Умная подшивка
Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /1. 2016 йил биринчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 16-сон, 2016 йил 19 апрель)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*
2016 ЙИЛ БИРИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА
СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШГА ДОИР
ТАВСИЯЛАР*
I чорак якунланиб, ҳисоботларни топшириш даври бошланди. Бугунги сонда "Norma Ekspert" мутахассислари иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги корхоналар учун ягона солиқ тўловини қандай ҳисоблашни аниқ мисоллар ёрдамида тушунтирадилар. 2016 йил I чораги учун ЯСТга доир тавсияларни тайёрлашда 2016 йил 1 январдан жорий этилган солиқ солишдаги ўзгартишлар ҳисобга олинди.
Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Ягона солиқ тўлови: микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай; микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан - ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади. Солиқ кодекси 360-моддасининг 1, 4 ва 5-қисмлари |
2016 ЙИЛДА ЖОРИЙ ЭТИЛГАН ЯСТга
ДОИР АСОСИЙ ЎЗГАРТИШЛАР
ЯСТ ставкалари бўйича
2016 йил 1 январдан бошлаб Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарори (бундан кейин - ПҚ-2455-сон Қарор) билан қуйидагилар учун ЯСТ ставкалари ўзгартирилди:
хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари, шу жумладан божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатадиган корхоналар (божхона брокерлари) учун - ЯСТ ставкаси пасайтирилди ва 5%ни ташкил этади (2015 йилда - 6%);
компьютер дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқувчи корхоналар учун - реализациянинг умумий ҳажмида мазкур маҳсулотларнинг реализациясидан тушум улушидан қатъи назар, ЯСТ 5%лик ставкада тўланади (2015 йилда тушумнинг улуши 80%дан кам бўлганда ЯСТ 6%лик ставкада тўланган);
алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни реализация қилувчи чакана савдо корхоналари учун - аҳолиси сони 100 мингдан кам кишидан иборат аҳоли пунктларида, шунингдек бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда кўрсатилган маҳсулотнинг реализациясидан олинган тушумга 4%лик ставкада ЯСТ солинади (2015 йилда АЁҚШ ҳамда алкоголли ва тамаки маҳсулотларини реализация қилувчи корхоналар ушбу туманларда ЯСТнинг тегишинча 2% ва 1%лик ставкаларини қўллаганлар).
Иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги корхоналар учун ЯСТ ставкалари 2015 йил даражасида сақланган (ПҚ-2455-сон Қарорга 10-1,
...