ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Архив фонди. Архивлар /

АВ 02.06.2007 й. 1685-сон билан рўйхатга олинган Йўриқноманинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

АВ 02.06.2007 й. 1685-сон билан рўйхатга

олинган МБ Бошқарувининг Қарори билан

тасдиқланган Йўриқноманинг

олдинги таҳрири




АВ 09.12.2010 й. 1685-1-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқарувининг Қароридан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Архивлар тўғрисида"ги, "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги, "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги, "Банк сири тўғрисида"ги, "Электрон тўловлар тўғрисида"ги, "Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ва "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон "Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, тижорат банкларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош марказида (кейинги ўринларда - АБМ) электрон архив ишларини юритиш, архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланишнинг умумий тартибини белгилайди.



8-банднинг олдинги таҳрири


8. Электрон тўлов маълумотларининг базалари жойлашган Бош банкларида (филиалларида) қуйидаги электрон маълумотлар архивга олиниши лозим:

а) банк амалиёти куни электрон маълумотларининг тўлиқ базаси;

б) муддати тугаган шифрлаш ва электрон рақамли имзо калитлари;

в) банк амалиёти куни дастурлари ва бошқа алоҳида фойдаланилаётган дастурлар мажмуаси;

г) электрон тўлов ҳужжатларини қабул қилиш-узатиш жараёни бўйича электрон журнал-баённомалари;

д) электрон почта орқали олинган ва узатилган ҳужжатлар;

е) банк бўлимлари томонидан шифрланган ва шифрланмаган кўринишдаги барча кирувчи ва чиқувчи электрон тўлов ҳужжатлари;

ж) тижорат банкининг ягона баланси;

з) тижорат банкларининг кредит ва бошқа банк операциялари борасидаги маълумотлари.

Тижорат банкларининг бошқарув тизимига оид маълумотлари ҳам электрон архивга олиниши шарт.



9-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


9. Электрон тўлов маълумотларининг базалари жойлашган тижорат банклари электрон архив маълумотларининг нусхаларини сақланиши учун камида иккита сақлаш жойлари ташкил этадилар:



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Электрон тўлов маълумотларининг базалари жойлашган тижорат банкларининг ички аудит хизмати ходими ҳар ойда камида бир марта электрон архив ишларини тўғри юритилишини текшириб туради ва бу ҳақида 2-иловада кўрсатилган дафтарга қайд қилиб боради.



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Электрон тўлов маълумотлари базалари жойлашган тижорат банк филиаллари электрон архив маълумотларини ҳар чоракда камида бир марта ўз тижорат банклари вилоят филиалларининг архивига топширадилар. Жорий йил тамом бўлганидан сўнг, тижорат банкнинг вилоят филиали электрон архив маълумотларини Бош банк идоравий архив бўлимига белгиланган тартибда топширади.



18-банднинг олдинги таҳрири


18. Электрон тўлов маълумотлари базалари жойлашган тижорат банкларининг филиаллари фаолияти тугатилганда электрон архив маълумотлари тижорат банкининг вилоят филиалларига, вилоят филиаллари мавжуд бўлмаган банклар Бош банкка белгиланган тартибда топширадилар. Тижорат банк фаолияти тугатилиб бошқа тижорат банкка қўшиб юборилганида, электрон архив маълумотлари ўша банк архивига белгиланган тартибда топширилади. Агар иккита тижорат банк фаолияти тугатилиб янги тижорат банк ташкил этилса, электрон архив маълумотлари янги ташкил этилган тижорат банкда сақланади.





































































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск