ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

ЎзР ВМ 02.12.2003 й. 538-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (4-илова) олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎзР ВМ 02.12.2003 й. 538-сон Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг (4-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 26.04.2016 й. 122-сон Қароридан олдинги таҳрири



19-банднинг олдинги таҳрири


19. "Давархитектқурилиш" қўмитаси марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари, шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)лари таъминоти харажатларини маблағ билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади. (ЎзР ВМ 11.11.2009 й. 294-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 28.04.2016 й. 129-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банд ўн еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида қоида бузилишлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий ва бошқа жазоларни белгиланган тартибда қўллайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда материалларни йўл қўйилган қоида бузишларда айбдор бўлган юридик ва мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беради;




ЎзР ВМ 05.06.2010 й. 108-сон Қароридан олдинги таҳрири



10-банднинг олдинги таҳрири


10. "Давархитектқурилиш" қўмитасига белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.



12-банднинг олдинги таҳрири


12. "Давархитектқурилиш" қўмитасида таркибига раис (ҳайъат раиси) ва раис ўринбосарлари, шунингдек "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмаларининг бошқа ходимлари кирувчи 9 кишидан иборат ҳайъат тузилади.

"Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳайъати аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



13-банднинг олдинги таҳрири


13. "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳайъати ўз мажлисларида шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона сиёсатни ўтказиш, шаҳарсозлик даражасини ошириш, қурилишда илмий-техника тара??иётини жадаллаштириш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини ҳамда "Давархитектқурилиш" қўмитаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ташкилотларига амалий раҳбарлик қилиш масалаларини, шунингдек қарорлар, буйруқлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилади.




ЎзР ВМ 11.11.2009 й. 294-сон Қароридан олдинги таҳрири



17 банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


17. Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тўғрисидаги қарор тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси томонидан қабул қилинади.




ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қароридан олдинги таҳрири



7 банд йигирма учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш соҳасида лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи функциясини бажаради, унинг қарорларига кўра лицензияларни расмийлаштиради, лицензия битимлари тузади, лицензиялар реестрини юритади, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туради ва тиклайди;
































Время: 0.0187
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск