язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборот ва ахборотлаштиришнинг умумий масалалари/ ЎзР ВМ 16.09.2013 й. 250-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 16.09.2013 й. 250-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 26.07.2018 й. 583-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин: (ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

"Электрон ҳукумат" тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг стратегик йўналишларини, шу жумладан жаҳон тенденцияларини ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини таҳлил ва тадқиқ қилиш асосида ишлаб чиқиш;

"Электрон ҳукумат" тизимини шакллантиришда давлат органларида қўлланиладиган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва интеграциясининг келишилган механизмини ҳамда "Электрон ҳукумат" тизими лойиҳаларини амалга оширишнинг норматив-методик таъминотини ташкил этишни назарда тутувчи ягона технологик ёндашувни таъминлаш;

давлат органлари фаолиятининг функционал ва операцион жараёнларини тизимли қайта ташкил этишни амалга ошириш, давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бизнес жараёнларни бошқаришни мақбуллаштириш, такомиллаштириш ва инновацион механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

"Электрон ҳукумат" тизимини самарали жорий этиш учун амалдаги норматив-ҳуқуқий базани мақсадли таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

"Электрон ҳукумат" тизими доирасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини тизимли мониторинг қилиш, баҳолаш, шу жумладан, ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш самарадорлигини ўрганиш, давлат органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизимини юритиш;

"Электрон ҳукумат" тизими доирасида интерактив давлат хизматлари кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини аниқлаш методикасини ишлаб чиқиш, лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадли индикаторлари ва кўрсаткичларини аниқлаш.




ЎзР ВМ 17.10.2017 й. 838-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш марказининг ходимларининг чекланган сони 150 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони 23 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ; (ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказининг ходимларининг чекланган сони 135 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони 23 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш марказининг ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказининг амалдаги тузилмаларига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин. (ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қарори таҳриридаги банд)



6-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


6. Белгилаб қўйилсинки, "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника таъминоти:




ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қароридан олдинги таҳрири



11-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 4-уй манзилидаги бўшатиладиган биноси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш марказига;