ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш /Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 6-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 28-сон, Давлат статистика қўмитасининг 01/2-04-10-41-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/15-20-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-11-сон "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг савдо реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 18.03.2013 й. Қарори (АВ томонидан 01.04.2013 й. 976-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
01.04.2013 й.
N 976-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ 18.03.2013 й. N 6 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 18.03.2013 й. N 28 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ 18.03.2013 й. N 01/2-04-10-41 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 18.03.2013 й. N 01-02/15-20 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 18.03.2013 й. N 2013-11 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий
фаолият субъектларининг савдо реестрини юритиш
тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган
деб топиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 декабрдаги ПФ-4494-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 1-сон, 2-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2000 йил 11 сентябрда ЭГ-01/20-4533, 01/8-7, 02/15-57, 2000-17-сон билан тасдиқлаган Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг савдо реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 976, 2000 йил 7 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 19-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
|
Э. Ганиев |
Иқтисодиёт вазири
|
Г. Саидова |
Давлат статистика қўмитаси раиси
|
Б. Тураев |
Давлат божхона қўмитаси раиси
|
З. Дусанов |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Б. Парпиев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 8 апрель, 14-сон, 185-модда