язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Тадбиркорлик субъектлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.1994 й. 90-сон "Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.1994 й.

N 90



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан рўйхатга олганлик учун ундириладиган йиғим ва бундай шахсларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида" 1993 йил 28 декабрдаги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 февралдаги 85-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин:

6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат рўйхатига олиш "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан рўйхатга олганлик учун ундириладиган йиғим ва бундай шахсларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади";

11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Якка тартибдаги меҳнат фаолияти хусусий тадбиркорликнинг шаклларидан бири ҳисобланади ва жисмоний шахслар томонидан юридик шахс бўлмасдан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан рухсат берилган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган жисмоний шахсни давлат рўйхатига олиш бу шахс доимий яшайдиган жойдаги туман, шаҳар, шаҳардаги туман ҳокимлиги томонидан амалга оширилади.

Давлат рўйхатига олганлик тўғрисидаги гувоҳнома рўйхатга олувчи орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайдиган шакл бўйича уч нусхада расмийлаштирилади. Гувоҳноманинг бир нусхаси тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси тадбиркор рўйхатга олинган жойдаги солиқ органига юборилади, учинчи нусхаси рўйхатга олган органда қолади".



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                      А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., 2-сон, 11-модда