язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ ЎзР ВМ 05.08.2013 й. 218-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 05.08.2013 й. 218-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 20.04.2019 й. 341-сон Қароридан олдинги таҳрири



11-банднинг олдинги таҳрири


11. "Ўзпахтасаноат" АЖ фермер хўжаликлари реестри олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ушбу реестрни умумлаштиради ва йиғма реестрни "Ўзпахтаёғ" АЖга (шу жумладан ҳужжатнинг электрон версиясини) юборади. (ЎзР ВМ 25.12.2015 й. 372-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



12-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


12. "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамияти "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти томонидан тақдим этилган фермер хўжаликлари реестрлари асосида фермер хўжаликларига сотиш учун уларга мўлжалланган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмларини ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича аниқлайди. (ЎзР ВМ 25.12.2015 й. 372-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



13-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


13. "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамияти жорий йилнинг 25 декабрига қадар: (ЎзР ВМ 25.12.2015 й. 372-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамияти томонидан тақдим этилган фермер хўжаликлари реестрини уч иш куни мобайнида вилоят ва туман бирлашмаларига, шунингдек туман ҳокимликларига юборади. (ЎзР ВМ 25.12.2015 й. 372-сон Қарори таҳриридаги банд)



19-банднинг олдинги таҳрири


19. Вилоят бирлашмалари туман бирлашмалари бўйича сотилган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмлари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 5-кунигача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Ўзбекистон фермер, де??он хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ва "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамиятига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ҳокимликларига тақдим этади. (ЎзР ВМ 07.12.2018 й. 995-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Низомга 1-илова V-боскич "Масъуллар" графасининг олдинги таҳрири


Ўзпахтаёғ" АЖ (ЎзР ВМ 25.12.2015 й. 372-сон Қарори таҳриридаги устун)



Низомга 4-илова биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

"Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамияти бош директори (ЎзР ВМ 25.12.2015 й. 372-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 07.12.2018 й. 995-сон Қароридан олдинги таҳрири



8-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


8. Тузилган солиштирма далолатномалар асосида пахтани қайта ишлаш ташкилоти туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳамда туман фермер, де??он хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича фермер хўжаликлари томонидан давлат эҳтиёжлари учун етказиб берилган пахта хом ашёси, шартнома ҳажмларидан ортиқча пахта хом ашёси, шунингдек шартнома ҳажмларидан ортиқча пахта хом ашёсидан олинган техник чигитлар ҳажмлари акс этган фермер хўжаликлари реестрини шакллантиради ва уни жорий йилнинг 10 декабрига қадар туман ҳокимлигига тақдим этади. (ЎзР ВМ 26.12.2017 й. 1021-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг минтақавий пахта терминаллари, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, ҳудудий фермер, де??он хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда туман ҳокимликлари томонидан тақдим этилган фермер хўжаликлари реестрларини умумлаштирадилар ва тасдиқлайдилар ҳамда жорий йилнинг 15 декабригача уни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича "Ўзпахтасаноат" АЖга (шу жумладан ҳужжатнинг электрон версиясини) юборадилар. (ЎзР ВМ 15.02.2018 й. 121-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



18-банднинг олдинги таҳрири


18. Туман бирлашмалари раҳбарлари фермер хўжаликлари бўйича сотилган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмлари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 1 ва 16-кунида вилоят бирлашмаларига, шунингдек туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимига ҳамда туман фермер, де??он хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 26.12.2017 й. 1021-сон Қарори таҳриридаги банд)



19-банднинг олдинги таҳрири


19. Вилоят бирлашмалари туман бирлашмалари бўйича сотилган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмлари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 5-кунигача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, Ўзбекистон фермер, де??он хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ва "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамиятига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ҳокимликларига тақдим этади. (ЎзР ВМ 26.12.2017 й. 1021-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 15.02.2018 й. 121-сон Қароридан олдинги таҳрири



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиали, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, ҳудудий фермер, де??он хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда туман ҳокимликлари томонидан тақдим этилган фермер хўжаликлари реестрларини умумлаштирадилар ва тасдиқлайдилар ҳамда жорий йилнинг 15 декабригача уни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича "Ўзпахтасаноат" АЖга (шу жумладан ҳужжатнинг электрон версиясини) юборадилар. (ЎзР ВМ 26.12.2017 й. 1021-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Низомга 3-илова бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиали директори (ЎзР ВМ 25.12.2015 й. 372-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 26.12.2017 й. 1021-сон Қароридан олдинги таҳрири



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиали, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, ҳудудий Фермерлар кенгаши билан биргаликда туман ҳокимликлари томонидан тақдим этилган фермер хўжаликлари реестрларини умумлаштирадилар ва тасдиқлайдилар ҳамда жорий йилнинг 15 декабригача уни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича "Ўзпахтасаноат" АЖга (шу жумладан ҳужжатнинг электрон версиясини) юборадилар. (ЎзР ВМ 25.12.2015 й. 372-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



19-банднинг олдинги таҳрири


19. Вилоят бирлашмалари туман бирлашмалари бўйича сотилган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмлари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 5-кунигача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, Ўзбекистон Фермерлари кенгашига ва "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамиятига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ҳокимликларига тақдим этади. (ЎзР ВМ 25.12.2015 й. 372-сон Қарори таҳриридаги банд)



Низомга 1-илова "IV босқич" позицияси "Масъуллар" устунининг олдинги таҳрири


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, "Ўзпахтасаноат" АЖ, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, ҳудудий Фермерлар кенгаши (ЎзР ВМ 25.12.2015 й. 372-сон Қарори таҳриридаги устун)




ЎзР ВМ 25.12.2015 й. 372-сон Қароридан олдинги таҳрири



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳудудий "Пахтасаноат" бирлашмаси, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳамда ҳудудий Фермерлар кенгаши билан биргаликда туман ҳокимликлари томонидан тақдим этилган фермер хўжаликлари реестрини умумлаштиради ва тасдиқлайди ҳамда уни (ҳужжатнинг электрон версияси билан бирга) жорий йилнинг 15 декабрига қадар "Ўзпахтасаноат" уюшмасига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича юборади.



11-банднинг олдинги таҳрири


11. "Ўзпахтасаноат" уюшмаси фермер хўжаликлари реестри олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ушбу реестрни умумлаштиради ва йиғма реестрни Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасига (ҳужжатнинг электрон версияси билан биргаликда) юборади.