язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2002 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати (ЎзР ВМ 30.12.2002 й. 455-сон қарорига 25-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 30 декабрдаги

455-сон қарорига

25-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини

йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ



1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида" 1994 йил 3 октябрдаги 496-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 10-сон, 47-модда)нинг 2-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси адвокатлик бирлашмаларида адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 15 июлдаги 250-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий суғуртага бадаллар миқдорлари тўғрисида" 1999 йил 30 июлдаги 372-сон қарорининг 1-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2000 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети тўғрисида" 1999 йил 31 декабрдаги 554-сон қарорининг 25-банди ва қарорга 21-илова.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 2 октябрдаги 375-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 63-модда)га илованинг 4-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Мехнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 21-модда)га 3-илованинг 28-банди иккинчи хат боши.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Гастроль-концерт фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-видео кассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 29 июндаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 36-модда) 3-бандининг учинчи хат боши ва ушбу қарорга 3-илова.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон қарорининг 6, 14-бандлари, 12-бандининг олтинчи хат боши ва мазкур қарорга 3, 6-10, 12-18-иловалар.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 13 июндаги 208-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 31-модда)нинг 1-банди ва ушбу қарорга 1-4-иловалар.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2002 йил 17 июндаги 215-сон қарори 1-бандининг учинчи ва тўртинчи хат боши ҳамда мазкур қарорга 1-илова.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида" 12 июль 2002 йил 249-сон Қарори билан тасдиқланган Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумидан (товар айланмаси ҳажмидан) олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомга 1 илова.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 5 ноябрдаги 379-сон қарорига илованинг 1-банди ва 2-банднинг "в" кичик банди.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқ солиш тартиби тўғрисида" 15.04.1998 йил 159-сон Қарори билан тасдиқланган Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш Тартибининг V бўлим 4 банди.