ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.1994 й. 236-сон "Республика жамғарма банки муассасалари томонидан фуқароларнинг алоҳида махсус фоизсиз счётларга қабул қилиб олинган пул маблағларини қайтариб берилиши тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАРНИНГ
АЛОҲИДА МАХСУС ФОИЗСИЗ СЧЁТЛАРГА ҚАБУЛ
ҚИЛИБ ОЛИНГАН ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ
ҚАЙТАРИБ БЕРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Mapказий банки ва Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банкининг СССР Давлат банки ва Россия банкининг 1961-1992 йиллар нусхасидаги қоғоз рублларани муомаладан чиқариш даврида аҳолининг Жамғарма банки муассасаларидаги алоҳида махсус фоизсиз счётларга топширилган пул маблағларини 1994 йилнинг 5 майидан бошлаб қайтариб бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банки :
омонатчилар маблағларни талаб қилганларида кўрсатиб ўтилган счётлардан уларнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз даромадлар манбаи тўғрисида декларация талаб қилмасдан қайтариб берилишини таъминласин;
1994 йилнинг 5 майидан бошлаб кўрсатиб ўтилган счётлар бўйича йўқлаб олинадиган омонатлардаги каби фоизлар тўласин;
махсус фоизсиз счётлардаги маблағларни омонатчиларнинг хоҳишларига кўра омонатнинг амалдаги ҳар қандай турига ўтказсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Пул муомаласини барқарорлаштиришга оид қўшимча чоралар тўғрисида" 1993 йил 6 ноябрдаги 533-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ҳамда 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов