ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш /ЎзР ВМ 13.01.1997 й. 20-сон Қарори билан тасдиқланган Ягона қоидаларнинг олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 13.01.1997 й. 20-сон Қарори билан
тасдиқланган Ягона қоидаларнинг
олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 03.03.2014 й. 45-сон Қароридан олдинги таҳрири
VIII бўлим 1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Корхоналар ГОСТларни ҳамда фойдали қазилмалар ва компонентларни энг тўлиқ ажратиб олиш ҳамда улардан комплекс фойдаланишни таъминловчи минерал хом ашёни етказиб бериш бўйича техник шароитларни аниқлаштиришга оид таклифларни киритишлари зарур.
ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қароридан олдинги таҳрири
II бўлим 9-бандининг олдинги таҳрири
9. Корхона лойиҳаси, шу жумладан конни тажриба-саноат йўли билан қазиш лойиҳаси кончилик муносабатлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари билан келишилган ҳолда ҳамда юқори ташкилот томонидан тасдиқланган лойиҳалаштириш бўйича топшири??а асосан ишлаб чиқилади. Ер ости бойликлари ва мазкур Қоидалардан чекинишлар мавжуд бўлган корхоналар лойиҳалари улар тасдиқлангунига қадар ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қисми бўйича Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилиши лозим. (ЎзР ВМ 17.12.2010 й. 301-сон Қарори таҳриридаги банд)
X бўлим 4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Бундай қазилмаларнинг консервацияланиши тартиби ҳамда қазилма вақтинча тўхтатилиши зарур бўлган муддат Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилгач Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан белгиланади. (ЎзР ВМ 17.12.2010 й. 301-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
X бўлим 4-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
"Давархитектқурилиш" қўмитаси маъқул топган қазилмаларни тугатишга истисно вазиятларда Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишган ҳолда йўл қўйилади. (ЎзР ВМ 17.12.2010 й. 301-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
ЎзР ВМ 02.11.2011 й. 294-сон Қароридан олдинги таҳрири
X-боб 5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
5. Корхона ёки унинг бир қисмини тугатиш ва вақтинча тўхтатиш тегишли вазирлик ва маҳаллий ҳокимият рухсати билан назарда тутилган тугатиш ёки вақтинча тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси органлари ва манфаатдор ташкилотлар билан келишилганидан сўнггина амалга оширилади. (ЎзР ВМ 17.12.2010 й. 301-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)