Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 13.09.2016 й. 2823-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 19.08.2016 й. 01-02/12-58-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 13 сентябрда 2823-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2016 йил 19 августдаги

01-02/12-58-сон қарорига

ИЛОВА



Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона

тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли

шахслар билан реал вақт режимида интерактив

шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш

ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 майдаги 239-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда ДБҚ ЯААТ деб юритилади) - божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш учун уларга доир ҳужжатлар ва маълумотларнинг киритилишини, ҳисобга олинишини ҳамда мониторинг қилинишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг автоматлаштирилган тизими;


жўнатувчи божхона пости - товарнинг тўлиқ туркуми ёки унинг қисмини божхона назорати остида ташиш бошланган божхона пости;


манзил божхона пости - товарнинг тўлиқ туркуми ёки унинг қисмини божхона назорати остида ташиш тугалланадиган божхона пости;


божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат - божхона ҳудудида божхона назорати остида олиб ўтиладиган товарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, гаров тўғрисидаги шартнома, банк кафолати, суғурта полиси ёхуд кафиллик ҳужжати;


ваколатли шахс - чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга ҳамда божхона тўловларини тўланишига жавобгар бўлган юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи, ташувчи ёхуд бошқа манфаатдор шахс.

2. Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ҳисобга олиш ва назорат қилиш ДБҚ ЯААТ орқали амалга оширилади.



2-БОБ. ЧЕТ ЭЛ ТОВАРЛАРИНИ ТАШИШ

ЖАРАЁНИДА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ

ТЎЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ


3. Чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиниши учун ваколатли шахс Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминлангандан сўнг Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тақдим этади.


4. Ҳудудий бошқарма ўн кунлик муддат ичида божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобида ўрнатилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади. Зарур ҳолларда ҳудудий бошқарма божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатга алоқадор бошқа ҳужжат ва маълумотларни тегишли ташкилотлардан мустақил равишда сўраб олиши мумкин.


5. Божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобида ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлганда ҳудудий бошқарма мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ўн кунлик муддат мобайнида божхона тўловлари тўланиши таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ДБҚ ЯААТга киритади.

ДБҚ ЯААТда ваколатли шахсга автоматик равишда идентификацион рақам бириктирилади ва Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали юборилади.


6. Божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобида ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлмаганда ҳудудий бошқарма мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ўн кунлик муддат мобайнида ваколатли шахсга Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали сабабларини кўрсатган ҳолда чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш рад этилганлигини маълум қилади.


7. Ваколатли шахс ҳудудий бошқарманинг чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги қарори устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.


8. Чет эл товарларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ташишни бошлашдан олдин, ваколатли шахс Ягона давлат интерактив хизматлари порталидаги "Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш" интерактив хизмати орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган, қуйидаги маълумотларни киритади:

мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ бириктирилган идентификацион рақам;

автотранспорт воситаси тўғрисида маълумот;

божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси.


9. Ягона давлат интерактив хизматлари порталидаги "Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш" интерактив хизмати орқали киритилган маълумотлар ДБҚ ЯААТдаги форматли-мантиқий назоратдан ижобий ўтгандан сўнг автоматик тарзда ваколатли шахсга ҳар бир автотранспорт воситаси бўйича идентификацион код берилади.


10. Идентификацион код чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш мақсадида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш вақтида жўнатувчи божхона постига тақдим қилинади.

Идентификацион код Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 октябрдаги 307-сон "Автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида давлат божхона хизмати органларининг электрон тарзда олдиндан хабардор қилинишини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ электрон тарзда олдиндан хабардор қилишда тақдим этилиши мумкин.



3-БОБ. ЧЕТ ЭЛ ТОВАРЛАРИНИ ТАШИШ

ЖАРАЁНИДА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ

ТЎЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


11. ДБҚ ЯААТда чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатларни бажаришнинг ҳар бир босқичида форматли-мантиқий назорат амалга оширилади.

Форматли-мантиқий назоратни амалга ошириш натижасида хатоликлар аниқланган тақдирда автоматик тарзда ваколатли шахсга тегишли маълумотлар уларни тўғрилаш учун юборилади.


12. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш вақтида ёки электрон тарзда олдиндан хабардор қилишда тақдим қилинган идентификацион код орқали божхона пости ходими товарнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар билан ДБҚ ЯААТдаги маълумотларни солиштиради.

Солиштириш натижаси бўйича маълумотлар ўртасида номувофиқликлар аниқланмаган тақдирда божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилинган ҳолда божхона расмийлаштирувини амалга оширади.


13. Идентификацион код ва божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжатида кўрсатилади.

Битта автотранспорт воситасига қўлланилган божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасидан ушбу автотранспорт воситасига нисбатан товарларни ташиш мажбуриятлари бажарилгунга қадар бошқа автотранспорт воситасига нисбатан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш мақсадида фойдаланишга йўл қўйилмайди.



3-1-БОБ. БОЖХОНА ОРГАНИ РУХСАТИСИЗ ТОВАРЛАР

БЕРИБ ЮБОРИЛГАНДА, ЙЎҚОТИЛГАНДА ЁКИ МАНЗИЛ

БОЖХОНА ПОСТИГА БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА ВА

ЎЗГАРМАС ҲОЛАТДА ЕТКАЗИЛМАГАНДА БОЖХОНА

ТЎЛОВЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ ВА УНДИРИШ

13-1. Божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганда, йўқотилганда ёки манзил божхона постига белгиланган муддатда ўзгармас ҳолатда (табиий эскириш ёхуд нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришлар бундан мустасно) етказилмаганлиги ҳолати аниқланганда манзил божхона пости мазкур ҳолатлар аниқланган санадан бошлаб 3 иш куни ичида ҳудудий бошқарма раҳбариятига ёзма ахборот беради.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар бўйича манзил божхона пости томонидан ахборот келганда ҳудудий бошқарма раҳбарияти 2 иш куни ичида товарларга божхона тўловларини ҳисоблаш бўйича зарур чораларни кўради.

Тақдим қилинган ҳамда ДБҚ ЯААТдан олинган маълумотлар асосида 3 иш куни ичида мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган шаклда далолатнома тўлдирилади, ушбу далолатнома божхона тўловлари ва пеняларни сўзсиз ундириб олиш ҳақидаги талабнома билан бирга ДБҚ ЯААТ ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа йўл билан:

ваколатли шахсга;

кафилга (кафиллик билан таъминланганда);

банкка (банк кафолати билан таъминланганда);

суғурталовчи ташкилотга (суғурта билан таъминланганда) юборилади.


13-2. Божхона назорати остида ташилаётган товарларни тўлиқ манзил божхона постига етказиш чоралари кўрилиши ёки далолатнома асосида божхона тўловлари тўлаш муддати талабнома тўловчига топширилган ёки у тўловчи томонидан олинган куннинг эртасидан эътиборан ўн иш кунини ташкил этади.


13-3. Ваколатли шахс, кафил, кафолат берувчи банк ёки суғурталовчи ташкилот томонидан талабномадаги талаблар бажарилмаганда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ чоралар кўрилади, шу жумладан талабнома юборган ҳудудий бошқарма томонидан судга ваколатли шахсга чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш бўйича идентификацион код беришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида даъво аризаси киритилади.


13-4. Идентификацион код беришни вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги даъво аризаси суд томонидан қаноатлантирилганда, тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари ва пенялар тўлиқ ундирилгунга қадар ваколатли шахсга чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш бўйича идентификацион код берилиши тўхтатилади. Бу тўғрисида божхона органи томонидан ДБҚ ЯААТга тегишли форматли-мантиқий назорат ўрнатилади.


13-5. Товарларни божхона органи рухсатисиз бериб юбориш, йўқотиш ёки манзил божхона постига белгиланган муддатда ўзгармас ҳолатда етказмаслик оқибатида ҳисобланган божхона тўловлари ундириб олинганидан сўнг товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати назоратдан ечилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


15. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА


Божхона тўловлари ва пеняларни ваколатли

шахсдан сўзсиз ундириш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

20___ йил "_____" _________

рўйхатдан ўтган давлат рақами




(рақами)

бўлган автотранспорт воситасини расмийлаштириш


/


/


рақамли


(пост коди)


(санаси)


(рақами)


Юкни етказиб бериш назорат ҳужжати асосида божхона назорати остида


дан

(божхона органи номи)



гача

(божхона органи номи)



томонидан берилган

(ваколатли шахс номи, жойлашуви (почта манзили)


чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловларини таъминлаш асосида


сонли идентификацион код



томонидан ташилаётган

(ташувчи номи, жойлашуви (почта манзили)


божхона қиймати


га тенг, вазни


кг бўлган товарлар


ҚШ долларида)


нетто вазни)


божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганлиги (йўқотилганлиги, белгиланган божхона органига етказилмаганлиги) ҳолати аниқланган ва 20____й. "____" ___________________________________куни қайд этилган.


товарини

божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганлиги (йўқотилганлиги, белгиланган божхона органига етказилмаганлиги) учун


идентификацион код эгаси


томонидан


(ваколатли шахс номи)


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, қуйидаги божхона тўловлари ва пенялар тўланиши лозим:

Божхона божи


/сумма/

ҚҚС


/сумма/

Акциз солиғи


/сумма/

Бошқа божхона тўловлари


/сумма/

Тўловлар тўланиши кечиктирилганлиги учун пеня


/сумма/

Жами: тўланиши лозим бўлган


/сумма/

20__ й. "___" ______ даги _________ -сонли сўзсиз ундирилган тўлов ҳужжати умумий

умумий суммаси

божхона органлари


сонли ҳисобрақамига


(божхона органи ҳисоб рақами, банк номи, КТУТ рақами)


____ йил "____"____________________куни келиб тушган сумма

Ваколатли шахсдан талаб қилинган суммани



сабабли ундириш имконияти мавжуд эмас.

Божхона органи ходими имзоси



(лавозими, Ф.И.О., имзо)

М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 19 сентябрь, 37-сон, 436-модда

















































Время: 0.1874
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск