язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.1997 й. 479-сон "УДИНЕТ" қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолияти шарт-шароитлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.1997 й.

N 479



"УДИНЕТ" ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ ШАРТ-

ШАРОИТЛАРИ ТЎҒРИСИДА


ўчирма]


Халқаро ва шаҳарлараро телеграф-телефон тармоқларини модернизация қилиш ҳамда ривожлантиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини 2010 йилгача бўлган даврда реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастурини амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг, "Халқаро Телеком" акциядорлик комланиясининг Тошкент телеграф-телефон станцияси, Тошкент халқаро электралоқа маркази ва Магистрал алоқалар ҳамда телевидение ҳудудий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида "СТЕТ Интернейшнл Нидерландия N.V." (Нидерландия) компанияси орқали боғланган "СТЕТ Интернейшнл S.р.А." (Италия) ва "Сименс АГ" (Германия) компаниялари билан биргаликда ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги "УДИНЕТ" корхонасини (кейинги ўринларда қўшма корхона деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Қуйидагилар қўшма корхонанинг асосий вазифаларм ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги коммутация станциялари ва тармоқларини, алоқанинг кабель, радиореле, йўлдош линиялари ва тизимларини янада ривожлантириш ҳамда улардан фойдаланишни такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини бошқа мамлакатларнинг алоқа тармоқлари билан ўзаро боғлаш бўйича интеграция жараёнларини таъминлаш ва уларни янада такомиллаштириш;

Умумий фойдаланишдаги маҳаллий алоқа тармоқларининг шаҳарлараро ва халқаро телеграф-телефон алоқалари оқимининг транзитга бўлган эҳтиёжларини қондириш.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки:

қўшма корхона устав жамғармасининг дастлабки миқдори ишлаб чиқилган инвевдиция дастурига асосан кейинчалик иловага мувофиқ 320 млн АҚШ долларигача кўпайтирилган ҳолда 123 млн АҚШ долларини ташкил этади;

устав жамғармасидаги улушлар қуйидагича тақсимланади: Ўзбекистон томони - 50 фоиз, хорижий иштирокчилар - 50 фоиз (шу жумладан, "СТЕТ Интекнейшнл Нидерландия N.V." - 42 фоиз, "Сименс АГ" - 8 фоиз);

Тошкент телеграф-телефон станцияси, Тошкент халқаро электр-алоқа маркази ва Магистрал алоқалар ҳамда телевидение ҳудудий ишлаб чиқариш бирлашмасининг моддий ва номоддий активлари Ўзбекистон томонининг қўшма корхона устав жамғармасидаги улуши ҳисобланади;

қуйидагилар:

қўшма корхона акцияларииинг Ўзбекистонлик иштирокчига тегишли бўлган бир қисмини сотиб олиш, шунингдек, қўшма корхона устав жамғармасини шакллантириш ва тўлдиришга мўлжалланган пул маблағлари;

шаҳарлараро ва халқаро алоқа тармоқлари ҳамда воситаларини модернизация қилиш ва ривожлантиришга мўлжалланган технологик асбоб-ускуналар хорижий иштирокчиларнинг улушлари ҳисобланади.


3. "УДИНЕТ" қўшма корхонаси муассислариминг кўрсатиладиган халқаро ва шаҳарлараро телеграф-телефон алоқа хизматларини 3 баравар ошириш имконини берувчи, 2003 йилгача 12 минг номерли халқаро ва шаҳарлараро телефон станцияларини, узунлиги 4 млн канал-километр бўлган радиореле ва оптик толали алоқа линияларини фойдаланишга топшириш бўйича таклифи маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги қўшма корхонанинг мазкур лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин.


5. "УДИНЕТ" қўшма корхонасига қуйидаги ҳуқуқ ва имтиёзлар берилсин:

ҳар қандай валютада счётлар очиш ва улардан фойдаланиш, республика ҳудудида ҳисоб-китоблар миллий валютада юритилишини назарда тутиб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда хорижий валюта олиш, улардан фойдаланиш ва уларни Ўзбекистон ва унинг ташқарисидаги банкларда сақлаш;

валюта тушумининг мажбурий 30 фоизини электр алоқаси хизмати учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг халқаро принципларига мувофиқ сальдо асосида ҳисобот бериладиган чорак тугаганидан сўнг сотиш;

қўшма корхона масалалари бўйича ишлаш учун келадиган хорижий мутахассислар томонидан визаларни расмийлаштириш, республика ҳудудида яшаш ва транспортнинг барча турларида юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш;

қўшма корхонани ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган барча асбоб-ускуналар, механизмлар ва моддий-техник ресурслар учун барча импорт бож пошлиналари ва йиғғимлари (божхона тартиботлари ўтказилганлиги учун бож йиғимидан ташқари) тўлашдан озод қилиш;

унинг ходимларига - Ўзбекистон Республикаси норезидентларига нисбатан Пенсия жамғармасига ажратмалардан озод қилиш.


6. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги қўшма корхонага шаҳарлараро, халқаро алоқа линиялари, маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома (лицензия) унинг фаолиятининг барча муддатига берилишини таъминласин.


10. Белгилаб қўйилсинки, "УДИНЕТ" қўшма корхонаси телекоммуникация асбоб-ускунаси етказиб бериш, шаҳарлараро ва халқаро телефон-телеграф алоқаси хизматлари кўрсатиш учун хорижий компаниялар билан тузилган контрактлар, шунингдек, Ўзбекистон ТОЕ сегменти қурилишига концерн томонидан олинган кредитларни узиш юзасидан мажбуриятлар бўйича "Ўзбектелеком" концернининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади".

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекистон ТОЕ сегменти бўйича кредит шартномаларини "УДИНЕТ" қўшма корхонасига қайта расмийлаштирсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қайта расмийлаштирилган кредит шартномалари бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига берилган Ҳукумат кафолатларига тегишли қўшимчалар берсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорига 1а, 4, 4а-иловалардаги "Шаҳарлараро алоқа ва телевидение ҳудудий бирлашмаси" акциядорлик жамияти, "Тошкент телеграф-телефон станцияси", "Тошкент халқаро электралоқа маркази" сўзлари "УДИНЕТ" қўшма корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек, мазкур қарорга 6-илованинг 2-бўлимидан 1, 2, 3-банддар чиқариб ташлансин, улушлар "УДИНЕТ" қўшма корхонасига таксимлансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов