Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

2. 2016 йил иккинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 28-сон, 2016 йил 12 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2016 ЙИЛ ИККИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА

СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШГА ДОИР

ТАВСИЯЛАР*


"СБХ"нинг 19.04.2016 йилдаги 16 (1132)-сонида турли фаолият соҳаларидаги корхоналар учун жорий йилнинг I чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар чоп этилган эди. Бугунги сонда "Norma Ekspert" мутахассислари II чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби ва ҳисоботни тўлдириш бўйича тавсиялар берадилар.

    

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан - ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.


Солиқ кодексининг 360-моддаси 1, 4 ва 5-қисмлари

        

ҲИСОБОТ: ЎЗГАРТИРИШЛАР


МВ ва ДСҚнинг қарори (АВ томонидан 21.04.2016 йилда 2439-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 25.04.2016 йилдан кучга кирган) билан ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:


q ЯСТ ҳисоб-китобида (янги таҳририда):

пластик карталарни қўллаган ҳолда олинган тушумдан ЯСТнинг пасайтирилган ставкаси бўйича ЯСТ ҳисоб-китоби билан 0601, 0602, 0801, 0802, 0901 ва 0902-сатрлар чиқариб ташланди. Ўзгартириш Президентнинг 3.08.2006 йилдаги ПҚ-433-сон қарори билан белгиланган имтиёзнинг 1.01.2016 йилдан бекор қилинганлиги билан боғлиқ (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорига 36-илованинг 1-банди);

091-сатр киритилди, унда фаолият турлари бўйича ЯСТ суммасининг жами ЯСТ суммасидаги салмоғи (%) кўрсатилади;

181, 18011, 18021 ва 18031-сатрлар киритилди, уларда ЯСТнинг умумий суммасидан (умуман корхона бўйича) савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган солиқ суммаси ажратилади. Кичик корхоналар сирасига кирмайдиган корхоналар савдо ва умумий овқатланиш бўйича ЯСТнинг умумий суммасидан (181-сатр) ҳисобот чорагидаги ҳар бир ой охирига тўғри келадиган солиқ суммасини алоҳида кўрсатадилар. Кўрсатилган сатрлар қиймати 091-сатрда белгиланган савдо ва умумий овқатланиш бўйича ЯСТ суммасининг салмоғидан келиб чиқиб аниқланади. ЯСТ бўйича бўнак тўловларини тўловчи улгуржи савдо корхоналари мазкур сатрларда солиқнинг умумий суммасини қайд этадилар;


q ЯСТ ҳисоб-китобига "Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши" 4-иловасида (янги таҳририда):

Солиқ кодексининг 356-моддаси 3-қисмига асосан қўлланиладиган имтиёзлар суммаларининг фаолият турлари бўйича тақсимланиши тартиби аниқлаштирилган. Чунончи, илованинг 040 ва 050-сатрларида солиқ солинадиган ялпи тушумнинг қуйидагиларга:

янги технологик асбоб-ускуналар олишга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришдан ўтказишга, лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олишга;

ёш оилалар жумласидан бўлган ходимларга ипотека кредитлари бўйича бадаллар тўлашга ва (ёки) мулк қилиб уй-жой олишга текин йўналтирилган маблағ

...
Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск