ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Иш вақти ва дам олиш вақти / Солиқ тўловчининг тақвими / 2009 й. /

Март

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2009


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



МАРТ


ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 175

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 167

36 соатли иш ҳафтасида - 148



ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 22

6 кунлик иш ҳафтасида - 25

  

  

3


- февраль ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- февраль ойининг III ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


   

5


- акцизли товарлар алоҳида турларининг харид қилиниши ва сотилиши (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни.


   

9


- февраль ойи учун меҳнат пайтида майиб бўлиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплашга тўлов тўлашнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 44-банди.


  

  

10


- февраль ойи учун ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм.


- Февраль ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**.


Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм.


  

  

13


- март ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- март ойининг I ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


   

14

******

- март ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***;


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи қисм.


- февраль ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестри ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 1 фоиз миқдорида бадаллар тўлангани ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР ВМ 21.12.2004 й. 595-сон Қарори билан тасдиқланган Халқ банкида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартиби тўғрисида Низомнинг 16 банди.

ЎзР АВ 06.10.2005 й. 1515-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ, ДСҚ ва МББ Қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10 банди.


- юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари томонидан 2008 йил учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни молия органларига тақдим этишнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 3 банди.


  

  

15

******

- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2008 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди.

- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2008 йилнинг декабрь ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм.

- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2008 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

Солиқ кодекси, 163-модда, иккинчи қисм, 164-модда, олтинчи қисм.


- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2008 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

Солиқ кодекси, 271-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар.

- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2008 йил учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва уларни тўлашнинг сўнгги куни*;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

ЎзР АВ 31.01.2005 й. 1446-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-7-бандлари.

- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2008 йил учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм.

- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2008 йил учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи қисм.

- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2008 йил учун ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи қисм.

- март ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни****.


Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи қисм.


   

     

23


- март ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- март ойининг II ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

  

  

24


- февраль ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*****;


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм, 264-модда, биринчи қисм.

- февраль ойи учун цементга ва табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ 21.02.2008 й. 1772-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 12-13-бандлари;

ЎзР АВ 05.03.2008 й. 1776-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 13-14-бандлари.


25


- февраль ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм, 226-модда, биринчи қисм.

- февраль ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 239-модда.


- февраль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.


- март ойи учун бюджетга мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 271-модда, учинчи қисм.


- февраль ойи учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм.


- февраль ойи учун Республика йўл жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.


- февраль ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.


- хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан 2008 йил учун йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 2 банди;


- февраль ойи учун микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар.


- хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан 2008 йилнинг декабрь ойи учун ҳисоб-китоб бўйича ??С ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 2 банди;

Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм.


- хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан 2008 йил учун фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 2 банди;

Солиқ кодекси, 163-модда, иккинчи қисм, 164-модда, олтинчи қисм.


- хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан 2008 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 2 банди;

Солиқ кодекси, 271-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар.


- хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан 2008 йил учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва уларни тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 2 банди;

ЎзР АВ 31.01.2005 й. 1446-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-7-бандлари.


- хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан 2008 йил учун ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 2 банди;

Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм.

- хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан 2008 йил учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи қисм.

- хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан 2008 йил учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 2 банди;

Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.

- февраль ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм.

- февраль ойи учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва уларни тўлашнинг сўнгги куни*.


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низомнинг 1 банди;

ЎзР АВ 31.01.2005 й. 1446-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-7-бандлари.



-----------------------------------

*) солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари;

**) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари иш ҳақи учун пул маблағларини олиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда тўланади;

***) ҳисобот давридаги кутилаётган солиқ солинадиган фойдаси энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади;

****) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ўтган ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича харажатлари суммаси солиқ солинадиган базага тенг ёки ундан кўп бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан;

*****) қишлоқ хўжалиги корхоналари, микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек бир чорак учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун умумий солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари солиқни бир йилда бир марта, ҳисобот йилининг 15 декабрига қадар тўлайдилар;

******) муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.




Солиқ тўловчининг тақвими - “Норма маслаҳатчи” газетаси ва “Norma” АҲТ эксперт хизматининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига “Норма маслаҳатчи” газетаси таҳририяти ёки “Norma-Hamkor” МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.







































Время: 0.0417
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск