Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги асослари / Меҳнатни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикасининг 06.05.1993 й. 839-XII-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Янги таҳрири) (ЎзР 22.09.2016 й. ЎРҚ-410-сон Қонуни билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.05.1993 й.

N 839-XII



МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА

(Янги таҳрири)


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонуннинг мақсади меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик

Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Ушбу Қонуннинг амал қилиш соҳаси


Ушбу Қонун:

корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) билан, шунингдек алоҳида ёлловчилар билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимларга;

ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган олий таълим муассасалари талабаларига, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига, бошқа таълим муассасалари тингловчиларига;

ташкилотларда ишлаш учун жалб этиладиган ҳарбий хизматчиларга;

муқобил хизматни ўтаётган фуқароларга;

суд ҳукмига кўра жазони ўтаётган шахсларга улар жазони ижро этиш муассасалари томонидан белгиланадиган ташкилотларда ишлаши даврида, шунингдек маъмурий қамоққа олиш тарзидаги маъмурий жазо қўлланилган шахсларга, бошқа турдаги ишларни бажаришга, шу жумладан жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб ташкил этиладиган ишларни бажаришга жалб этиладиган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Қонун иш берувчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар бундан буён матнда ходимлар деб аталади.



4-модда. Асосий тушунчалар


Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


жамоавий ҳимоя воситалари - тузилиши ёки вазифаси жиҳатидан ишлаб чиқариш биноси ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган, ходимларга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган техник воситалар ва бошқа воситалар;


зарарли ишлаб чиқариш омили - таъсири ходимнинг касб касаллигига чалинишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили;


иш ўрни - меҳнат фаолияти жараёнида ходимнинг доимий ёки вақтинчалик бўлиш жойи;


ишлаб чиқариш фаолияти - маҳсулот ишлаб чиқариш, хом ашёни қайта ишлаш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш чоғида амалга ошириладиган ҳаракатлар йиғиндиси;


ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса - ходимнинг иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда, шу жумладан иш берувчи томонидан берилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда меҳнатда майиб бўлишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишига олиб келган ва ходимни бошқа ишга ўтказиш заруратига, у касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига ёхуд вафот этишига сабаб бўлган ҳодиса;


касб касаллиги - ходимнинг унга зарарли ишлаб чиқариш омили ёки хавфли ишлаб чиқариш омили таъсири натижасида юзага келган ва унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёхуд турғун йўқотишига сабаб бўлган ўткир ёки сурункали касаллиги;


меҳнат шароитлари - меҳнатни амалга ошириш чоғидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омиллари йиғиндиси;


меҳнатни муҳофаза қилиш - меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ҳамда воситалари тизими;


меҳнатда майиб бўлиш - ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида ходимнинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотиши;


ноқулай ишлаб чиқариш омиллари - зарарли ишлаб чиқариш омилининг ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилининг мавжудлиги;


хавфли ишлаб чиқариш омили - таъсири ходимнинг шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили;


шахсий ҳимоя воситалари - ходимга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан ҳимояланиш учун фойдаланиладиган техник воситалар ва бошқа воситалар.



5-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги

давлат сиёсатининг асосий йўналишлари


Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлигини таъминлаш;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

барча ташкилотлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талабларни белгилаш;

меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш;

ходимларни ҳимоя қилувчи хавфсиз техника, технология ва воситаларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини рағбатлантириш;

фан, техника ютуқларидан ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илғор миллий ва хорижий тажрибадан фойдаланиш;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ёки касб касаллигига чалинган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш;

халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.



6-модда. Меҳнатни муҳофаза қилишни

давлат томонидан бошқариш

Меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка мувофиқ айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.



7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва амалга оширади;

...
Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск