Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Образование. Наука / Органы управления, подготовка специалистов, аттестация /

Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.06.2016 й. 2793-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 28.04.2016 й. 224/8-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 3 июнда 2793-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Олий аттестация

комиссияси Раёсатининг

2016 йил 28 апрелдаги

224/8-сон қарорига

ИЛОВА



Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон "Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ илмий унвонлар бериш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


илмий унвон - профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий мақоми;


талабгор - илмий ва педагогик фаолият олиб бораётган ҳамда илмий унвон олишга даъвогар шахс;


аттестация - талабгорларнинг малакасини тизимли равишда аниқлаш жараёни;


аттестация иши - мазкур Низом ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган талаблар асосида талабгорнинг илмий унвон олиши учун расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами;

илмий иш стажи - шахснинг меҳнат шартномаси (контракт) асосида илмий ходим лавозимларида ишлаган ҳамда таянч доктарантура ва доктарантурада ўқиган муддати;

педагогик иш стажи - шахснинг меҳнат шартномаси (контракт) асосида олий таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида педагог лавозимларида ишлаган муддати;

ўқув адабиёти - муайян таълим тури, йўналиши ёки мутахассислигининг ўқув режасида белгиланган фанлар бўйича тегишли ўқув дастурлари асосида зарур билимлар мажмуаси келтирилган, ўзлаштириш услублари ёритилган (жумладан, хорижий таржималари) манба;


профессор - тегишли малакавий ва аттестация талабларини бажарган ҳамда профессор илмий унвонига эга бўлган шахс;


доцент - тегишли малакавий ва аттестация талабларини бажарган ҳамда доцент илмий унвонига эга бўлган шахс;


катта илмий ходим - тегишли малакавий ва аттестация талабларини бажарган ҳамда катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлган шахс;


профессор, доцент ёки катта илмий ходим аттестати (бундан буён матнда аттестат деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) Раёсати қарори билан профессор, доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлган шахсларга бериладиган давлат намунасидаги ҳужжат;


апелляция - илмий унвон бериш ёки илмий унвон беришни рад қилиш ёхуд ундан маҳрум этиш ёки уни тиклаш тўғрисидаги қарорлар юзасидан берилган шикоят тури.


2. Профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонлари ихтисослик бўйича берилади.


3. Профессор илмий унвони олий таълим ёки кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасалари (бундан буён матнда таълим муассасаси деб юритилади) ҳамда илмий ташкилотлар ёки унга тенглаштирилган муассасалар ва таълим муассасасининг илмий-тадқиқот тузилмаларида (бундан буён матнда илмий ташкилот деб юритилади), доцент илмий унвони таълим муассасасида, катта илмий ходим илмий унвони илмий ташкилотда самарали илмий-педагогик ва илмий фаолият олиб бораётган, фаннинг муайян соҳасида чуқур касбий билим ҳамда ўз соҳасида муайян ютуқларга эришган юксак маънавиятли шахсларга берилади.

4. Катта илмий ходим илмий унвони ўз мақомига кўра, доцент илмий унвонига тенглаштирилади.


5. Илмий унвон тегишли илмий даражага, магистр даражаси, магистр даражаси жорий этилгунга қадар олинган олий маълумот ёки олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган таълим дипломига ёки олий маълумотли мутахассис дипломига эга бўлган ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун) шахсларга мазкур Низом талабларига мувофиқ таълим муассасалари кенгашлари ёки илмий ташкилотлар илмий (илмий-техникавий) кенгашлари (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) тақдимномасига асосан, ОАК Раёсати қарори билан ОАК томонидан берилади. Тақдимнома талабгорнинг асосий иш жойидан берилади.

6. Илмий унвон берилган шахсларга аттестат берилади.



2-БОБ. ИЛМИЙ УНВОН ОЛИШ УЧУН

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


1-§. Умумий талаблар


7. Қуйидаги умумий талабларни бажарган шахслар илмий унвонларга талабгор бўлишлари мумкин:

а) илмий лойиҳа, давлат гранти, хўжалик шартномаси ёки бошқа лойиҳалар доирасида илмий натижалар олган;

б) маънавий-маърифий ишларда самарали иштирок этаётган;

в) охирги 2 йил ичида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим тизимидаги аттестация жараёнида иштирок этган (тақризчи, илмий семинар, илмий даражалар берувчи илмий кенгаш, малакавий имтиҳонларни қабул қилиш комиссияси аъзоси, расмий оппонент ва шу каби шаклларда);

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск