Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

1. 2016 йил биринчи чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (СБХ, 16-сон, 2016 йил 19 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2016 ЙИЛ БИРИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН

ЖШДС, ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА

БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР

ТУШУНТИРИШЛАР


Бугунги сонда "Norma Ekspert" мутахассислари тайёрлаган 2016 йил I чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришларни бермоқдамиз. Уларни ишлаб чиқишда 2016 йил 1 январдан амал қилаётган қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар ҳисобга олинган.


Нималар ўзгарди


Аввало 2016 йил 1 январдан амал қилувчи солиқ солишдаги асосий ўзгартиришлар ҳақида эслатиб ўтамиз.



ЖШДС


ЖШДС ставкалари


2016 йил учун солиқ солиш шкаласига 2015 йилда жорий этилган солиқнинг ноль даражали ставкаси сақланди. Иккинчи ставка 7,5%гача пасайтирилди (2015 йилда - 8,5%), учинчи ва тўртинчиси эса ўзгартиришсиз қолдирилди (тегишинча 17% ва 23%) (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин - ПҚ-2455-сон Қарор). Яъни 2016 йилда энг кам иш ҳақидан ошмайдиган даромадга 0%га тенг ставкада ЖШДС солинади, энг кам иш ҳақидан катта даромадларга шкалада назарда тутилган ставкаларда - 7,5, 17 ва 23% солиқ солинади.

ЖШДС ва энг кам иш ҳақига қараб белгиланадиган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун 2016 йил бошида белгиланган ЭКИҲ - 130 240 сўм қўлланади.



Ҳисоботни тақдим этиш муддатлари


Солиқ кодексининг 187-моддасига киритилган аниқлаштиришга кўра, фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон норезидентлари йил якунлари бўйича ЖШДС бўйича ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартигача тақдим этадилар (31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон Қонун, бундан кейин - ЎРҚ-398-сон Қонун).



ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА


Суғурта бадалларининг ставкалари


2016 йил учун суғурта бадаллари ставкаси 7%дан 7,5%гача оширилди. ЯИТ ставкалари ўтган йил даражасида сақланди: микрофирмалар ва кичик корхоналар учун - 15%, қолган корхоналар учун - 25% Қ-2455-сон Қарорга 25-илованинг 2-банди).



ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот ва уларни тўлаш


2016 йил 1 январдан бошлаб барча солиқ тўловчилар учун ҳисобот даври йил ойи ҳисобланади (илгари чорак эди) - корхоналар ҳисоботни ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар (ЎРҚ-398-сон Қонун таҳриридаги Солиқ кодексининг 309-моддаси 2-қисми; 310-моддаси 3-қисми). ЯИТ ва суғурта бадалларини тўлаш ҳам ҳар ойда, ҳисоботларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай, яъни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида амалга оширилади (ЎРҚ-398-сон Қонун таҳриридаги Солиқ кодексининг 310-моддаси 4-қисми). Солиқ ҳисоботи шаклларига ҳам ўзгартиришлар киритилган*.

Мамлакатимизда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган ЎзР норезидентлари томонидан йиллик ҳисоботни тақдим этиш муддатига аниқлик киритилди - улар йил якунлари бўйича ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этадилар (ЎРҚ-398-сон Қонун таҳриридаги Солиқ кодексининг 310-моддаси 3-қисми).



Моддий ёрдам


2016 йил 1 январдан ходимга шахсий тусдаги ҳодисалар муносабати билан кўрсатиладиган моддий ёрдам илгари бўлганидек, нафақат бошқа даромад, балки рағбатлантирувчи тусга эга тўлов бўлиши ҳам мумкин - ҳаммаси уни тўлаш сабабига боғлиқ. Агар тўлов бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан берилган бўлса, унга бошқа даромад сифатида қаралади (ЎРҚ-398-сон Қонун таҳриридаги Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Шахсий тусдаги бошқа ҳодисалар муносабати билан (масалан, ота-онасини даволашга, автомобиль сотиб олишга, невараларининг никоҳдан ўтиши учун ва ҳ.к.) тўланадиган моддий ёрдам рағбатлантирувчи тусдаги тўловларга киради (ЎРҚ-398-сон Қонун таҳриридаги Солиқ кодексининг 173-моддаси 4-банди).

Шу тариқа, 2016 йилдан бошлаб фақат қуйидагиларга берилган моддий ёрдам бошқа даромадларга киради:

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар;

ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар;

фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар;

бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар.

Фақат ходимнинг бошқа даромади ҳисобланадиган моддий ёрдам бўйича ЖШДСга доир имтиёз сақланади. Унга, аввал бўлганидек, солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида ЖШДС (фавқулодда ҳолатлар муносабати билан - тўлалигича) ва ижтимоий суғурта ажратмалари солинмайди.

Рағбатлантирувчи тўловларга кирадиган моддий ёрдам 2016 йил 1 январдан меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлар таркибида ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланади.



Нимани қачон топширамиз


Корхоналар жорий йилнинг I чораги якунларига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботни (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова, бундан кейин - 2439-сон Қарор) 25 апрелдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт. Чораклик ҳисобот қуйидаги шаклларни ўз ичига олади:

q Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин - Маълумотлар);

q Маълумотларга 1-илова "Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)" (бундан кейин - Маълумотларга 1-илова);

q Маълумотларга 2-илова "Тўланган дивидендлар ва фоиздар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси" (бундан кейин - Маълумотларга 2-илова).

Йил якунларига кўра ҳисобот топширишда қуйидагилар ҳам тўлдирилади:

q Маълумотларга 3-илова "Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси" (бундан кейин - Маълумотларга 3-илова);

q Маълумотларга 4-илова "Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси" (бундан кейин - Маълумотларга 4-илова).

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот (2439-сон Қарорга 10-илова) ҳар ойда тақдим этилади: январь учун ҳисобот 25 февралгача, январь-февраль учун - 25 мартгача, январь-март учун - 25 апрелгача ДСИга жўнатилиши шарт. ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича ҳисобот шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

q Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

q Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (бундан кейин - Ҳисоб-китоб);

q Ҳисоб-китобга

...
Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск