язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар/ 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига/ ЎзР ВМ 24.12.2014 й. 361-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 24.12.2014 й. 361-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 03.10.2018 й. 789-сон Қароридан олдинги таҳрири



13-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Кузатувга муҳтож бўлган 1-гуруҳ ногирони бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзини кузатиб бораётган шахс тўғрисидаги маълумотларни (паспортининг нусхаси ва ушбу шахс ногиронни амалда парвариш қилаётганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномасини) ҳам тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 15.06.2015 й. 158-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштириладиган санаторийлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва "Нуроний" жамғармаси томонидан белгиланади ҳамда ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбарига тасдиқлаш учун киритилади. (ЎзР ВМ 15.06.2015 й. 158-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан биргаликда, зарур бўлган йўналиш, санаторийнинг номи ва соғлиқни тиклаш учун ўзи хоҳлаган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берган шахслар рўйхатларини шакллантирадилар, уларни "Нуроний" жамғармаси бўлинмаларида келишадилар ҳамда йўлланмалар ажратиш юзасидан ҳар йили 15 ноябргача бўлган муддатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига буюртманома тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 15.06.2015 й. 158-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



19-банднинг олдинги таҳрири


19. Ҳар бир санаторий бўйича уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ойларга тақсимланган ва ажратилган ўринлар сони кўрсатилган ҳолда йўлланмаларни тақсимлаш режаси ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси билан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири, Соғлиқни сақлаш вазири, "Нуроний" жамғармаси раиси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси билан келишилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади. (ЎзР ВМ 15.06.2015 й. 158-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Йўлланмаларни тақсимлаш режаси соғлиқни сақлаш муассасаларида диспансеризациядан ўтган уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг сони ва соғломлаштириш йўналиши тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади.



25-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ушбу масалаларни ҳал этиш ҳокимликнинг, "Нуроний" жамғармасининг, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг вакили ҳамда туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори иштирокида Комиссия тузилади.



36-банднинг олдинги таҳрири


36. Ажратиладиган ўринларнинг талаб қилинган миқдорда бўлишини, санаторийларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун соғломлаштиришнинг зарур даражадаги сифатини ва қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Нуроний" жамғармаси билан биргаликда ҳар йили камида бир марта санаторийларни ажратилган ўринлари сонининг ва сифат параметрларининг уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш бўйича белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан текширувни амалга оширади, бунда уларнинг геронтологик хусусиятларини ҳисобга олади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тегишли хулосани тақдим этади.



41-банднинг олдинги таҳрири


41. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ҳамда "Нуроний" жамғармасига юкланади.




ЎзР ВМ 15.06.2015 й. 158-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш амалга ошириладиган санаторийлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда "Нуроний" жамғармаси томонидан белгиланади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига киритилади.



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ариза берган шахслар рўйхатини соғломлаштиришнинг зарур йўналишини ҳамда хоҳиш билдирилган муддатини кўрсатган ҳолда шакллантирадилар, ушбу рўйхатни "Нуроний" жамғармаси бўлинмаларида келишадилар ва 15 ноябргача бўлган муддатда Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказига йўлланмалар ажратиш тўғрисида буюртманома тақдим этадилар.



19-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


19. Ҳар бир санаторий бўйича уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ойларга тақсимлаган ва ажратилган ўринлар сони кўрсатилган ҳолда йўлланмаларни тақсимлаш режаси ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва "Нуроний" жамғармаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.



24-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Йўлланмалар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари яшайдиган минтақада жойлашган санаторийларга ажратилади. Ушбу минтақада талаб қилинадиган соғломлаштириш йўналишидаги санаторий мавжуд бўлмаган тақдирда, йўлланма соғломлаштиришнинг тегишли йўналишидаги энг яқин санаторийга ажратилади.



28-банднинг олдинги таҳрири


28. Санаторийларда бўлиш қийматини тўлаш учун календарь йилга харажатларнинг чекланган суткалик миқдори ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда, ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга киритилган санаторийларда соғломлаштиришга йўлланмаларнинг ўртача қийматидан келиб чи??ан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан аниқланади.



29-банднинг олдинги таҳрири


29. Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий маркази:

10 ноябргача бўлган муддатда - Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийларига келгуси календарь йил учун йўлланмаларнинг қиймати (харажатлар калькуляцияси билан) ҳамда ўринларнинг умумий сони, шу жумладан, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ажратиладиган ўринлар сони тўғрисида таклифларни олиш учун сўровнома юборади;

1 ноябргача бўлган муддатда - олинган маълумотларни калькуляциянинг тўғрилигини текшириш ва ҳар бир санаторий бўйича у ерда бўлиш қийматини тўлашга харажатларнинг суткалик қийматини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳар бир санаторий бўйича белгиланган харажатларнинг суткалик миқдорини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари билан шартнома тузади;

молия йили бошида - қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мазкур календарь йил учун тузилган шартномалар суммасининг кўпи билан 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади.



38-банднинг олдинги таҳрири


38. Йўлланмалар босмахона усулида босилган, тартиб рақамига эга бўлган махсус бланкаларда тайёрланади, Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказининг "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун йўлланма" сўзлари ёзилган тегишли штампи билан тасдиқланади ҳамда қайтиш (йиртма) талонига эга бўлади.