язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2010 й./ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 2011 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар (ЎзР Президентининг 24.12.2010 й. ПҚ-1449-сон қарорига 32-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2010 йил 24 декабрдаги

ПҚ-1449-сон қарорига

32-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар

Маҳкамасининг     айрим     қарорларига

2011 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "1991 йилгача қурилган кўп хонадонли тураржой биноларининг умумфойдаланадиган жойлари ва муҳандислик коммуникациялари капитал таъмирланишини якунлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 25 июлдаги ПҚ-425-сон қарорининг 6-бандида:

биринчи хатбошидаги "2010 йилнинг 31 декабригача" сўзлари "2014 йилнинг 1 январигача" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сон қарорининг 8-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналарига илгари берилган мулк солиғи бўйича имтиёзлар "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналарига жорий этилсин".

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорининг 6-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Молия вазирлигининг таклифлари бўйича бюджетдан маблағ олувчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда олдиндан ҳақ тўлашни амалга ошириши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарорига 29-илованинг изоҳи матнидан "футбол бўйича мактаб-интернатлари" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сон қарори 1-иловасига қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

"Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг қўшимча жойлаштириладиган акциялари ҳажмидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг улуши Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Давлат бюджетига ўтказилиши лозим бўлган фойдаси ҳисобига 2011-2012 йилларда шакллантирилади".


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари" тўғрисида 1992 йил 17 июлдаги 328-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 7-сон, 19-модда) 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан 4,7 фоиз ставка бўйича ягона ижтимоий тўлов ундирилади".


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорида:

а) 3-банд чиқариб ташлансин;

б) Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундириш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомда:

бешинчи хатбошидаги "илова қилинадиган жадвалга мувофиқ" сўзларидан кейин "республика бюджетининг асосий ҳисоб рақамига сўм эквивалентини (сотиш кунидаги Марказий банк курси бўйича) ўтказган ҳолда (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан ташқари)" сўзлари қўшилсин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Божлар, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундирувчи вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитасига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига валюта тушумлари ҳамда тегишли ўтказмалар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этадилар";

ўнинчи хатбошидан "Молия вазирлиги ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 2-илованинг "Божлар, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлардан тушган валюталарни тақсимлаш" жадвалида:

6-сатрдаги "92%" қийматидан кейин "*" белгиси қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги ҳавола қўшилсин:

"* Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик ваколатхоналари Давлат бюджетига ўтказилиши лозим бўлган консуллик йиғимларини бўлиб турган мамлакатлар банкларида очилган жорий бюджет ҳисоб рақамларига бюджет маблағларини қўшиш учун пул ўтказадилар ҳамда улардан кейинги йил учун тасдиқланган сарф-харажатлар сметасига асосан дипломатик ваколатхоналарни сақлаш харажатларини молиялаштиришга фойдаланадилар";

10. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадларида (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун ҳар ойда компенсация тўлаш тартибининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

        

От кучи сони

Бир ой учун компенсациянинг

чекланган миқдори


100 от кучидан юқори


Энг кам ойлик иш ҳақининг 4,5 баравари

70 от кучидан 100 от кучигача


Энг кам ойлик иш ҳақининг 3,5 баравари

70 от кучигача


Энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари

         

Компенсация миқдорлари ходимга фақат хизмат мақсадлари учун фойдаланиладиган автомобилни ишлатиш юзасидан қилинадиган харажатларни қоплашни ҳисобга олган ҳолда белгиланган".


11. Вазирлар Маҳкамасининг "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг ҳайрия фаолиятини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 26 июндаги 271-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси, истисно тариқасида, иш ҳақи фондининг 7 фоизи миқдорида белгилансин, улар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиб, бўшайдиган маблағлар етим болалар учун ҳайрия фаолиятини кенгайтиришга ҳамда "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" ва улар билан боғлиқ лойиҳаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтирилсин".


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази тўғрисидаги низом 30-бандининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2011-2015 йиллар мобайнида Марказнинг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили бюджетдан замонавий юқори технологияли диагностика тиббиёт асбоб-ускуналари (техникалари) билан тўлиқ жиҳозлаш ва уларни харажат материаллари, имплантантлар билан таъминлашга маблағлар ажратилишини камайтира бориб, 2012 йилга бюджетдан ташқари маблағлар улушини 50 фоизгача етказган ҳолда бюджетдан қисман дотация қилинадиган айрим юқори технологияли операциялар сонини босқичма-босқич камайтириш назарда тутилади".

14. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд қўшилсин:

"3-1. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида фаолият юритаётган, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари шартларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ давлат мулкида бўлган бинолар ва иншоотларда жойлаштириладиган бюджет ташкилотлари, шунингдек халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари учун ижара ҳақининг ноль ставкаси белгиланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 513-модда.