язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Телерадиоузатиш/ Телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига лицензиялар бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш Тартиби (ЎзР ВМ 19.07.1998 й. 293-сон қарорига 4-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 10 июлдаги

293-сон қарорига

4-ИЛОВА



Телерадиодастурларни шакллантириш

ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш билан

шуғулланиш фаолиятига лицензиялар бериш учун

ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш

ТАРТИБИ


1. Мазкур тартиб ҳужжатларни қабул қилиш, уларни экспертизадан ҳамда телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотларни узатиш билан шуғулланиш фаолиятига махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш, шунингдек уларни бекор қилиш, ва амал қилишини тўхтатиш тартибини белгилайди.

2. Телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш, шунингдек уларни бекор қилиш ва амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорни Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси эксперт хулосалар ёки давлат бошқаруви тегишли ваколатли органлари тақдимномалари асосида қабул қилади.

3. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлардан, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлардан лицензиялар олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш, уларни экспертизадан ўтказишни ташкил этиш, Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қарорлари лойиҳаларини тайёрлашни Комиссия ҳузуридаги доимий ишловчи ишчи гуруҳ амалга оширади.

4. Фаолият турига лицензия олиш учун хўжалик юритувчи субъект Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳга лицензия олиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳужжатларни топширади.

5. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ҳузуридаги доимий ишловчи ишчи гуруҳ ҳужжатларнинг тўлиқ пакети мавжуд бўлганда уч кун муддатда уни эксперт хулоса бериш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига юборади.

6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси икки ҳафта муддатда Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳга ҳужжатлар пакети бўйича эксперт хулоса тақдим этади.

7. Ишчи гуруҳ Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг навбатдаги йиғилишига умумлаштирилган эксперт хулоса ва қарор лойиҳасини киритади.


8. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори ижобий бўлганда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги икки ҳафта муддатда лицензия битимини расмийлаштиради ва фаолият турига лицензия беради, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказади ва уни давлат реестрига киритади.

Гувоҳнома ва лицензия йиғим ва давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат мавжуд бўлганда берилади.