Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Ижара ҳисоби /

Молиявий ижара ҳамда лизинг бўйича операциялар амалга оширилганда бухгалтерия ўтказмалари ва солиқ солиш (СБХ, 33-34-сон, 2015 йил 25 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ИЖАРАГА ОЛАЙМИ ЁКИ ЛИЗИНГГАМИ?


Нисбатан яқинда мамлакатимиз тадбиркорлик амалиётига кириб келган лизинг бугунги кунда бизнесни ривожлантиришнинг кенг тарқалган ва самарали дастагига айланди. Ундан бошловчи тадбиркорлар ҳам, оёқда мустаҳкам турган тадбиркорлар ҳам кенг тарзда фойдаланмоқдалар. Маълумки, лизинг молиявий ижаранинг бир туридир. Кўпчилик уларни бир нарса деб ҳисоблайди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?


Лизингда маълум ускунага эҳтиёжи бўлган, бироқ уни сотиб олишга маблағи бўлмаган тадбиркор етказиб берувчини топади ва танлайди, кейин ушбу ускунани сотиб оладиган ҳамда уни маълум ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун унга берадиган бошқа тадбиркорни топади. Мазкур ҳолда ускунани сотиб олувчи (лизинг берувчи) фойда олиш мақсадида ўз маблағларини инвестициялаган бўлади.

Бу ҳолда албатта шартнома тузилади, унда лизингга берилаётган объект батафсил тавсифланади, лизинг олувчининг унга доир барча ҳуқуқлари, шунингдек ким қандай қилиб таъмирлашни амалга ошириши ва у билан боғлиқ бошқа харажатлар қилиши кўрсатилади. Бундан ташқари, лизинг шартномасининг амал қилиш муддати ва лизинг берувчи кўрсатиши лозим бўлган баъзи бир бошқа қўшимча хизматлар қайд этилади, албатта лизинг объекти қийматини сўндириш ҳамда фоиз даромадлари тўловларининг муддатлари ва суммаларини назарда тутувчи лизинг тўловлари жадвали белгиланади.

Молиявий ижара эса бошқа ҳуқуқий муносабатларга асосланган ва бошқача иқтисодий вазиятнинг оқибати ҳисобланади. Яъни ижарага берувчи сотиб олган ёки ўз эҳтиёжлари учун ишлатадиган мол-мулк ижарачига ундан фойда олиш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқини берадиган шартнома асосида ижарага берилади. Шартномада ижарага олинадиган объектни таъмирлаш ва тиклаш шартлари қайд этилади, шунингдек унинг ҳақиқий қиймати ва кейинчалик уни сотиб олиш эҳтимоли кўрсатилади. Ижара ҳақининг миқдори ва ижарага олинадиган мол-мулкни қайтариш муддатлари ҳам шартномада кўрсатилади.

Лизинг шартномаси молиявий ижара шартномасидан шуниси билан фарқ қиладики, лизинг берувчи маблағларни фойда олиш мақсадида инвестициялайди, ижарага берувчи эса ўзининг мол-мулкини ижарага беради ва фойда олади. Биринчи шартноманинг иштирокчилари лизинг объекти сотувчиси, лизинг берувчи ва лизинг олувчидир. Молиявий ижарада иштирокчилар фақат иккита - ижарага берувчи ва ижарага олувчи.

Фикрида қатъий турувчилар лизинг ижаранинг ўзи-ку дейдилар. Муҳими ижара объекти нима учун харид қилинганини аниқлаш керак холос: ўз эҳтиёжлари учунми (хусусий мол-мулк) ёки лизингга бериш учун олувчининг топшириғига кўрами?

Бироқ айни шу фарқланиш мол-мулкни лизингга бериш хизматларини кўрсатадиган микрофирма ва кичик корхоналарга бериладиган фойда солиғи ва ЯСТ бўйича имтиёзларни қўллашда аҳамиятга эгадир (хизматлар рўйхати Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон Қарорига 5-иловада келтирилган).

Агар сиз мол-мулкни лизинг олувчининг топшириғисиз (амалда ўз эҳтиёжларингиз учун), уни кейинчалик ижарачига топшириш мақсади билан олган бўлсангиз, бундай битим "молиявий ижара" тушунчасига киради. Унга доир олинган даромадлар бўйича фойда солиғи ва ЯСТга доир имтиёзлар назарда тутилмаган.

Ижарага доир ҳуқуқий муносабатларни Фуқаролик кодексининг 34-боби, "Ижара тўғрисида" (19.11.1991 йилдаги 427-XII-сон) ва "Лизинг тўғрисида"ги (14.04.1999 йилдаги 756-I-сон) қонунлар тартибга солади.

...
Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск