ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Судьяларни танлаш ва тайинлаш тартиби. Судьяларнинг мақоми. Халқ маслаҳатчилари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.1993 й. 343-сон "Ўзбекистон Республикаси судьяларини, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.07.1993 й.
N 343
СУДЬЯЛАРИНИ, АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ
ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ
ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Судьяларни, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш, бу органларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини табақали бараварлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
малака даражалари учун судьяларнинг лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари 1-иловага мувофиқ;
судлар ва адлия органлари ва муассасаларининг малака даражалари ва мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари 3-иловага мувофиқ;
мартаба даражалари учун судлар ва адлия органлари ва муассасалари ходимларининг лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарорига 5-илова, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 589-сон қарорига 19, 24-иловалар ва Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 январдаги 33-сон қарорига 12-илова ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.
Мазкур қарор 1993 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1993 йил 9 июлдаги
343-сон қарорига
1-ИЛОВА
Малака даражалари учун судьяларнинг лавозим
маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ
МИҚДОРЛАРИ
Лавозимларнинг номи |
Лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдори (фоизларда) |
5-малака даражасига эга бўлган судья |
24 |
4-малака даражасига эга бўлган судья |
28 |
3-малака даражасига эга бўлган судья |
32 |
2-малака даражасига эга бўлган судья |
36 |
1-малака даражасига эга бўлган судья |
40 |
Олий малака даражасига эга бўлган судья |
50 |
1993 йил 9 июлдаги
343-сон қарорига
3-ИЛОВА
Судлар ва адлия органлари ва муассасаларининг
малака даражалари ва мартаба даражаларига эга бўлган
ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун
бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари
(лавозим маошига нисбатан фоизларда)
Суд ва адлия органлари ва муассасаларидаги умумий иш стажи:
|
|
2 йилдан 5 йилгача бўлганда |
- 5% |
5 йилдан 10 йилгача бўлганда |
- 10 % |
10 йилдан 15 йилгача бўлганда |
- 15 % |
15 йилдан 20 йилгача бўлганда |
- 20% |
20 йилдан 25 йилгача бўлганда |
- 25% |
25 йилдан 30 йилгача бўлганда |
- 30 % |
30 йилдан ортиқ бўлганда |
- 40 % |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даври кўп йил ишлаганлиги учун устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари, Бош вазир котибияти раҳбарининг ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш масалаларига масъул ўринбосари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг бош мутахассиси сифатидаги ишлаш даври кўп йил ишлаганлиги учун устама тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
ФҲДЁ бўлимлари ва Никоҳ уйлари ходимларининг туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимидаги ишлаган даври кўп йил ишлаганлиги учун устамалар тўлашга зарур бўлган иш стажига қўшилади.
1993 йил 9 июлдаги
343-сон қарорига
4-ИЛОВА
Судлар ва адлия органлари ва муассасалари
ходимларининг лавозим маошларига мартаба
даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ
МИҚДОРЛАРИ
Номи |
Лавозим маошларига нисбатан фоизларда қўшимча ҳақ миқдори |
3-даражали юрист |
20 |
2-даражали юрист |
24 |
1-даражали юрист |
28 |
3-даражали адлия маслаҳатчиси |
32 |
2-даражали адлия маслаҳатчиси |
36 |
1-даражали адлия маслаҳатчиси |
40 |
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси |
44 |
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси |
47 |
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси |
50 |
Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси |
50 |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари, Бош вазир котибияти раҳбарининг ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш масалаларига масъул ўринбосари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг бош мутахассиси сифатидаги ишлаш даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
ФҲДЁ бўлимлари ва Никоҳ уйлари ходимларининг туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимидаги ишлаган даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.