ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /АВ 26.12.2013 й. 2541-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ, ИВ, МВ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири
АВ 26.12.2013 й. 2541-сон билан рўйхатга
билан тасдиқланган Низомнинг
олдинги таҳрири
АВ 27.12.2024 й. 3595-сон билан рўйхатга олинган
адлия вазирининг Буйруғидан олдинги таҳрири
5. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини Миллий реестрга киритиш юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) тегишли аризалари асосида амалга оширилади. (АВ 03.05.2016 й. 2541-1-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ, ИВ, МВ Қарори таҳриридаги банд)
АВ 17.10.2022 й. 3393-сон билан рўйхатга олинган
адлия вазирининг Буйруғидан олдинги таҳрири
16-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ишлаб чиқилган, жорий қилинган ва сотилган дастурий таъминот воситалари тўғрисидаги асосий маълумотлар (лойиҳалар ва дастурий таъминот воситалари номи, вазифаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса)); (АВ 24.09.2019 й. 2541-3-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ, ИВ, МВ Қарори таҳриридаги хатбоши)
Низомга 1-илова устунининг олдинги таҳрири
Дастурий таъминот воситаларининг интеллектуал мулк сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатга олинган рақами ва санаси - мавжуд бўлганда (АВ 24.09.2019 й. 2541-3-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ, ИВ, МВ Қарори таҳриридаги устун)
АВ 24.09.2019 й. 2541-3-сон билан рўйхатга олинган
АТКРВ, ИВ, МВ Қароридан олдинги таҳрири
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон "Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 апрелдаги 87-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди. (АВ 03.05.2016 й. 2541-1-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ, ИВ, МВ Қарори таҳриридаги муқаддима) (Олдинги таҳририга қаранг)
19-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
барча турдаги солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар; (АВ 12.03.2018 й. 2541-2-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ, ИВ, МВ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
АВ 12.03.2018 й. 2541-2-сон билан рўйхатга олинган
АТКРВ, ИВ, МВ Қароридан олдинги таҳрири
19-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
барча турдаги солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фондига ҳамда бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар; (АВ 03.05.2016 й. 2541-1-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ, ИВ, МВ Қарори таҳриридаги хатбоши)
19-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Миллий реестрга киритилган юридик шахслар - дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари учун мазкур банд билан назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиши 2 йилга (2019 йилнинг 1 январигача) узайтирилади, агарда уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган дастурий таъминот воситаларини экспорт қилиш ҳажми 2016 йил якунлари бўйича улар сотган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50 фоизини ташкил этса.
АВ 03.05.2016 й. 2541-1-сон билан рўйхатга олинган
АТКРВ, ИВ, МВ Қароридан олдинги таҳрири
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 10-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон "Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 508-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 589-модда)га мувофиқ Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.