язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.1994 й. 153-сон "Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.03.1994 й.

N 153


ЮРИДИК ШАХСЛАР БИРЛАШМАЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ҲАҚИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг 12-бандига мувофиқ Вазирлар Мақкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Юридик шахслар бирлашмаларини, акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган хўжалик бирлашмалари (корпорациялар, концернлар, уюшмалар, иттифоқлар, акционерлик жамиятлари ва бошқалар), мулкчилик шаклидан қатъи назар, 1994 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят ҳокимликлари адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтишлари керак.

Белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтмаган хўжалик бирлашмаларининг фаолияти ноқонуний ҳисобланади ҳамда уларнинг даромади тегишли бюджетга мусодара қилинади.


3. Қорақалпоқистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари туман ва шаҳар ҳокимликларига фаолият кўрсатаётган барча хўжалик бирлашмаларининг 1994 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтишларини таъминлаш мажбуриятини юкласинлар.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 июндаги 159-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР ҳудудидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандидан "бирлашмалар" сўзи чиқариб ташлансин (ЎзССР, ҚТ, 1991, 6-сон, 19-модда).



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 3, 18-модда.