Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

Жисмоний шахснинг устав фондини кўпайтиришга йўналтирилган дивидендлари суммасини ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботида акс эттириш тартиби (СБХ, 36-сон, 2016 йил 6 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ҲИСОБОТДАГИ ДИВИДЕНДЛАР


МЧЖ мавжуд тақсимланмаган фойдани дивидендлар кўринишида муассис (жисмоний шахс, ЎзР резиденти) даромадига тақсимлади. Муассис бутун суммани устав фондини тўлдиришга йўналтирмоқда, у ҳокимликда рўйхатдан ўтказилган. Солиқ кодексининг 179-моддаси 19-бандига мувофиқ, бу ҳолда ЖШДС ушланмайди. ЖШДС бўйича ҳисоботда (Маълумотларга 2-илова) ҳисобланган дивидендлар, солиқ, пул ёки натура шаклида тўланган дивидендлар суммаси ҳақидаги устунлар бор. Бошқаси қайд этилмаган. Маълумотларга 4-илова "Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси" йилда 1 марта тақдим этилади.

ЖШДС бўйича ҳисоботда жисмоний шахснинг устав фондини оширишга йўналтирилган дивидендлари суммасини қандай акс эттириш мумкин?


О.Горбунова,

МЧЖ бош бухгалтери.


- Дивидендлар жисмоний шахснинг мулкий даромади ҳисобланиб (Солиқ кодексининг 176-моддаси), уларга 10%лик ставкада солиқ солиниши керак (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорининг 3-банди). Бунда дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган жисмоний шахснинг даромадлари солиқ солишдан озод этилади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 19-банди).

Жисмоний шахс олган дивидендлар унинг даромади турларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли улар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларида (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган), яъни:

1) Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда;

2) Маълумотларга 2-илова "Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси"да;

3) Маълумотларга 3-илова "Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси"да;

4) Маълумотларга 4-илова "Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси"да акс эттирилиши шарт.

Ҳисобланган ва корхонанинг устав фондига йўналтирилган дивидендлар ушбу шаклларнинг айни қайси сатрларида акс эттирилишини кўриб чиқамиз.



ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР

СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ

ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАР


Ушбу шаклда ҳисобланган ва корхонанинг устав фондига йўналтирилган дивидендлар қуйидагиларда акс эттирилади:

004-сатрда - Солиқ кодексининг

...
Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск