язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ижтимоий таъминот ва ижтимоий сугуртани бошқариш ва молиялаштириш/ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 08.04.2015 й. 10-Б-сон “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 15.04.2015 й. 1136-3-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.04.2015 й.

N 1136-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

08.04.2015 й.

N 10-Б


БУЙРУҒИ



Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сон Қонуни)"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2002 йил 1 апрелдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1136, 2002 йил 8 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 9-сон) билан тасдиқланган Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          А. Абдуҳакимов






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 15-банднинг учинчи хатбошисидаги "Иккинчи жаҳон уруши" деган сўзлар "1941-1945 йиллардаги уруш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 21-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Иккинчи жаҳон урушининг" деган сўзлар "1941-1945 йиллардаги уруш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 26-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Иккинчи жаҳон уруши" деган сўзлар "1941-1945 йиллардаги уруш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 20 апрель, 15-сон, 189-модда