язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Ҳарбий хизматчилар ва айрим тоифадаги ходимлар суғуртаси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.1994 й. 631-сон "Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.1994 й.

N 631


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ

ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЖБУРИЙ

ДАВЛАТ СУҒУРТАСИ БЎЙИЧА СУҒУРТА

СУММАЛАРИ ВА СУҒУРТА ТАРИФЛАРИ

МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилансинки, солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

3. Белгилаб қўйилсинки, солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммаси тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 80 бараварини ташкил этади.

4. Белгилансинки, суғурта мукофоти Давлат солиқ қўмитаси (суғурта қилдирувчи) томонидан вакил қилинган суғурталовчига суғурта қилиниши керак бўлган суғурта қилдирувчининг ҳар бир ходимига тўлаш пайтида амал қилган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 20 фоизи миқдорида тўланади.

5. "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртасини амалга оширишни 2002 йил 31 декабргача давом эттирсин.

"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (ваколатли суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни 2003 йил 1 январдан бошласин.

6. "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компанияси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртасига тегишли ҳужжатларнинг нусхалари ва суғурта захиралари маблағлари 2003 йил 1 февралгача "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига берилишини таъминласин.

"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳужжатларни ва суғурта заҳиралари воситаларини қабул қилсин ҳамда ҳар бир кейинги йил бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан зарур суғурта шартномалари тузилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси қоидаларини тасдиқласин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р. Р. Юнусов ва Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов