ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2003 й. 418-сон "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.09.2003 й.
N 418
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ
РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, уларнинг мустақил ривожланиши учун кафолатлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Шоғуломов) 2003 йил 31 декабргача бўлган муддатда:
оммавий ахборот воситаларининг таъсис ҳужжатларини хатловдан ўтказсин, уларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирсин;
таъсис ҳужжатларига (қонун ҳужжатларида белгиланган муассисларни аниқлаш, нашрнинг номи, мақсади ва вазифалари ҳамда бошқа қоидалар) муҳим ўзгартиришлар киритилган оммавий ахборот воситаларини қайта рўйхатдан ўтказсин.
Белгилансинки, оммавий ахборот воситалари белгилари ва хусусиятларига эга бўлган босма нашрларга иловалар қонунда белгиланган тартибда алоҳида рўйхатдан ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида" 1998 йил 15 апрелдаги 160-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1999 йил 19 мартдаги 123-сон қарорига илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 9, 93-модда.