язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Электрон тижорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2015 й. 259-сон "Электрон тижорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.09.2015 й.

N 259


"ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА"

2015 ЙИЛ 22 МАЙДАГИ ЎРҚ-385-СОН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Электрон тижорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда электрон тижоратни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича вазирлиги электрон тижорат соҳасида махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича вазирлиги:

"Электрон тижорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ушбу қарорга мувофиқ электрон тижорат соҳасида махсус ваколатли давлат органига юкланган ваколатларнинг самарали амалга оширилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат тизимини янада ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ экспорт қилувчилар тўлиқ тўлов уларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисоб рақамларига тушгандан ва ушбу ахборот Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилгандан сўнг экспорт контрактларини расмийлаштирмасдан Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлар орқали товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Бунда 3000 (уч минг) АҚШ долларгача бўлган товарлар электрон тижорат орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан ва юк божхона деларациясини расмийлаштирмасдан, почта хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ реализация қилиниши мумкин.

4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ва миллий телерадиокомпаниясига бошқа оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан, электрон оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда "Электрон тижорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни таҳриридаги) мазмуни ва моҳиятини кенг ёритиш тавсия қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Г.К. Саидова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 8 сентябрдаги

259-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар ва ўзгартириш


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 14 сентябрь, 36-сон, 477-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 9-сон, 78-модда