўздан кейин "кеча-кундуз" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 10, 11 ва 16-бандлардаги "8" рақами "4" рақами билан алмаштирилсин.


5. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 31-сон, 368-модда