язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 23.07.2015 й. 14-сон “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 29.07.2015 й. 2452-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.07.2015 й.

N 2452-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

23.07.2015 й.

N 14


БУЙРУҒИ



Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,

шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар

ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник

кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг

3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Техника техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга - 0,18;

қишлоқ хўжалиги машиналарига - 0,10;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига - 0,37 миқдорда йиғим ундирилади.".


2. Мазкур буйруқ "Ўзагромашсервис" уюшмаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                      Ш. Тешаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 3 август, 30-сон, 402-модда