язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Иш юритиш. Ахборотларни ҳужжатлаштириш/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш Тартиби (ЎзР Бош вазири Ш. Мирзиёев томонидан 30.08.2009 й. тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири Ш. Мирзиёев

томонидан 30.08.2009 й.

ТАСДИҚЛАНГАН



Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар,

хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий

ва  ҳудудий  бўлинмаларида  ҳужжатлар  билан

ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг

аҳволи мониторингини олиб бориш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш тартиби (кейинги ўринларда Тартиб деб аталади) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек ўз қарорларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботлар юритишни ва доимий мониторингни амалга оширишни ташкил этиш бўйича ишларнинг рўйхатини ва изчиллигини белгилайди (схема илова қилинади).

Тартиб қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорлари ва топшириқларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини ҳамда бутун бошқарув вертикали: вазирлик, давлат қўмитаси, идора, хўжалик бирлашмаси - вилоят бошқармаси ёки бўлинмаси - шаҳар (туман) бошқармаси - корхона, муассаса, ташкилот бўйича ижронинг тизимли назорати ташкил этилишини назарда тутади.


2. Тартиб қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Девони, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатлари бажарилишини ташкил этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган қуйидаги чора-тадбирларни, хусусан:

а) ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини тизимли назорат қилишни;

б) уларни раҳбарлар ва масъул ходимлар ўрганиши, пухта таҳлил қилиши ва билишини;

в) раҳбарнинг аниқ мақсадга йўналтирилган топшириғини тайёрлашни, унда топшириқни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларни, масъул ижрочиларни ва бажариш муддатларини кўрсатишни;

г) ўз қарорларини қабул қилишни, уларни ҳудудий бошқарув органларига, жойлардаги аниқ ижрочиларга тезкорлик билан етказиш, шунингдек уларнинг ижросини мақсадли ўрганишни таъминлашни;

д) таркибий бўлинмаларда, тасарруфдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишларнинг аҳволини танқидий таҳлил қилишни, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва ўз қарорлари бажарилиши натижадорлиги учун раҳбарлар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини оширишни;

е) мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади.


3. Назорат карточкаларини янада такомиллаштириш ва қўллаш алоҳида эътиборни талаб қилади. Назорат бўлинмаси (кейинги ўринларда Назорат гуруҳи ёки масъул ходим деб аталади) назорат карточкалари асосида назоратдаги ҳужжатларни ва ҳар бир назоратдаги бандни қатъий ҳисобга олиб боришни таъминлайди, таркибий бўлинмаларда назоратдаги топшириқларнинг бажарилиши ҳолатини таҳлил қилади ва уларнинг ижроси юзасидан доимий асосда мониторинг олиб боради.

Назорат фаолиятини ташкил этиш қуйидагилар асосида амалга оширилади:

- Ўзбекистон Ресшубликаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Котибияти ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари топшириқларига 1а-назорат карточкалари (вазирлик, идора, хўжалик бирлашмаси марказий аппаратида), 1б-назорат карточкалари (ҳудудий бошқармаларда, ташкилотларда, корхоналарда) тўлдирилади;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларининг протоколлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарлари. Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари раҳбарларининг топшириқларига 2а-назорат карточкалари (вазирлик, идора, хўжалик бирлашмаси марказий аппаратида), 2б-назорат карточкалари (ҳудудий бошқармаларда, ташкилотларда, корхоналарда) тўлдирилади*;

Ҳайъат, умумий мажлис қарорлари, раҳбарнинг буйруқлари, фармойишлари, назорат режалари, тадбирлар ва бошқа ўз қарорларининг бандларига янгидан шакллантириладиган 3а-назорат карточкалари (вазирлик, идора, хўжалик бирлашмаси марказий аппаратида), 3б-назорат карточкалари (ҳудудий бошқармаларда, ташкилотларда, корхоналарда) тўлдирилади (ушбу Тартибга илова қилинади).


4. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва уларнинг ҳудудий таркибий бўлинмалари қонунлар, фармонлар, қарорлар ва фармойишларнинг ижроси бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларнинг ташкил этилишини таъминлайдилар:

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижроси (1-картотека);

Қонунни пухта таҳлил қилиш ва ўрганиш - аниқ чора-тадбирларни, ижрочини ва бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда раҳбарнинг аниқ мақсадга йўналтирилган резолюциясини тайёрлаш ва қўйиш -> чуқур пухта ишлаб чиқилган ўз қарорларини, пировард натижаларга эришишга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш ўзининг илгари қабул қилинган қарорларини мувофиқлаштириш ва уларга ўзгартиришлар киритиш -> қабул қилинган қарорнинг бажарилишини доимий назорат қилиш ва бажарилиш ҳолатининг мониторингини олиб бориш -> қонун ижросининг аҳволини танқидий таҳлил қилиш, камчиликлар ва муаммоли масалаларни аниқлаш, асосли баҳолаш ва камчиликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан шахсий жавобгарлик чораларини белгилаш -> камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони топшириқларининг ижроси (1-картотека):

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларини, унинг Девони топшириқларини пухта таҳлил қилиш ва ўрганиш - аниқ чора-тадбирларни, ижрочини ва бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда раҳбарнинг аниқ мақсадга йўналтирилган резолюциясини тайёрлаш ва қўйиш -> чуқур ишлаб чиқилган ўз қарорларини, пировард натижаларга эришишга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш -> қабул қилинган қарорни бажариш бўйича чора-тадбирлар (назорат режаси, тадбирлар режаси, ҳаракатлар режаси, календарь график, изчил жадвал) ишлаб чиқиш - топшириқлар бажарилиши аҳволининг доимий назорати ва мониторингини ташкил этиш -> қарорларнинг ижроси аҳволини танқидий таҳлил қилиш, камчиликлар ва муаммоли масалаларни аниқлаш, асосли баҳолаш ва камчиликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан шахсий жавобгарлик чораларини белгилаш -> камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Презцдиуми мажлислари қарорлари, Бош вазир, Бош вазир ўринбосардари, Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари раҳбарлари топшириқларининг ижроси (2-картотека):

Ҳукумат қарорларини пухта таҳлил қилиш ва ўрганиш -> аниқ чора-тадбирларни, ижрочини ва бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда раҳбарнинг аниқ мақсадга йўналтирилган резолюциясини тайёрлаш ва қўйиш -> чуқур ишлаб чиқилган ўз қарорларини, пировард натижаларга эришишга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш -> қабул қилинган қарорни бажариш бўйича чора-тадбирлар (назорат режаси, тадбирлар режаси, ҳаракатлар режаси, календарь график, изчил жадвал) ишлаб чиқиш -> топшириқларнинг бажарилиши аҳволининг доимий назорати ва мониторингини ташкил этиш -> қарорлар ижросининг аҳволини танқидий таҳлил қилиш, камчиликлар ва муаммоли масалаларни аниқлаш, асосли баҳолаш ва камчиликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан шахсий жавобгарлик чораларини белгилаш -> камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини таъминлаш.

ўз карорларининг ижроси (3-картотека):

ўз қарорини бажариш бўйича чора-тадбирлар (назорат режаси, тадбирлар режаси, ҳаракатлар режаси, календарь график) ишлаб чиқиш -> топшириқлар бажарилиши аҳволининг доимий назорати ва мониторингини ташкил этиш -> қарорлар ижросини танқидий таҳлил қилиш, камчиликлар ва муаммоли масалаларни аниқлаш, асосли баҳолаш ва камчиликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан шахсий жавобгарлик чораларини белгилаш -> камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини таъминлаш.



II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНЛАРИНИНГ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ФАРМОНЛАРИ, ҚАРОРЛАРИ,

ФАРМОЙИШЛАРИНИНГ, ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҚАРОРЛАРИ ВА ФАРМОЙИШЛАРИНИНГ ИЖРОСИ

БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ЖАДВАЛЛАРИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ



IIа. ВИЛОЯТ, ШАҲАР (ТУМАН) БОШҚАРМАСИ, КОРХОНА

(ХЎЖАЛИК БИРЛАШМАСИ УЧУН)


1-ЖАДВАЛ


5. Вазирлик, давлат қўмитаси, идоранинг вилоят бошқармаси, шаҳар ва туман бўлинмалари. хўжалик бирлашмасининг корхонаси Назорат гуруҳи (масъул ходими) 1 ва 2-жадваллар ўз вақтида тайёрланиши ва уларнинг ишончлилиги, шунингдек улар вазирлик, давлат қўмитаси, идора ва хўжалик бирлашмасининг назорат гуруҳига (масъул ходимига) тақдим этилиши учун масъул ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг ижроси тўғрисидаги ахборот ҳар куни 1-жадвалда акс эттирилади.


7. Жадвалда ишончли ахборот акс этган бўлиши керак ва у қуйида кўрсатилган талабларга қатьий мувофиқ ҳолда тўлдирилади:

раҳбарнинг резолюцияси устунида резолюциянинг тўлиқ мазмуни, бажарувчи ва бажариш муддати кўрсатилади (6-устун):

7-устун қабул қилинган қарорнинг номини (буйруқ, фармойиш), тадбирларни, қарорнинг тартиб рақами ва санасини акс эттиради;

8-устун қабул қилинган қарорни (буйруқ, фармойишни) бажариш юзасидан назорат режаси номини (тадбирлар режаси, жадвал, календарь режа ва бошқалар) ва у тасдиқланган санани акс эттиради;

ўз қарорларини ва тадбирларни етказиш, жўнатиш реестри бўйича амалга оширилади ва 9-устунда реестр бўйича қарорни олган ташкилотлар рўйхати, реестрнинг санаси ва тартиб рақами акс эттирилади. Реестр Умумий бўлимда (Канцелярияда) сақланади;

алоҳида эътибор қаратилсин - 10-устун қабул қилинган карорлар ва тадбирларнинг назоратдаги бандлари бажарилишини акс зттириши керак. Ахборот доимий мониторинг асосида янгилаб борилади ва топшириқларнинг бажарилиши ҳолатининг хронологик тартибдаги қисқача тавсифини акс эттириши керак;

алоҳида эътибор қаратилсин - 11-устун пировард мақсадлар ва натижаларга эришишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотни, ижронинг ҳолати қаерда ва қачон кўриб чиқилганини ва муҳокама қилинганини, айбдор мансабдор шахсларга ва мутахассисларга нисбатан қандай шахсий жавобгарлик чоралари кўрилганлигини акс эттириши керак.


8. Ҳар ойнинг якуни бўйича вилоят, шаҳар, (туман) бошқармаси, корхона (хўжалик бирлашмаси учун) Назорат гуруҳи (масъул ходим) томонидан 2-жадвал тўлдирилади.


2-ЖАДВАЛ


9. Тушган ҳужжатлар ва улар бўйича қабул қилинган ўз қарорлари сони, пировард натижаларга эришиш бўйича чора-тадбирлар, ўтказилган мақсадли ва комплекс ўрганишлар тўғрисидаги умумлаштирилган ахборот 2-жадвалда акс эттирилади:

I бандда - хисобот даврида тушган қонунлар, фармонлар, қарорлар ва фармойишларнинг умумий сони, қабул қилинган ҳужжатларнинг турлари бўйича тақсимланиши акс эттирилади;

II бандда - ҳар бир қонун, фармон, қарор ва фармойиш бўйича қабул қилинган ўз қарорларининг турлари (умумий мажлис қарори, буйруқ, фармойиш, тадбир) акс эттирилади;

III бандда - ҳисобот даврида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича ўтказилган мақсадли ва комплекс ўрганишлар акс эттирилади. Мўлжалланган мақсадли ўрганишлар ҳудудий бошқармалар, корхоналарнинг тасдиқланган иш режаларига мувофиқ, қатъий муддатлар бўйича ўтказилган бўлиши керак. Зарур ҳолларда, мақсадли ва комплекс ўрганишларнинг якуний маълумотномалари юқори органлар томонидан талаб қилиб олиниши мумкин;

IV бандда - ҳисобот даврида пировард натижаларни ва ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмдаги ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган тадбирлар тўғрисидаги ахборот акс эттирилади. Ижронинг ҳолати, масаланинг муҳокамаси қаерда ва қачон ўтказилганлиги, камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган ташкилий ва интизомий чоралар, кимга ва қандай тегишли топшириқлар юборилганлиги тўғрисида қискача ахборот киритилади.

Жадвалга йиғилишлар протоколлари, ўтказилган тадбирлар бўйича ҳужжатлар илова қилинади.


10. Ой якуни бўйича шаҳар (туман) бошқармалари ёки хўжалик бирлашмаси корхоналари 1 ва 2-жадвалларни вилоят ҳудудий бошқармаси ёки хўжалик бирлашмасининг Назорат гуруҳига (масъул ходимига):

кейинги ойнинг 2-кунигача электрон шаклда;

кейинги ойнинг 5-кунигача - раҳбарнинг имзоси билан қоғоз вариантида тақдим этадилар.


11. Вилоят бошқармаси ёки хўжалик бирлашмасининг Назорат гуруҳи (масъул ходими) томонидан:

шаҳар ва туман бошқармалари ёки корхоналар томонидан тақдим этилган 1 ва 2-таҳлилий жадваллар асосида таҳлилий материаллар тайёрланади ва умумлаштирилади. Ҳар ойнинг 5-кунигача вилоят бошқармаси ёки хўжалик бирлашмаси раҳбариятига шаҳар, туман бўлинмаларида ёки идоравий мансуб корхоналарда ижро интизомининг аҳволи тўғрисидаги таҳлилий материаллар (1 ва 2-жадваллар) киритилади;

бир вақтнинг ўзида вилоят бошқармаси раҳбариятига кейинчалик уларни вазирлик, давлат қўмитаси, идоранинг Назорат гуруҳига тақдим этиш учун вилоят бошқарув органининг ўз аппарати бўйича тайёрланган 1 ва 2-жадваллар тақдим этилади.


12. Тайёрланган таҳлиллар асосида вилоят, шаҳар, туман бошқармасидаги ижро интизоми аҳволи тўғрисидаги масала кўриб чиқиш учун аппарат йиғилиши, планеркаси, комиссияси ва шу кабиларга киритилади.

Коллегиал кўриб чиқиш якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилинади ва у бажариш учун таркибий бўлинмаларга етказилади.

Шунингдек, ҳар ҳафтада раҳбар ҳузуридаги аппарат йиғилишида ижро интизомининг жорий аҳволи кўриб чиқилади, топшириқларни белгиланган муддатларда бажариш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрилади.


13. Ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-кунигача вилоят бошқармалари 1 ва 2-жадвалларни - электрон шаклда ва 8-кунигача - раҳбар имзоси билан қоғоз вариантида вазирлик, давлат қўмитаси ва идоранинг Назорат гуруҳига киритадилар.



IIб. ВАЗИРЛИКЛАР, ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ,

ИДОРАЛАР ВА ХЎЖАЛИК БИРЛАШМАЛАРИ


3-ЖАДВАЛ


14. Вазирлик, давлат қўмитаси, идора, хўжалик бирлашмасининг Назорат гуруҳи (масъул ходими) 3 ва 4-жадваллар ўз вақтида тайёрланиши ва уларнинг ишончлилиги, шунингдек уларнинг мутассадига - Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаменти масъул ходимига тақдим этилиши учун масъул ҳисобланади.


15. Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бўлинмаларидаги ижросининг аҳволи тўғрисидаги ахборот доимий асосда 3-жадвалда акс эттирилади.


16. Жадвалда ишончли ахборот акс этган бўлиши керак ва у қуйида кўрсатилган талабларга қатъий мувофиқ ҳолда тўлдирилади:

раҳбарнинг резолюцияси устунида резолюциянинг тўлиқ мазмуни, бажарувчи ва бажариш муддати кўрсатилади (6-устун);

7-устун қабул қилинган қарорнинг номини (буйруқ, фармойиш), тадбирларни, қарорнинг тартиб рақами ва санасини акс эттиради;

8-устун қабул қилинган қарорни (буйруқ, фармойишни) бажариш юзасидан назорат режаси номини (тадбирлар режаси, жадвал, календарь режа ва бошқалар) ва у тасдиқланган санани акс эттиради;

ўз қарорларини ва тадбирларни етказиш жўнатиш реестри бўйича амалга оширилади ва 9-устунда реестр бўйича қарорни олган ташкилотлар рўйхати, реестрнинг санаси ва тартиб рақами акс эттиради. Реестр Умумий бўлим (Канцелярия)да сақланади;

алоҳида эътибор қаратилсин - 10-устун қабул қилинган қарорлар ва тадбирларнинг назоратдаги бандлари бажарилишини акс эттириши керак. Ахборот доимий мониторинг асосида янгилаб борилади ва топшириқларнинг бажарилиши ҳолатининг хронологик тартибдаги қисқача тавсифини акс эттириши керак;

алоҳида эътибор қаратилсин - 11-устун пировард мақсадлар ва натижаларга эришишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотни, ижронинг ҳолати қаерда. ва қачон кўриб чиқилганини ва муҳокама қилинганини, айбдор мансабдор шахсларга ва мутахассисларга нисбатан қандай шахсий жавобгарлик чоралари кўрилганлигини акс эттириши керак.


17. Ҳар ойнинг якуни бўйича вазирлик, давлат қўмитаси, идора ва хўжалик бирлашмасининг Назорат гуруҳи (масъул ходими) томонидан 4-жадвал тўлдирилади.


4-ЖАДВАЛ


18. Тушган ҳужжатлар ва улар бўйича вазирлик, давлат қўмитаси, идора ва хўжалик бирлашмасида қабул қилинган қарорлар сони, пировард натижаларга эришиш бўйича чора-тадбирлар, ўтказилган мақсадли ва комплекс ўрганишлар тўғрисидаги умумлаштирилган ахборот 4-жадвалда акс эттирилади:

I бандда - ҳисобот даврида тушган қонунлар, фармонлар, қарорлар ва фармойишларнинг умумий сони, қабул қилинган ҳужжатларнинг турлари бўйича тақсимланиши акс эттирилади;

II бандда - ҳар бир қонун, фармон, қарор ва фармойиш бўйича қабул қилинган ўз қарорларининг турлари (Ҳайъат, умумий мажлис қарори, буйруқ, фармойиш, тадбирлар ишлаб чиқиш) акс эттирилади;

III бандда - ҳисобот даврида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича ҳудудий бўлинмаларда ва идоравий мансуб ташкилотларда.ўтказилган мақсадли ва комплекс ўрганишлар акс эттирилади. Мўлжалланган ўрганишлар вазирлик, давлат қўмитаси, идора, хўжалик бирлашмасининг тасдиқланган иш режалари муддатларига қатъий мувофиқ ҳолда ўтказилган бўлиши керак. Зарур ҳолларда мақсадли ва комплекс ўрганишларнинг якуний маълумотномалари Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари, Назорат бўлими томонидан талаб қилиб олиниши мумкин.

IV бандда - ҳисобот даврида пировард натижаларни ва ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмдаги ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган тадбирлар тўғрисидаги ахборот акс эттирилади. Ижронинг ҳолати, масаланинг мухокамаси қаерда ва качон ўтказилганлиги, камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган ташкилий ва интизомий чоралар, қабул қилинган қарорларнинг кимга юборилганлиги тўғрисида қисқача ахборот киритилади.

Жадвалга ҳайъат қарорлари, йиғилишлар протоколлари, ўтказилган тадбирлар бўйича ҳужжатлар илова қилинади.


19. Вилоят бошқармалари, бўлинмалари ва корхоналар томонидан тақдим этилган 1 ва 2-таҳлилий жадваллар асосида Назорат гуруҳи (масъул ходим) томонидан ҳар ойлик ҳисоботлар таҳлили тайёрланади ва умумлаштирилади.

Ҳар ойнинг 5-кунида вазирлик, давлат қўмитаси, идора, хўжалик бирлашмасининг раҳбариятига қўйидаги таҳлилий материаллар ва жадваллар киритилади. 1 ва 2-таҳлилий жадваллар - вилоят бошқармаларида ва бўлинмаларига (корхоналарда) ижро интизомининг аҳволи тўғрисида, 3 ва 4-таҳлилий жадваллар - вазирлик, давлат қўмитаси, идора, хўжалик бирлашмасининг марказий аппаратида ижро интизомининг аҳволи тўғрисида.


20. Тайёрланган таҳлиллар асосида вазирлик, давлат қўмитаси, идора, хўжалик бирлашмасида ижро интизомининг аҳволи тўғрисидаги масала кўриб чиқиш учун Ҳайъатнинг навбатдаги мажлисига, Умумий мажлисга киритилади.

Коллегиал кўриб чиқиш якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилинади ва у бажариш учун таркибий бўлинмаларга етказилади.

Шунингдек, ҳар ҳафтада раҳбар ҳузуридаги аппарат йиғилишида ижро интизомининг жорий аҳволи кўриб чиқилади, топшириқларни белгиланган муддатларда бажариш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрилади.


21. Ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 8-кунигача вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари 3 ва 4-жадвалларни - электрон шаклда ва 10-кунигача - раҳбар имзоси билан коғоз вариантида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментига - тармоқ мутасаддисига киритадилар.



III. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ

ДЕПАРТАМЕНТЛАРИДА ВА НАЗОРАТ БЎЛИМИДА

ҲУЖЖАТЛАР БИЛАН ИШЛАШНИ ВА ИЖРО

ИНТИЗОМИНИНГ АҲВОЛИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


22. Ҳар чорак якунлари бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бирлашмаларидан олинган ҳисобот материаллари (3 ва 4-жадваллар) Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментининг масъул мутахассислари - тармоқ мутасаддиси томонидан таҳлил қилинади. Шўъба мудири шўъба бўйича мутахассисларнинг материалларини умумлаштиради ва уларни кейинчалик Бош вазир ўринбосарига ахборот бериш учун кўриб чиқиш учун департамент мудирига киритади.

Бош вазир ўринбосари томонидан кўриб чиқилгандан кейин вазирлик, давлат қўмитаси, идора ва хўжалик бирлашмаси бўйича 3 ва 4-жадваллар департамент мудири имзоси билан чоракдан кейинги ойнинг 10-кунигача Назорат бўлимига киритилади (шунингдек вазирликлар ва идоралардан электрон шаклда олинган материаллар ҳам тақдим этилади).


23. Назорат бўлими ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда тақдим этилган 3 ва 4-жадвалларни танқидий таҳлил қилади ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида ҳисобот чораги мобайнидаги ижро интизомининг аҳволи тўғрисида ахборот тайёрлайди.

Ахборот вазирликлар ва идоралар бўйича 3 ва 4-жадваллар билан биргаликда Назорат бўлими томонидан, Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисига киритиш учун, Ижро этувчи аппарат раҳбариятига тақдим этилади.


24. Вазирлар Маҳкамаси Президиуми тармоқ бошқарув органларида ижро интизомининг аҳволи тўғрисидаги масалани кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, тегишли протокол қабул қилади.

Президиумнинг қабул қилинган протоколлари Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментларига, Назорат бўлимига, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бирлашмаларига бажариш учун юборилади.



IV. ИЖРО ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА МОНИТОРИНГ

ВА ҲИСОБОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ


25. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан тегишли буйруқ билан хисоботларни юритиш ва ударни белгиланган тартибда тақдим этиш юзасидан жавобгар мансабдор шахслар тасдиқланади (ушбу Тартиб юзасидан Бош вазир топшириғининг 2-бандига қаранг).


26. Бажарилиши тугалланмаган илгари қабул қилинган ҳужжатлар жорий хисобот даври жадвалларига хронологик тартибда қўшилади.


27. Ҳисобот жадваллари (бошқарувнинг вилоят, шаҳар (туман) бўғини учун - 1 ва 2-жадваллар); вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари учун - 3 ва 4-жадваллар) доимий равишда ҳар кунги мониторинг асосида тўлдирилади.

Ушбу Тартибнинг бажарилишини ва ижро интизоми мониторинги аҳволини ўрганиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бирлашмаларидан муайян давр ёки санагача бўлган материалларни талаб қилиб олишга ҳақлидир. Бу ҳолда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари талаб қилинаётган санагача бўлган аҳвол бўйича ҳисобот ахбороти тақдим этадилар.


28. Вазирликлар, идоралар, бошқармалар, ташкилотлар, корхоналарнинг Назорат гуруҳлари (масъул ходимлари), Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари ва Назорат бўлими мониторинг ва олинган ахборотлар асосида йиллар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросининг аҳволи тўғрисидаги маълумотларнинг йиғма ахборот базасини шакллантирадилар, базанинг доимий равишда тўлдириб борилишини ва умумлаштирилган материалларнинг сақланишини таъминлайдилар.


29. Тақдим этилган ахборотларнинг ишончлилиги юзасидан шахсий жавобгарлик биринчи раҳбарга ва мониторинг олиб бориш учун масъул бўлган Назорат гуруҳига (масъул ходимга) юкланади.


30. Ҳисоботларни ташкил этиш ва юритишда келиб чиққан масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг Назорат бўлимига, етакчи мутахассис Караханов Абдуғани Маматовичга мурожаат қилинсин (тел: 8-371-239-84-89).

Вазирлар Маҳкамасининг

Назорат бўлими

Вазирлар Маҳкамасининг

Умумий бўлими

*) Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига илова.






Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик

бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари,

қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг

қарорлари ва фармойишларининг ижросини ташкил этиш

СХЕМАСИ


Босқичлар


Функция



Масъуллар



Бажариладиган тадбирлар



Муддати




     

           


     


         


    



I-босқич

Ўзбекистон Республпкаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасидан келаётган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш



Умумий бўлим (Девонхона)



Кириш журналларида ҳужжатни рўйхатдан ўтказиш, 1а, 2а-назорат карточкаларини 3 нусхада тўлдириш.



Ҳужжат олингандан кейнн 30 дақиқа мобайнида












II-босқич

Раҳбарга ҳужжатни киритиш



Умумий бўлим (Девонхона), ёрдамчи



Раҳбарга ҳужжатни танишиш ва тегишли резолюция қўйиш учун киритиш.



Рўйхатдан ўтказилгандан кейин дарҳол























IIа-босқич

Ижрочилар учун ҳужжатни кўпайтириш ва уларга бериш


Умумий бўлим (Девонхона), масъул ижрочи


Агар ҳужжат зудлик билан ижрога киритилиши зарур бўлганда, ҳужжатдан нусхалар олинади ва олдиндан танишиш мақсадида ҳужжат нусхаси ижрочига берилади.


Рўйхатдан ўтказилгандан кейин дарҳол




















III-босқич

Раҳбар томонидан хужжатни кўриб чиқиш



Раҳбар (вазир, раис, директор, бошқарувчи)



Раҳбар томонидан ҳужжат диққат билан ўрганиб чиқилади ҳамда масъул ижрочи ва топшириқнинг ижро муддати аниқ кўрсатилган ҳолда мақсадга йўналтирилган ўз муносабат белгисини (резолюциясини) қўяди.


Ҳужжатни олиши билан












IV-босқич

Раҳбарнинг резолюциясидан кейин ҳужжатни Умумий бўлим (Девонхона)га қайтариш


Умумий бўлим (Девонхона), (ёрдамчи)


Раҳбарнинг резолюциясига кўра ҳужжат зарур миқдорда нусхада кўпайтирилади (нусха олинади)


Ҳужжатни олиши билан














V-босқич

Раҳбарнинг резолюциясига кўра ҳужжатни ижрочиларга етказиш


Умумий бўлим (Девонхона), Назорат гуруҳи, ижрочи


Умумий бўлим (Девонхона) томонидан назорат карточкаларида ҳужжатнинг ижрочиси ва олган вақти кўрсатилган ҳолда ҳужжатни тарқатиш.

1 нусха назорат карточкаси билан ҳужжатнинг асли асосий ижрочига берилади.

Ҳужжатнинг 1 нусхаси ва назорат карточкаси назорат бўлинмасига-Назорат гуруҳига (масъул ходимга) берилади.

1 нусха назорат карточкаси ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш ҳамда ҳужжатнинг асли қайтарилишини назорат қилиш учун Умумий бўлимда қолдирилади.

Ҳужжатнинг қолган нусхалари резолюцияда кўрсатилган бошқа ижрочиларга берилади.


30 дақиқа мобайнида











Vа-босқич


Қарор лойиҳасини тайёрлаш ва қарор қабул қилиш


Ижрочи, тегишли бўлинма мудири

Раҳбар (вазир, раис, директор,

бошқарувчи)


Аниқ чора-тадбирлар (назорат-режа, тадбирлар режаси, жадваллар ва ҳ.к.), ижро муддатлари илова қилинган ва қарорнинг тегишли бандларини амалга оширишни таъминлайдинган ижрочилар кўрсатилган ҳолда раҳбарнинг қарори лойиҳасини тайёрлаш.

Қарор қабул қилиш.


3 кун муддатда (вилоят, туман ва шаҳар бўлинмалари 2 кун муддатда)












VI-босқич

1а, 2а-назорат карточкаларини тўлиқ расмийлаштирип 3а, 3б назорат карточкаларини тўлдириш


Умумий бўлим (Девонхона), Назорат гуруҳи, ижрочи.


Назорат карточкасига қарор қабул қилинганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритиш. Ҳужжатнинг тарқатиш рўйхатини тузиш (1, 2-жадваллар (3, 4-жадваллар)ни тўлдириш)

Қарор қабул қилингандан кейин назорат карточкасига ўз қарори қабул қилинганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилади.

Ҳужжат ижросининг кейинги назорати қабул қилинган қарорнинг назорат-режаси ёки тадбирлар режаси ва , 3б-назорат карточкалари асосиди олиб бирилади.

Қабул қилинган қарор (назорат-режа ёки тадбирлар режаси)нинг ҳар бир назорат банди бўйича 2 нусхада , 3б-назорат карточкалари тўлдирилади.

Ҳужжатнинг асл нусхаси Девонхонага қайтарилади.


Қарор қабул қилинган кунда













VII-босқич

Қабул қилинган қарорни:

- тегишли бўлинма ва бўлимларга;


Умумий бўлим (Девонхона)


Қабул қилинган қарор ижрочи томонидан тузилган тарқатиш рўйхатига асосан зарур нусхада кўпайтириш ва тегишли ижрочиларга жўнатиш.

Бир нусхадан назорат карточкаси ва қабул қилинган қарор, назорат-режаси:

а) Назорат гуруҳи (масъул ходим)га;

б) ижрочининг бўлинмасига берилади.



Қарор қабул қилинган вақтдан кейин бир соат мобайнида




- бошқарувнинг ҳудудий тармоқ органларига;

- Вазирлар Маҳкамасининг тегишли департаменти (бўлими)га етказиш

Умумий бўлим (Девонхона)

Раҳбарнинг қарори ва назорат-режаси нусхаси шунингдек:

а) бошқарувнинг ҳудудий тармоқ органларига етказиш;

б) - Вазирлар Маҳкамасининг тегишли департаменти (бўлими)га етказиш

Қарор қабул қилинган кундан бир сутка мобайнида













VIII-босқич

Қабул қилинган қарорнинг ижросини ташкил этиш.


Мансабдор шахс, Назорат гуруҳи


Назорат топшириқларини бажариш.


Белгиланган муддатларда











VIIIа-босқич

Тадбирларни амалга ошириш


Таркибий бўлинма раҳбари, Ижрочи


Топшириққа мувофиқ белтланган муддатларда ва вертикаль ҳамда горизонталь бўйича тўлиқ ҳажмда ҳужжатнинг ижросини таъминлаш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ҳукумат қарорларини диққат билан ўрганиб чиқиш ҳамда асосий устуворликлар, мезонлар ва йўналишларни белгилаб олиш - >чора-тадбирлар, ижрочилар ва топшириқни бажариш муддатлари аниқ кўрсатилган ҳолда раҳбарнинг резоллюциясини тайёрлаш ва қўйиш -> пировард натижаларга эришишга қаратилган, чуқур пухта ишланган ўз қарорини, тадбирларини тайёрлаш -> қабул қилинган қарорнинг бажарилишини амалга ошириш бўймча чора-тадбирлар (назорат-режа, тадбирлар режаси, ҳаракат режаси, календарь жадвал , тармоқ жадвал) ишлаб чиқиш -> топшириқнинг бажарилишини доимий равишда назорат қилиш ва унинг ижро ҳолати мониторингини ташкил этиш -> қарорларнинг бажарилишини танқидий таҳлил қилиш, камчиликларни ва муаммоли масалаларни аниқлаш, камчиликларга йўл  қўйган шахсларга нисбатан принципиаль баҳо бериш ва шахсий жавобгарлик чораларини белгилаш -> йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, уларни амалга оширишни таъминлаш -> пировард  натижаларга эришиш.


Белгиланган назорат муддатларида













IX-босқич

Ижроси юзасидан назорат


Назорат гуруҳи, ижрочи


Назорат бандлари бажарилишининг мониторингини олиб бориш, ҳар бир назорат банди бажарилишининг ҳолати тўғрисида раҳбарга ҳар куни, ҳар ҳафта ва ҳар ойда ахборот тайёрлаш, 1, 2 (3, 4-) - жадвалларни тўлдириш.



Ҳар куни,

ҳар ҳафта,

ҳар ой












IXа-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг бажарилиши бўйича ижро интизомининг ҳолатини мақсади ва комплекс ўрганиш


Бошқарув органи Ишчи гуруҳи ёки Вазирлар Маҳкамасининг Ишчи гуруҳи


Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларинининг бажарилининг режа-жадвал тасдиқлаш, вертикаль бўйича мақсадли ўрганишни амалга ошириш: вазнрлик, идора, хўжалик бирлашмаси -> вилоят бошқармаси ёки бўлинмаси -> шаҳар (туман) бошқармаси -> корхона, муассаса, ташкилот.


Давр учун тасдиқланган иш режага асосан













IXб-босқич

Ўрганиш якунларини Ҳайъатда, умумий йиғилишда ва Взирлар Маҳкамасининг Президиумида кўриб чиқиш


Вазир, Раис, бошқарувчи, директор, Ишчи гуруҳ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг айрим ҳужжатлари ижросининг ҳолати, умуман вазирликда, давлат қўмитасида, идорада, хўжалик бирлашмасида, вилоят, туман, шаҳар бошқармаларида, корхона ва ташкилотларда ижро интизомининг аҳволи тўғрисида таҳлилий маълумотнома тайёрлаш. 


Давр учун тасдиқланган иш режага асосан












X-босқич

Йиғмажилдларни шакллантириш


Ижрочи, Умумий бўлим

(Девонхона)


Қарорнинг ҳар бир банди бажарилиши бўйича йиғмажилдларни шакллантириш.

Йиғмажилдларни 2 йил мобайнида маълумотнома ишлари учун бўлинмада сақлаш.


Ҳукжатнинг ижроси тугалланиши билан












XI-босқич

Ҳужжатларни архивга топшириш


Ижрочи, Умумий бўлим (Девонхона), эксперт комиссияси


Ҳужжатларни архивга тайёрлаш ва топшириш.


Ҳар йили, жадвал бўйича



* - Раҳбар реэолюциясида биринчи кўрсатилган мансабдор шахс асосий ижрочи ҳисобланади (VIII-босқич).






Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар,

хўжалик бирлашмалари учун

3а-НАЗОРАТ КАРТОЧКАСИ

Рўйхатга олиш санаси _______

Карточка рақами _____________


Рўйхатдан ўтказиш рақами ___________

Ҳужжатнинг номи (Ҳайъат (йиғилиш) қарори, вазир, раис фармойиши):

200__йил “__”_____________даги_____________-сонли


Назорат бандлари:

N -

N -

N -

N -

N -

N -

N -

Масъул ижрочи:

(Ф.И.О., лавозими)

Ижро муддати:

(сана)

Ҳужжатларни бериш:

Т/р

Ҳужжатни олган шахснинг

Ф.И.О.


Имзо


Сана


Вақти


1





2





3





Ижро ҳолати

назорат бандлари:

N -

N -

N -

Ижро ҳолати қачон, қаерда муҳокама этилди, кимга нисбатан қандай ташкилий ва интизомий чоралар кўрилди (Тартибга илова қилинаётган 3-жадвалнинг 10 ва 11-устунларида):

1.

2.

3.

4.

Назорат гуруҳининг масъул шахси (масъул ходим):


Ф.И.О.

имзо

сана

Бажарилган ҳужжатлар тикилган йиғмажилд рақами, масъул:

Бошқарувнинг ҳудудий (вилоят, шаҳар (туман))

тармоқ органлари, ташкилотлар, корхоналар учун

3б-НАЗОРАТ КАРТОЧКАСИ

Рўйхатга олиш санаси _______

Карточка рақами _____________


Рўйхатдан ўтказиш рақами ___________

Ҳужжатнинг номи (раҳбарнинг буйруғи, фармойиши):

200__йил “__”_____________даги_____________-сонли


Назорат бандлари:

N -

N -

N -

N -

N -

N -

N -

Масъул ижрочи:

(Ф.И.О., лавозими)

Ижро муддати:

(сана)

Ҳужжатларни бериш:

Т/р

Ҳужжатни олган шахснинг

Ф.И.О.


Имзо


Сана


Вақти


1





2





3





Ижро ҳолати

назорат бандлари:

N -

N -

N -

Ижро ҳолати қачон, қаерда муҳокама этилди, кимга нисбатан қандай ташкилий ва интизомий чоралар кўрилди (Тартибга илова қилинаётган 1-жадвалнинг 10 ва 11-устунларида):

1.

2.

3.

4.

Назорат гуруҳининг масъул шахси (масъул ходим):


Ф.И.О.

имзо

сана

Бажарилган ҳужжатлар тикилган йиғмажилд рақами, масъул:

Чорак якуни бўйича кейинги ойнинг:

2 санасида - электрон шаклда;

5 санасида - чоп этилган ва вилоят бошқармаси (корхона - хўжалик бирлашмаси учун) раҳбари томонидан имзоланган ҳолда вазирлик, қўмита, идора, хўжалик бирлашмасининг Назорат гуруҳига тақдим этилади

1-ЖАДВАЛ

        

да

(вилоят бошқармаси (корхона  хўжалик бирлашмаси учун))


Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари,

қарорлари, фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва

фармойишларининг бажарилиши юзасидан

МАЪЛУМОТ*

2009 йил “___” чораги якуни бўйича

N


Ҳужжатнинг

номи


Ҳуж

жат

қабул

қилин

ган

сана ва

тар

тиб

рақа

ми

Юкори

ташкилот

раҳбари

(вазир,

раис)нинг

қарори

(буйруқ,

фармо

йиш),

рақами,

тадбири,

санаси


Ҳужжат

нинг

бошқар

маси

(корхона)

девонхо

насига

кириш

санаси,

қайд

этиш

рақами


Раҳбар

резолю

ция

қуйган

сана


Резолюция

мазмуни

(тўлиқ

ёзилсин)


Қабул

қилинган

қарор

(буйруқ,

фармойиш),

тадбирлар

рақами,

санаси


Қабул

қилинган

қарор

(буйруқ,

фармойиш)

бўйича

назорат

режаси

(график,

харакат

дастури ва б.),

тасдиқланган

санаси


Ўз

қарорлари

кимларга

етказилган

(тарқатма

реестр

бўйича

рўйхат),

реестр

рақами,

санаси


Ижро ҳолати,

тошпириқлар

нинг ижроси

қандай амалга

оширилган,

мақсадли

кўрсаткичларнинг

бажарилиши

(ижро ҳолати

қисқа. аниқ ва

хронологик

тартибда

берилсин)


Ижро ҳолати

қачон,

қаерда

муҳокама

этилди,

кимга

нисбатан

қандай

интизомий

чоралар

кўрилди


1


2

3

4

6

7

8

9

10

11

Ўзбекистон Республикасн Қонунлари (Картотека N 1б)






































Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлири (Картотека N 1б)






































Ўзбекистон Республикасн Президенти фармонлари (Картотека N 1б)






































Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишлари (Картотека N1б)






































Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари (Картотека N 2б)

1













2













3













Вилоят бошқармаси (корхона) рахбари: _________ /имзо/__________/Ф.И.Ш./


*) - Чорак якуни бўйича кейинги ойнинг: 2 санасида - электрон шаклда, 5 санасида - чоп этилган ва вилоят бошқармаси (корхона - хўжалик бирлашмаси учун) раҳбари томонидан имзоланган ҳолда вазирлик, қўмита, идора, хўжалик бирлашмасининг Назорат гуруҳига тақдим этилади.


Кўрсатмалар:

1. Жадвалда кўрсатилган ҳар бир устун мазмунига мос ҳолда аниқ тўлгазилади. Маълумотноманинг шаклини ўзгартириш маън этилади.

2. Жадвалда маълумотлар Times New Roman шрифтида 8 ўлчамда ёзилади.

3. Жадвалнинг электрон шакли А3 ўлчамли форматда бўлиши шарт, чоп этилган кўриниши А4 ўлчамли форматда берилади.

Чорак якуни бўйича кейинги ойнинг:

2 санасида - электрон шаклда;

5 санасида - чоп этилган ва вилоят бошқармаси (корхона - хўжалик бирлашмаси учун) раҳбари томонидан имзоланган ҳолда вазирлик, қўмита, идора, хўжалик бирлашмасининг Назорат гуруҳига тақдим этилади

2-ЖАДВАЛ


Намуна

Тошкент вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси

Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари,

фармойишлари ва Вазирлар Маҳкамаси

қарорларининг ижроси тўғрисида

ҲИСОБОТ

2009 йил август ойи учун

N


Ҳисобот даврида қабул

қилинган ҳужжатлар


Жами


шундан:

Ўз қарорларини,

тадбирларини ишлаб

чиқиш, мақсадли

ўрганишлар


Ўзбе

кистон

Респуб

ликаси

қонун

лари


Прези

дент

фармон

лари


Прези

дент

қарор

лари


Прези

дент

фармо

йиш

лари


Вазирлар

Маҳкама

сининг

қарор

лари,

фармо

йишлари


1

2


3

4

5

6

7

8

I

Бошқармада кирим қилинган ҳужжатлар


15

1

1

5

-

8

II

Кирим қилинган ҳужжатлар бўйича бошқармада ишлаб чиқилган









Умумий йиғилиш қарори


1

-

-

1

-

-


Раҳбарнинг буйруқлари


11

1

1

3

-

6


Фармойишлар


1

-

-

-

-

1


Тадбирлар


2

-

-

1

-

1

III

Тегишли ҳужжатлар ижроси бўйича мақсадли ва комплекс ўрганишлар, жами*


3

-

1

1

-

1


шу жумладан:









Чирчиқ шаҳар Бандликка кўмаклашувчи марказда


1

-

1

-

-

-


Оҳангарон тумани Бандликка кўмаклашувчи марказда


1

-

-

1

-

-


Қибрай тумани ижтимоий таъминот бўлимида


1

-


-

-

1

IV

Топшириқ ижроси ҳолати қачон, қаерда муҳокама этилди, кимга нисбатан қандай интизомий чоралар кўрилди**


2009 йил 28 июлда Тошкент вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасида жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якунларига мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда Тошкент вилоятининг барча туманлари ва шаҳарлари Бандликка кўмаклашувчи марказ ҳамда ижтимоий таъминот бўлимлари раҳбарлари иштирок этди.

Мажллсда 2009 йил 25 февралдаги (02-17-35-сонли) йиғилишда Инқирозга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурининг бажарилиши юзасидан Тошкент вилояти янги иш ўринларини ташкил қилиш, банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Мажлис якуни бўйича: аҳолининг бандлигини ошириш юзасида қониқарсиз ишлар олиб борганлиги учун - Олмалиқ шаҳар Бандликка кўмаклашувчи марказ директори ўринбосари З.Мадалиевга ҳайфсан эълон қилинсин, етарли даражада чора-тадбирлар кўрмаганликлари учун - Оҳангарон тумани (Ахроров), Бўка тумани (Расулов), Чиноз тумани (Отажонов) Бандликка кўмаклашувчи марказлари раҳбарларига қатьий кўрсатиб ўтилсин.

Бош бошқарма мажлис баёни Тошкент вилоятининг барча туманлари, шаҳарлари бандликка кўмаклашувчи марказларига ва ижтимоий таъминот бўлимларига ижро учун юборилди (2009 йил 29 нюлдаги 1519-1109-сонли чиқиш рақамли хат).


Изоҳ: * - Ўтказилган ўрганишлар якунлари бўйича якуний маълумотлар вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмаларининг Назорат гуруҳлари томонидан талаб қилиб олиниши мумкин.

** - Кўриб чиқиш якунлари бўйича баён қарори ушбу жадвалга илова қилинади ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмаларининг Назорат гуруҳларига тақдим этилади.

Вилоят бошқармаси

(корхона) раҳбари:


/имзо /


/Ф.И.О./










(сана)




Чорак якуни бўйича кейинги ойнинг:

8 санасида - электрон шаклда;

10 санасида - чоп этилган ва вазирлик, қўмита, идора, хўжалик бирлашмаси раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Йиғма ахборот-таҳлил департаментига тақдим этилади

3-ЖАДВАЛ

        

да

(Вазирлик, қўмита, идора, хўжалик бирлашмаси)


Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари,

қарорлари, фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва

фармойишларининг бажарилиши юзасидан

МАЪЛУМОТ*

2009 йил “___” чораги якуни бўйича

N


Ҳужжатнинг

номи


Ҳуж

жат

қабул

қилин

ган

сана

ва

тартиб

рақами


Ҳужжат

нинг

вазирлик,

идора,

хўжалик

бирлаш

маси

девонхо

насига

кириш

санаси,

қайд

этиш

рақами


Раҳбар

резолю

ция

қуйган

сана


Резолюция

мазмуни

(тўлиқ

ёзилсин)


Қабул

қилинган

қарор

(буйруқ,

фармойиш),

тадбирлар

рақами,

санаси


Қабул

қилинган

қарор

(буйруқ,

фармойиш)

бўйича

назорат

режаси

(график,

харакат

дастури ва б.),

тасдиқланган

санаси


Ўз

қарорлари

кимларга

етказилган

(тарқатма

реестр

бўйича

рўйхат),

реестр

рақами,

санаси


Ижро ҳолати,

тошпириқлар

нинг ижроси

қандай амалга

оширилган,

мақсадли

кўрсаткичлар

нинг бажарилиши

(ижро ҳолати

қисқа. аниқ ва

хронологик

тартибда

берилсин)


Ижро

ҳолати

қачон,

қаерда

муҳокама

этилди,

кимга

нисбатан

қандай

интизомий

чоралар

кўрилди


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Ўзбекистон Республикасн Қонунлари (Картотека N 1а)



































Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлири (Картотека N 1а)



































Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари (Картотека N 1а)



































Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишлари (Картотека N1а)



































Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари (Картотека N 2а)


1












2












3












Вазир, Раис: _________ /имзо/__________/Ф.И.Ш./


*) - Чорак якуни бўйича кейинги ойнинг: 8 санасида - электрон шаклда, 10 санасида - чоп этилган ва вазирлик, қўмита, идора, хўжалик бирлашмаси раҳбари томонидан имзоланган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Йиғма ахборот-таҳлил департаментига тармоқ мутасаддисига тақдим этилади.


Кўрсатмалар:

1. Жадвалда кўрсатилган ҳар бир устун мазмунига мос ҳолда аниқ тўлгазилади. Маълумотноманинг шаклини ўзгартириш маън этилади.

2. Жадвалда маълумотлар Times New Roman шрифтида 8 ўлчамда ёзилади.

3. Жадвалнинг электрон шакли А3 ўлчамли форматда бўлиши шарт, чоп этилган кўриниши А4 ўлчамли форматда берилади.

Чорак якуни бўйича кейинги ойнинг:

8 санасида - электрон шаклда;

10 санасида - чоп этилган ва вазирлик, қўмита, идора, хўжалик бирлашмаси раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Йиғма ахборот-таҳлил департаментига тақдим этилади

4-ЖАДВАЛ


Намуна

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси

Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари,

фармойишлари ва Вазирлар Маҳкамаси

қарорлари ва фармойишларининг

ижроси тўғрисида

ҲИСОБОТ

2009 йил III чораги учун

N


Ҳисобот даврида қабул

қилинган ҳужжатлар


Жами


шундан:

Ўз қарорларини,

тадбирларини ишлаб

чиқиш, мақсадли

ўрганишлар


Ўзбе

кистон

Респуб

ликаси

қонун

лари


Прези

дент

фармон

лари


Прези

дент

қарор

лари


Прези

дент

фармо

йиш

лари


Вазирлар

Маҳкама

сининг

қарор

лари,

фармо

йишлари


1

2


3

4

5

6

7

8

I

Вазирликда кирим қилинган ҳужжатлар


45

4

4

12

1

24

II

Кирим қилинган ҳужжатлар бўйича вазирликда ишлаб чиқилган









Ҳаъат қарори


1

-

-

1

-

-


Вазир буйруғи


37

3

3

9

-

22


Вазир фармойиши


1

-

-

-

1

-


Тадбирлар


6

1

1

2

-

2

III

Тегишли ҳужжатлар ижроси бўйича мақсадли ва комплекс ўрганишлар, жами*


3

-

1

1

-

1


шу жумладан:









Жиззах вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасида


1

-

1

-

-

-


Сурхандарё вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасида


1

-

-

1

-

-


Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасида


1

-


-

-

1

IV

Топшириқ ижроси ҳолати қачон, қаерда муҳокама этилди, кимга нисбатан қандай интизомий чоралар кўрилди **


2009 йил 20 июлда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳайъат йиғилишида Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш масаласи бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2009 йил 21 февралдаги селектор мажлиси протоколи қарорларининг бажарилиши тўғрисида масала кўриб чиқилди.

Ҳайъат йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари бошлиқлари иштирок этди.

Ҳайъатда Инқирозга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурларининг бажарилиши юзасидан янги иш ўринларини ташкил қилиш, банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш ва уларнинг ижтимолий муҳофазасини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳайъат йиғилиши якунлари бўйича Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Мирхоновга, Янгиқўрғон (Ю.Отахўжаев), Зангиота (Т.Жўрабоев) туманлари ҳамда Марғилон шаҳар (У.Юлдошев) Бандликка кўмаклашувчи марказ раҳбарларига ҳайфсан эълон қилинди;

Андижон (С.Юсуфов), Жиззах (С.Алмамедова), Тошкент (Х.Исамуҳамедов), Фарғона (Ф.Қосимов) вилоятлари бошқармалари ишлари қониқарсиз деб ҳисобланди.

Ҳайъат йиғилиши протоколи Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар йиғма ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси Э.М.Мухитдиновга тақдим этилди (2009 йил 21 июлдаги чиқиш рақами 01-10/1850-сонли хат).

Изоҳ: * - Ўтказилган ўрганишлар якунлари бўйича якуний маълумотлар Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаменти томонидан талаб қилиб олиниши мумкин.

** - Ўтказилган мажлислар баёнлари, қарорлари ушбу жадвалга илова қилинади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментига тақдим этилади.

Вазир в.б.


/имзо /


/Ф.И.О./










(сана)