ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Иш вақти ва дам олиш вақти / Солиқ тўловчининг тақвими / 2009 й. /

Август

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2009


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



АВГУСТ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 167

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 171

36 соатли иш ҳафтасида - 155



ИШ КУНЛАРИ СОНИ:


5 кунлик иш ҳафтасида - 21

6 кунлик иш ҳафтасида - 26


3


- июль ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- июль ойининг III ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


  

  

5


- июль ойи учун акцизли товарлар алоҳида турларининг харид қилиниши ва сотилиши (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни.

  

9

******

- июль ойи учун меҳнат пайтида майиб бўлиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплашга тўлов тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 44-банди.


- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2008 йилнинг I ярим йиллиги учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1-банди.

  

  

10


- июль ойи учун ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм.

- июль ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**.


Солиқ кодекси, 310-модда, бешинчи қисм.

  

  

13


- август ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- август ойининг I ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


  

14


- август ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***;


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи қисм.

- июль ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестри ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 1 фоиз миқдорида бадаллар тўлангани ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР ВМ 21.12.2004 й. 595-сон Қарори билан тасдиқланган Халқ банкида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартиби тўғрисида Низомнинг 16 банди.

ЎзР АВ 06.10.2005 й. 1515-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ, ДСҚ ва МББ Қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10 банди.


      


   

15

******

- август ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни****.


Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар.


   

  

23

******

- август ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- август ойининг II ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

  

  

24


- июль ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*****;


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм, 264-модда, биринчи қисм.

- июль ойи учун цементга ва табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари.

       

25

- июль ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм

- июль ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 239-модда.

- июль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.

  

- август ойи учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бюджетга жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 271-модда, учинчи қисм.


- июль ойи учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм.


- июль ойи учун Республика йўл жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.


- июль ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.


- июль ойи учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни (ҳисоб-китобни ҳар чоракда тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари);


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар.


- июль ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм.


- июль ойи учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни*.


ЎзР АВ 31.01.2005 й. 1446-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-7-бандлари.


31

******

- ягона ер солиғи йиллик суммасининг 30 фоизини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 369-модда, бешинчи қисм.


- ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғининг 30 фоизини тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 286-модда, иккинчи қисм.


         

*) солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари;


**) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари иш ҳақи учун пул маблағларини олиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда тўланади;


***) ҳисобот давридаги кутилаётган солиқ солинадиган фойдаси энг кам иш ҳақи даражасининг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади;


****) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ўтган ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича харажатлари суммаси солиқ солинадиган базага тенг ёки ундан кўп бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан;


*****) қишлоқ хўжалиги корхоналари, микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек бир чорак учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун умумий солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари;


******) муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - “СБХ” газетаси эксперт хизмати ва “Norma” АҲТнинг муаллифлик ишланмасидир. Унинг ОАВда қайтадан берилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига “СБХ” газетаси таҳририяти ёки “Norma-Hamkor” МЧЖ билан келишилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.









































Время: 0.0093
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск