язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш/ Умумий концептуал саволлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.1998 й. 235-сон "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.1998 й.

N 235




ЖАМИЯТДА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ

ЮКСАЛТИРИШ МИЛЛИЙ ДАСТУРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида" 1997 йил 25 июндаги ПФ-1791-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури тўғрисида"ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жамоат ташкилотлари, корхоналар ва жамғармалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасдиқланган тадбирлар режасининг амалга оширилишини таъминласинлар ва ҳар ярим йилликда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.


3. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик соҳалари умумҳуқуқий классификаторини 1998 йил 1 сентябргача бўлган муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев ва Адлия вазири С.М.Мирсафоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов





Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 29 майдаги

235-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

"Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш

миллий дастури тўғрисида"ги қарорини

амалга ошириш бўйича

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ



УМУМИЙ ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбирлар


Бажариш

муддати

Масъуллар


1.


"Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури"ни вазирликлар, давлат қўмиталари, ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари, корхоналар ва муассасаларда атрофлича ўрганиш ва уни амалга оширишни таъминлаш


1998 йил, II чоракдан бошлаб


Вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳаллий ҳокимият органлари, "Маҳалла", "Камолот", "Соғлом авлод учун" жамғармалари, "Оила"илмий-услубий маркази


2.


Вазирликлар, давлат қўмиталари, ҳокимликлар ҳузурида ҳар ойнинг охирги ҳафтасида "ҳуқуқий билимлар" ўқув машғулотларини жорий этиш


1998 йилдан бошлаб мунтазам равишда

Вазирликлар, давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари


3.


Ҳуқуқий соҳадаги долзарб муаммоларни тадқиқ қилишни давлат томонидан моддий ва маънавий рағбатлантириш. Олий малакали илмий ва педагогик кадрлар тайёрлашни тубдан  яхшилаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш


1998 йил, III чорак


Фан ва техника давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фанлар академияси


4.


Ўзбекистон халқининг сиёсий-ҳуқуқий ёдгорликлари рўйхатини тузиш, уларнинг матнларини тўплаш ва нашр қилиш чора-тадбирларини кўриш

1998 йил, III чорак


Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, ҳуқуқий маърифат тарғибот маркази "Олтин мерос" жамғармаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, "Ўзтелерадио" компанияси, "Адолат", "Ўзбекистон" ва "Ўқитувчи" нашриётлари


5.


Ҳуқуқшуносликка ихтисослаштирилган

4 та академик лицей ташкил этиш (Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Нукус шаҳарларида)

1999-2000 йиллар


Олий таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги


6.


Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш муаммоларига бағишлаб конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этиш

1998 йилдан бошлаб мунтазам равишда


Адлия вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, ҳуқуқий маърифат тарғибот маркази


7.


Ўзбекистонда юридик таълимнинг ягона концепциясини яратиш ва уни ҳаётга татбиқ этиш тадбирларини ишлаб чиқиш

1998 йил, IV чорак


Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазириги


I. ФУҚАРО, ЖАМИЯТ ВА ДАВЛАТНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИДА

АҲОЛИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИ ҲАМДА ИЖТИМОИЙ

ФАОЛЛИГИНИ ЮКСАЛТИРИШ

1


Фуқароларни қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, ҳар бир шахсда қонунга ҳурмат туйғусини шакллантиришни таъминлаш


Мунтазам равишда


"Ўзтелерадио" компанияси, ҳуқуқий маърифат тарғибот маркази, барча газета ва журналлар таҳририятлари


2.


Аҳолининг турли ижтимоий гуруҳларига тегишлича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган жамоатчилик асосидаги юридик маслаҳатхоналар ташкил этиш

Мунтазам равишда


Адлия вазирлиги, ҳокимликлар, "Камолот" "Нуроний", "Наврўз", "Маҳалла", "Олтин мерос", "Улуғбек", "Соғлом авлод учун" жамғармалари


3.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги "Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги" институтининг аҳоли ҳуқуқий маданиятини такомиллаштиришдаги фаолияти самарадорлигини ошириш чораларини кўриш

Мунтазам равишда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги "Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги" институти


4.


Талабалар уйига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари фаол жалб этилиб, ҳуқуқий таълим бўйича мулоқотлар уюштириш

Мунтазам равишда


Олий таълим вазирлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари


5.


Кенг жамоатчиликка ҳуқуқий таълимни сингдириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида мунтазам равишда теле- ва радиолекторий ташкил этиш, унда қонун мажмуалари шарҳини бериб бориш


Мунтазам равишда


"Ўзтелерадио" компанияси


II.ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМИ ВА

ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.


Мактабгача тарбия муассасаларида "Илк ҳуқуқий тушунчалар" машғулотларини жорий этиш

1998-99 ўқув йилидан бошлаб


Халқ таълими вазирлиги


2.


Ҳуқуқий таълим бўйича ўқувчиларнинг республика олимпиадаларини ўтказиб бориш

1999 йил, апрель-май ойларидан бошлаб

Халқ таълими, Адлия вазирликлари, ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда


3.


Ўзбекистон Республикаси "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"га асосланиб, Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари тизимида ҳуқуқшуносликка оид фанлардан тест синовларини жорий қилиш

1998-99 ўқув йилидан бошлаб


Олий таълим, Халқ таълими вазирликлари, Давлат тест маркази, Адлия вазирлиги, Ҳуқуқий маърифат тарғибот маркази


4.


Талаба ёшларга ҳуқуқий маърифатни етказиш мақсадида Республика Ички ишлар вазирлиги, Олий Суди, Олий хўжалик Суди, Прокуратура идоралари билан уларнинг ходимларини машғулотларга жалб қилиш ҳақида ўзаро ишртномалар тузиш

1998-99 ўқув йилидан бошлаб


Олий таълим вазирлиги, Прокуратура, Олий Суд, Олий хўжалик суди, ИИВ билан ҳамкорликда


5.


Талаба ёшларнинг ҳуқуқий билими ва ҳуқуқий маданиятини такомиллаштириш мақсадида турли ҳуқуқий мавзуларда давра суҳбатлари, мунозаралар, савол-жавоб тадбирларини ўтказиш

1998-99 ўқув йилидан бошлаб


Олий таълим, Халқ таълими вазирликлари, Прокуратура, Олий суд, Олий хўжалик суди билан ҳамкорликда


6.


Ҳуқуқий билимлар ва ҳуқуқий маданиятни мукаммал эгаллаган талабаларни рағбатлантиришнинг аниқ усулларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш

1998 йил


Олий таълим, Халқ таълими вазирликлари, "Камолот", "Маҳалла" жамғармалари билан ҳамкорликда


7.


Олий таълим тизими газеталарида ҳуқуқий билим ва маданиятни шакллантириш ва такомиллаштиришнинг долзарб муаммоларига доир мақолалар мунтазам чоп этилишини таъминлаш

Мунтазам равишда


Олий таълим, Халқ таълими вазирликлари


8.


Таълим муассасаларида ҳуқуқбузарлик, қоидабузарлик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва бошқа жиноий ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича махсус дастур, иш режалари тузиш ва уларни амалга ошириш

Мунтазам равишда


Олий таълим ва Халқ таълими вазирликлари, Олий суд, Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги


9.


Газета, журналларда ҳамда радио ва телевидение орқали ёшларнинг ҳуқуқий таълим-тарбияси мавзусида олимлар, ўқитувчи, тарбиячиларнинг чиқишларини уюштириш. "Маърифат", "Учительская газета", "Тонг юлдузи", "Туркистон" ва бошқа газеталар саҳифаларида ҳуқуқий билимлар рукнларини ташкил этиш

1998 йилдан бошлаб мунтазам равишда


"Ўзтелерадио" компанияси, газета ва журналларнинг таҳририятлари


10


Кутубхоналарни ҳуқуқий таълим-тарбияга оид адабиётлар билан бойитиш ва ҳуқуқий таълим-тарбия бўйича махсус бурчаклар ташкил этиш. Адабиётлар нашр этиш ва тарқатиш

1998 йилдан бошлаб мунтазам равишда


Халқ таълими, Олий таълим вазирликлари, Маданият ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси


11


Ўқувчи-ёшлар ўртасида "Ватанни севмоқ иймондандур", "Биздан озод ва обод Ватан қолсин", "Ватан тупроғи - саждагоҳимиз", "Биз ҳуқуқни нима учун билишимиз керак?" мавзуларида иншолар кўрик танловини ўтказиш

Ҳар йили бир марта


Халқ таълими, Олий таълим вазирликлари


12


Ҳуқуқшунослик фанларини барча олий, ўрта махсус ўқув юртлари ва ўрта мактабларнинг тест синовлари ва давлат имтиҳонлари таркибига киритиш

1998-99 ўқув йилидан бошлаб


Адлия вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази


13


Ҳуқуқий таълим ва тарбия соҳасидаги маънавий меросимизни ҳамда хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва ўзлаштиришни ташкил этиш

1998 йилдан бошлаб


Давлат ва жамият қурилиши академияси, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ЎзР ФА, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ


14


Юридик ўқув юртлари билан хорижий давлатлар юридик ўқув юртлари ўртасида алоқа боғлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихонарининг бу соҳадаги имкониятлардан фойдаланиш

Мунтазам равишда


Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим вазириги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, ёшларнинг "Камолот", "Умид" жамғармалари


15


Ёшларнинг хорижий давлатлардаги турли махсус ҳуқуқий курсларида таълим олишлари учун Сорос фонди, БМТ, ЕХҲТ (ОБСЕ), Европа ҳамжамиятининг ТАСИС дастури каби ташкилотларнинг хизматларидан унумли фойдаланиш

Мунтазам равишда


Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, ёшларнинг "Камолот", "Умид" жамғармалари


16


Турли халқаро ташкилотларнинг  ахборот марказлари билан алоқаларни ва ахборот айирбошлашни йўлга қўйиш.

Янги олинган ахборотларни оммага тарқатиш


Мунтазам равишда


Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, ёшларнинг "Камолот", "Умид" жамғармалари


17


Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ишларида таъсирчанликни ошириш мақсадида Конституция, Президент Фармонлари, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий мавзуларда чиқарилган қарорларидан айрим бандларини плакат, шиор ва бошқа рангли, безакли тарзда чоп эттириб, уларнинг мактаблар, ўқув юртлари, маҳаллалар, корхона, ташкилот, муассасалар, шунингдек аҳоли кўп яшайдиган ва меҳнат қиладиган жойларга илиб қўйилишини ташкил этиш

1998 йил, III чорак


Адлия, Олий таълим, Халқ таълими вазирликлари, "Камолот", "Маҳалла" жамғармалари, Давлат матбуот қўмитаси, ҳуқуқий маърифат тарғибот маркази


III. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ, МАНСАБДОР ШАХСЛАР

ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШ

1.


Аттестация жараёнида раҳбар шахсларнинг ҳуқуқий билими ва ҳуқуқий маданияти, уларнинг қонунларни билишлари ва унга амал қилишларини ҳисобга олишни таъминлаш. Аттестацияни тест синовлари асосида ўтказиш

1998 йилдан бошлаб мунтазам равишда


Адлия вазирлиги, Халқ таълими, Олий таълим вазирликлари, Давлат тест маркази


2.


Давлат идораларида, муассасаларида хўжалик раҳбарлари, ходимлар ва мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида қисқа муддатли ҳуқуқий таълим машғулотлари ташкил қилиш

Мунтазам равишда


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вазирликлар ва Давлат қўмиталари, ҳокимликлар, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари


3.


Адлия вазирлиги томонидан нашр қилинаётган қонун тўпламлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлар "Ахборотнома"си тиражларини кўпайтириш ва эркин обуна бўлишни таъминлаш

Мунтазам равишда


Адлия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси


4.


Давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида, улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий билим асосларини албатта ўқитишни таъминлаш

Мунтазам равишда


Давлат ва жамият қурилиши академияси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази


5.


Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ўқув юртлари, маҳаллаларда фуқаролар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, адвокатлар ва ҳуқуқшунос олимлар учрашувларини ташкил қилиш


Мунтазам равишда


Ҳуқуқий маърифат тарғибот маркази. Суд, Прокуратура, Ички ишлар органлари ва "Маҳалла" хайрия жамғармаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Адвокатлар уюшмаси, ЎзР ФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти


IV. ЮРИДИК КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

1.


Ўқув юртларида ишлаётган ҳуқуқшунос мутахассислар таркибини ўрганиш (аттестациядан ўтказиш) ва ихтисослик малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш йўлларини ўрганиш бўйича тест саволларини ишлаб чиқиш ва уларни амалда қўллаш

1998-99 ўқув йили


Халқ таълими, Олий таълим вазирликлари, Давлат тест маркази


2.


Ҳуқуқшунослар малакасини ошириб бориш мақсадида қисқа муддатли таълимга мўлжалланган Юридик университетлар ташкил этиш ва давлат сертификатлари бериш

Мунтазам равишда


Адлия вазирлиги, ИИВ, ЎзР ФА ФҲА Давлат ва жамият қурилиши академияси, Судьялар уюшмаси, Олий хўжалик суди, Адвокатлар уюшмаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, "Ўзтелерадио" компанияси, "Маҳалла" хайрия, "Камолот" жамғармалари


3.


Юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда тегишли давлат идораларига илмий ва амалий ёрдам кўрсатиш

Мунтазам равишда


Адлия вазирлиги, ЎзР ФА, ИИВ академияси, Давлат ва жамият қурилиши академияси


4.


Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини Дастур асосида такомиллаштириш

Мунтазам равишда


Адлия вазирлиги


5.


Марказнинг моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилар салоҳиятини талаб даражасига етказиш


1998 йил давомида


Адлия вазирлиги


6.


Ҳуқуқшунос кадрларнинг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш мақсадида чет эл етакчи олий ўқув юртлари ва илмий марказларига мутахассисларни юбориш

Мунтазам равишда


"Устоз" жамғармаси, Адлия вазирлиги, ЎзР ФА, ИИВ академияси, Давлат ва жамият қурилиши академияси


7.


Ҳуқуқшунос кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, вазирликлар, идоралар ва вилоятларда маркетинг хизматлари маълумотлари асосида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига ҳуқуқшунос мутахассислар қабул қилиш бўйича таклифлар бериш


Ҳар йили



"Макроиқтисодиётстат" вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


8.


Хорижий давлатларнинг тажрибаларини ўрганган ҳолда ҳуқуқий таълим ва тарбия соҳасидаги мутахассисларнинг хорижий давлатлар ўқув марказларида билим олиши малака ошириши ва тажриба алмашиши ишларини кенг йўлга қўйиш ва бу фаолиятнинг меъёрий, моддий ва ахборот базасини яратиш

Мунтазам равишда


Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, ёшларнинг "Камолот", "Умид" жамғармалари


V. ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШНИНГ

ИЛМИЙ АСОСЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1.


Ҳуқуқий фанлар соҳасидаги таълимни такомиллаштириш режаларини тузиш ва чет эл тажрибасини ўрганиш

1998 йилдан бошлаб мунтазам равишда


Олий таълим вазирлиги, ЎзР ФА, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги


2.


Ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг педагогик муаммоларини тадқиқ этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш

1998 йилдан бошлаб


Олий таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги


3.


Ҳуқуқшунос олимларнинг "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури" бўйича мақола, рисолаларини тайёрлаш ва нашр этиш


1998 йилдан бошлаб


Олий таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, ЎзР ФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти, Давлат матбуот қўмитаси


4.


Ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва кжсалтириш усулларини аниқлашда илмий изланишларнинг устувор йўналишини аниқлаш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш


1998 йил


Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, ЎзР ФА


5.


Ҳуқуқий маданиятнинг моҳияти, мазмуни, таркибий тузилиши ва намоён бўлишининг фалсафий, ижтимоий, иқтисодий, психологик ва юридик муаммоларини тадқиқ этиш бўйича илмий тадқиқотлар мавзуларини белгилаш ва АФТҚга таклифлар киритиш


1998 йил


ЎзР ФА, Фан ва техника давлат қўмитаси, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат ва жамият қурилиши академияси


6.


Ўзбекистон Республикасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, хорижий давлатлардаги ҳуқуқий маданиятни оширишга доир ҳуқуқий-қиёсий тадқиқотлар натижаларини ўрганиш

1998 йил


Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ЎзР ФА, Адлия вазирлиги, ИИВ академияси


7.


Аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданияти даражасини ўрганиш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар, шаҳарларда социологик тадқиқотлар ўтказиш, уларнинг натижалари асосида тавсиялар тайёрлаш

1998 йил


Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ЎзР ФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти


8.



Ҳуқуқшунос олимларнинг аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича вазифалари мавзусида ҳуқуқий муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари иштирокида кенгайтирилган анижуман ўтказиш

1998 йил, IV чорак


ЎзР ФА ФҲИ, Давлат ва жамият қурилиши академияси, Адлия вазирлиги, ИИВ, Судьялар уюшмаси, Олий хўжалик суди, Адвокатлар уюшмаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, "Ўзтелерадио" компанияси, Ҳуқуқий маърифат тарғибот маркази


9.


Ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий маърифат, ҳуқуқий тарғибот ва

ташвиқот меъёрий ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

1998 йил IV чорак


Адлия вазирлиги, Республика Прокуратураси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Ҳуқуқий маърифат тарғибот маркази, Олий Суд, Олий хўжалик суди, Ички ишлар вазирлиги


10


Республика ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар, юридик ўқув юртлари, илмий муассасалар билан ҳамкорликда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида ахборот алмашувини амалга ошириш

Мунтазам равишда


Адлия вазирлиги, ИИВ, ЎзР ФА ФҲИ, Давлат ва жамият қурилиши академияси, Судьялар уюшмаси, Олий хўжалик суди, Адвокатлар уюшмаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, "Ўзтелерадио" компанияси


11


Ҳуқуқий фанларни ривожлантиришнинг илмий асосланган режаларини ишлаб чиқиш ва унинг устувор йўналишларини аниқлаш

1998 йил, III чорак


Фан ва техника давлат қўмитаси, Олий аттестация комиссияси, Ички ишлар вазирлиги академияси, ЎзР ФА Фалсафа ҳуқуқ институти


12


Ҳуқуқий соҳада давлат аҳамиятига молик муаммоларни тадқиқ қилишнинг давлат режасини ишлаб чиқиш

1998 йил IV чорак


Фан ва техника давлат қўмитаси, вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги академияси, ЎзР ФА


13


Ҳуқуқий соҳадаги илмий-тадқиқотлар натижаларидан давлат идоралари, корхона, ташкилот, муассасалар, уларнинг мансабдор шахсларини ва кенг жамоатчиликни хабардор қилиб туриш

Мунтазам равишда

Фан ва техника давлат қўмитаси, нашриётлар, Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги академияси


14


Ҳуқуқий соҳадаги долзарб муаммоларни тадқиқ қилишнинг давлат томонидан рағбатлантирилиши. Ўзбекистон учун зарур бўлган ҳуқуқий соҳадаги мутахассисликлар бўйича докторантура, аспирантураларга кўпроқ жой ажратиш

Мунтазам равишда


Молия вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Олий аттестация комиссияси


ЮРИДИК ЎҚУВ ЮРТЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ВА МОЛИЯ

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ЮРИДИК АДАБИЁТЛАР НАШР

ЭТИШГА ДАВЛАТ МАДАДИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

1.


Юридик ўқув юртлари моддий-техника ва молия базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни жаҳоннинг юридик ўқув марказлари билан ҳамкорлигини кучайтириш

Мунтазам равишда


Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим вазирлиги


2.


Юридик ўқув юртлари моддий-техника ва молия базасини мустаҳкамлашда ички имкониятлардан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш (пуллик юридик маслаҳатлар кўрсатиш, грантлар ютиш, ҳуқуқий оммабоп адабиётлар чоп этиш ва бошқалар)


Мунтазам равишда


Олий таълим вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Молия вазирлиги


3.


Халқаро ҳуқуқнинг умумий тамойиллари ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро стандартларини ҳисобга олган ҳолда ўқув дарсликлари ва махсус дастурлар яратиш

Мунтазам равишда


Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, ёшларнинг "Камолот" ва "Умид" жамғармалари


4.


Инсон ҳуқуқлари, ижтимоий масалалар, пенсия таъминоти, никоҳ-оила муносабатлари

бўйича қонунлар тўпламларини нашр этиш, юридик маълумотномалар ва илмий-оммабоп ҳуқуқий адабиётлар чиқариш


Мунтазам равишда


Давлат матбуот қўмитаси, Республика "Маънавият ва маърифат" маркази, Ҳуқуқий маърифат тарғибот маркази, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, "Улуғбек", "Камолот", "Соғлом авлод учун" жамғармалари


5.


"Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида республикамиз вилоятлари ва йирик шаҳарларида ҳуқуқшунослик фанлари чуқурлаштирилиб ўқитиладиган махсус академик лицейлар учун махсус дастурлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари яратиш

1999-2000 ўқув йилидан бошлаб


Олий таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари


6.


Ўрта умумтаълим мактабларининг 1-4-синфларида "Ҳуқуқ алифбоси", 5-8-синфлари фанлар таркибида "Ҳуқуқ сабоқлари", 9-синфлар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида "Давлат ва ҳуқуқ асослари", "Инсон ҳуқуқлари", "Қонунчилик асослари" фанларини киритиш ва шу мақсадда дастурлар, дарслик ҳамда мавжуд қўлланмаларни қайта ишлаш ва янгиларини яратиш

1998-99 ўқув йилидан бошлаб


Халқ таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари миллий маркази билан ҳамкорликда


7.


Жамият аъзолари ҳуқуқий саводхонлигини оширишга йўналтирилган ҳуқуқий меъёр ва бошланғич тушунчаларнинг изоҳли луғатини тайёрлаш ва чоп этиш

2000 йилгача


Адлия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси


8.


Касб-ҳунар коллежи, мактаб, гимназия ўқувчилари учун "Ҳуқуқ асослари", "Инсон ҳуқуқлари", "Фуқаролик ҳуқуқи" бўйича дастур ва қўлланмалар тайёрлаш ва нашр этиш

2000 йилгача


Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги


9.


Оилада ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий тарбияни юксалтириш бўйича тавсия, оммабоп рисолалар тайёрлаш ва чоп этиш

2000 йилгача


Давлат матбуот қўмитаси, Адлия вазирлиги


10


Жамият аъзоларининг халқаро ҳуқуқ тўғрисидаги саводхонлигини ошириш мақсадида Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда халқаро ҳужжатлар тўпламини чоп этишга киришиш. Бу ҳужжатларни республикамиз олий ўқув юртларида кенг ўрганиш

Мунтазам равишда


Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази


11


Оммавий ахборот воситалари, хусусан, телевидение, радио, газета ва журналлар орқали янги ҳуқуқий ҳужжатларни тушунтириш, шарҳлаш, учрашувлар ўтказиш, мақолалар зълон қилиш ва чоп этиш

Мунтазам равишда


Адлия вазирлиги, ИИВ, ЎзР ФА, Давлат ва жамият қурилиши академияси. Судьялар уюшмаси, Олий хўжалик суди, Адвокатлар уюшмаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, "Ўзтелерадио" компанияси


12


Қонунлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни оддий, оммабоп шаклда тушунтирувчи шарҳлар, саволномалар оммабоп китоб ва бошқа ҳуқуқий адабиётлар туркумини чоп этишни йўлга қўйиш

1998 йилдан бошлаб мунтазам равишда


Адлия вазирлиги, ҳуқуқий маърифат тарғибот маркази, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги академияси, "Адолат" нашриёти