ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Умумий қоидалар /ЎзР 24.04.1997 й. 400-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири
ЎзР 24.04.1997 й. 400-I-сон Қонунининг
олдинги таҳрири
ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири
2-модда. Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан, ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
6-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Сўровга иложи борича қисқа муддатда, агар қонун ҳужжатларида бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, сўров олинган санадан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай жавоб қайтарилиши керак. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
7-модда. Ахборот олишни таъминлаш
(ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонун ҳужжатлари билан, шунингдек ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб беришга мажбурдир. Ахборот олиш имконияти қонун ҳужжатларини ва тегишли материалларни эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади.
ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунидан олдинги таҳрири
6-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Ахборот олишга доир сўров ёзма ёки оғзаки шаклда ифодаланиши мумкин.