язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик/ Маҳсулот тақсимотига оид битимлар. Концессия. Геологик ишларни биргаликда олиб бориш/ Молия вазирлигининг 18-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 91-сон “Геология-қидирув ишлари йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 26.02.2015 й. Қарори (АВ томонидан 02.04.2015 й. 2662-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.04.2015 й.

N 2662

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.02.2015 й.

N 18


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.02.2015 й.

N 91


ҚАРОРИ


Геология-қидирув ишлари йиллик дастурларини

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан

молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Геология-қидирув ишлари йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2011 йил 5 сентябрдаги 59 ва 10-сон "Геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2278, 2011 йил 18 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 457-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 6 апрель, 13-сон, 166-модда