Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

2. 2016 йил иккинчи чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (СБХ, 29-сон, 2016 йил 19 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2016 ЙИЛ ИККИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН

ЖШДС, ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА

БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР

ТУШУНТИРИШЛАР


"СБХ"нинг 19.04.2016 йилдаги 16 (1132)-сонида "Norma Ekspert" мутахассислари томонидан тайёрланган 2016 йил I чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар берилган эди. Бугунги сонда унинг давоми сифатида II чорак учун ҳисоботни тўлдиришга доир тушунтиришларни эътиборингизга ҳавола этамиз.


2016 йил биринчи ярим йиллиги якунларига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова, бундан кейин - 2439-сон Қарор) 25 июлдан кечиктирмасдан тақдим этилиши шарт. У қуйидагиларни ўз ичига олади:


q Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин - Маълумотлар);

q Маълумотларга 1-илова "Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)" (бундан кейин - Маълумотларга 1-илова);

q Маълумотларга 2-илова "Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси" (бундан кейин - Маълумотларга 2-илова);

q Маълумотларга 3-илова "Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси" ва 4-илова "Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси" йил давомида тақдим этилмайди - улар фақат йил якунларига кўра тўлдирилади ва ДСИга тақдим этилади (йиллик Маълумотлар билан бирга).


ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисобот 2439-сон Қарорга 10-иловадаги шаклларда ҳар ой тақдим этилади. МВ ва ДСҚнинг қарорига (АВ томонидан 21.04.2016 йилда 2439-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 25.04.2016 йилдан кучга кирган) мувофиқ шакллар баёни янги таҳрирда берилган. Янгиланган шаклларда:

q Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби, Маълумотнома-ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби ва Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумотдан чоракнинг ҳар бир ойи бўйича маълумотлар кўрсатиладиган сатрлар чиқариб ташланди (ҳисобот даври чоракдан ойга ўзгартирилганлиги муносабати билан);

q ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 080 ва 090-сатрлар киритилди, улар ҳисобот йилида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ЯИТ ставкасини (15%) қўллаган ва йил якунларига кўра микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритиш учун белгиланган ходимлар сони мезони бўйича мос келмаган тўловчилар томонидан Ҳисоб-китоб тақдим этилаётганда тўлдирилади. МВ ва ДСҚнинг қарори (АВ томонидан 31.03.2016 йилда 2095-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган қўшимчага мувофиқ, кўрсатилган корхоналар умумбелгиланган ставка бўйича ЯИТнинг ҳисоблаб чиқарилган суммасини қўшимча ҳисоблайдилар (ҳисоб-китоб 080-сатрда кўрсатилади). Бюджетга ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўланади (090-сатр);

q 1-илова "Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари" Солиқ кодексининг 308-моддасига мувофиқлаштирилди.

Бундан ташқари, чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб шакллари янги таҳрирда баён этилди. Ушбу шаклларнинг янгиланиши ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот даври (ой) ўзгариши, шунингдек ҳисобот йилида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯИТ ставкасини қўлловчи ва йил якунларига кўра ходимлар сони мезони бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига кирмайдиган корхоналар учун янги сатрлар киритилганлиги билан боғлиқ.


ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот йил бошидан ортиб борувчи якун билан тўлдирилади ва январь-июнь даври учун 25 июлдан кечиктирмасдан ДСИга жўнатилиши керак.


ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича ҳисобот таркибига қуйидагилар киради:

q Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

q Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (бундан кейин - Ҳисоб-китоб);

q Ҳисоб-китобга 1-илова "Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 1-илова);

q Ҳисоб-китобга 2-илова "Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 2-илова);

q Ҳисоб-китобга 3-илова "Маълумотнома-ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 3-илова). Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотлари ушбу илова ўрнига Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этадилар;

q Ҳисоб-китобга 4-илова "Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумот".

Улардан корхонада маълумотлар бўлган иловаларгина тўлдирилади.


I чорак бўйича бизга таниш бўлган "Линия" МЧЖ корхонаси мисолида 2016 йил биринчи ярим йиллиги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисоботни тўлдириш тартибини кўриб чиқамиз.


МИСОЛ. "Линия" МЧЖ корхонаси (микрофирма) веб-сайтларни ишлаб чиқиш хизматларини кўрсатади. Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган, ходимлар сони - 10 киши. Улар иш ҳақининг 50%и пластик карточкаларга ўтказилади.

Корхона ходимларидан бирига шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўланади (белгиланган меъёр - ойига 2 ЭКИҲ доирасида).

Февралда корхона ходими бўлмаган жисмоний шахс билан 1 йилга автомобилни ижарага олиш шартномаси тузилган (шартномага кўра ижара ҳақи - ойига 300 000 сўм).

28 апрелда муассисга ўтган йил якунларига кўра 15 000 000 сўм дивиденд ҳисоблаб ёзилган (май ойида муассиснинг пластик карточкасига ўтказилган).

Май ойида раҳбар барча ходимларга ҳар бир иш куни учун 10 000 сўм миқдорида овқатланишга қўшимча тўлов белгилаш ҳақида қарор қабул қилди.

30 июнда ходимларга ярим йиллик иш якунларига кўра 500 000 сўм миқдорида мукофот ҳисобланди (тўлов июлда тўланади).

I чоракда жисмоний шахсларга қилинган ҳисобланмалар, ушланмалар ва тўловлар ҳақидаги маълумотлар ("СБХ"нинг 19.04.2016 йилдаги 16 (1132)-сонида батафсил қаранг) 1-жадвалнинг 2-устунида қайд этилган.

Корхонанинг 1.04.2016 йилдаги ҳолатга кўра бюджет ва ходимлар олдидаги қарзи қуйидагиларни ташкил этди:

ШЖБПҲни чегирган ҳолда ЖШДС тўлаш бўйича - 4 013 024 сўм;

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар бўйича - 236 976 сўм;

фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича - 1 987 500 сўм;

жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича (ЖШДС ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда) - 16 762 500 сўм (солиқ солинадиган даромадлар).

II чоракда МЧЖ ходимлари Меҳнат вазирлиги тасдиқлаган иш вақти календари бўйича барча кунда, яъни апрель-майда - 21 иш кунидан, июнда - 22 иш куни ишлаганлар.


Биринчи ярим йиллик якунларига кўра жисмоний шахсларга қилинган ҳисобланмалар, ушланмалар ва тўловлар ҳақида қуйидаги маълумотлар мавжуд.


1-ЖАДВАЛ


(сўм)


Ҳисобланмалар ва

ушланмалар ҳақидаги

маълумотлар


I чорак

учун жами


Апрель


Май


Июнь


II чорак

учун жами


Биринчи

ярим йиллик

учун жами



1


2


3


4


5


6


...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск