Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар /

Устав фондидаги улуш сотилганда ва иштирокчи МЧЖдан чиққанда бухгалтерия ўтказмалари ҳамда солиқ оқибатлари (СБХ, 32-сон, 2016 йил 9 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ЖАМИЯТДАН ЧИҚИШ ЁКИ

УЛУШНИ СОТИШ: ФАРҚИ НИМАДА?


Масъулияти чекланган жамиятнинг деярли ҳар битта бухгалтери муассиснинг иштирокчилар таркибидан чиқиб кетиши ёхуд улушини бошқа шахсга сотиши билан тўқнаш келади.

Муассис қуйидагиларга ҳақли:

устав фондидаги улушини иштирокчиларга ёки учинчи шахсларга сотиш, ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечиш;

бошқа иштирокчиларнинг розилигидан қатъи назар жамиятдан чиқиш. Чиқиш тартиби қонун ҳужжатлари ва устав билан белгиланади ("Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 8-моддаси, бундан кейин - Қонун).

Ушбу икки турдаги операция ҳуқуқий моҳияти, муассислар билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва ҳисобда акс эттирилишига кўра турлича бўлса ҳам, амалиётда бухгалтерлар уларни кўпинча фарқламайдилар. Биринчи ҳолатда бир шахснинг бошқасига улушни бериши ҳақида, иккинчисида эса - улушнинг жамиятга берилиши ҳақида сўз бормоқда.



УЛУШНИ СОТИШ


Агар муассис жамиятдаги улушни бошқа шахсга сотса, бир иштирокчи ўрнига бошқаси келади.

Сотиш ёки бериш битим иштирокчилари томонидан расмийлаштирилади. Шу сабабли муассислар таркиби ўзгаргани давлат рўйхатидан ўтказилган санада ҳисобда муассис алмашиши бўйича проводкалар берилади:

8330-"Пай ва улушлар" дебети - чиқиб кетаётган муассис субконтоси бўйича чиқиб кетаётган муассис улуши қийматига;

8330-"Пай ва улушлар" кредити - жамиятда улуш олаётган муассис субконтоси бўйича чиқиб кетаётган муассис улуши қийматига.

Бир иштирокчи бошқасига улушни бераётганда даромад ёки зарар ва, тегишинча, солиқ оқибатлари фақат уларнинг ўзида юзага келиши мумкин. Жамият на даромад, на харажат қилади ва даромад тўлаш манбаи ҳисобланмайди.



МУАССИС ЖАМИЯТГА УЛУШ ҚОЛДИРГАНДА


Муассис иштирокчилар таркибидан чиқиб, жамият улуш эгасига айланганда муассиснинг чиқиши ҳақида сўз юритамиз. Жамиятга тегишли улуш жамиятга ўтган кундан бошлаб бир йил ичида жамият иштирокчилари ўртасида уларнинг устав фондидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланади ёхуд сотилади. Белгиланган муддатда сотиб олинмаган жамият улуши устав капитали ҳисобига сўндирилади ва унинг миқдори камаяди. Муассис чиқиб кетаётганда

...
Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск