язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа тортишнинг умумий қоидалари/ Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш/ Давлат солиқ қўмитасининг 17.06.2014 й. 2014-25-сон "Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.07.2014 й. 2600-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.07.2014 й.

N 2600




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

17.06.2014 й.

N 2014-25


ҚАРОРИ



Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш

билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар

базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 68-моддаси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                 Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 14 июль, 28-сон, 350-модда