язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа тортишнинг умумий қоидалари/ Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш/ Давлат солиқ қўмитасининг 10.06.2016 й. 2016-21-сон "Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 12.07.2016 й. 2808-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.07.2016 й.

N 2808




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.06.2016 й.

N 2016-21


ҚАРОРИ



Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг

телекоммуникация каналлари воситасида давлат

солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги, "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги, "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги 157-сон "Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 18 декабрдаги 2007-65-сон "Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этишнинг тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1756, 2008 йил 3 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 3-модда);

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 18 мартдаги 2013-14-сон "Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этишнинг тартиби тўғрисида"ги Вақтинчалик низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1756-1, 2013 йил 1 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 186-модда).


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                               Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 июль, 28-сон, 340-модда