ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 20.01.2015 й. 23-1403/8836-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

20.01.2015 й.

N 23-1403/8836


(КЎЧИРМА)




Даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, хўжалик суди даъвони кўрмасдан қолдиради


Тўрткул туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан кейин матнда - ДСИ) хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Каримбаев Шарафаддин Умарович (бундан кейин матнда - ЯТТ)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда - Солиқ кодекси)нинг 114-моддасига асосан 115 591 400 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб тўлиқ қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида янги қарор қабул қилинган.

Кассация шикоятида тадбиркор томонидан ДСИнинг қарори юзасидан молиявий жарима тўлаши ёки уни рад этиши тўғрисида ёзма билдириш тақдим этилмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, қарорни бекор қилиб, ЯТТга нисбатан молиявий жарима қўллаш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни ишдаги ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармасининг (бундан буён матнда - Бошқарма) Тўрткул туман бўлими томонидан қўзғатилган 176552-сонли жиноят иши бўйича 2012 йил 5 сентябрда қабул қилинган "Ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақида"ги қарори, Бошқарманинг 2012 йил 25 сентябрдаги 397-сонли буйруғига асосан ЯТТда солиқ қонунчилигига риоя қилиниши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Махқамаси қарорлари талабларининг бажарилиши юзасидан текширув ўтказилган.

Текшириш натижалари юзасидан ДСИ томонидан 2012 йил 1 ноябрда молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарори қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил учун тасдиқланган иш режасига асосан солиқ органларининг махсус назорат-тафтиш бошқармаси томонидан ДСИ ўтказган текшириш натижаси бўйича ЯТТга нисбатан молиявий жарима қўлланилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 31-сонли бўйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ДСИнинг "Соли??а оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида"ги 2014 йил 6 августдаги қарори қабул қилинган. Унга кўра, ЯТТга нисбатан Солиқ кодекси 114-моддасининг иккинчи қисмига асосан 115 591 400 сўм миқдорида молиявий жарима ҳисобланган.

Қарор асосида ҳисобланган молиявий жарималар ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли, ДСИ судга мурожаат қилиб, ЯТТга нисбатан юқорида қайд этилган молиявий жаримани қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция суди ДСИнинг арз қилинган талабини тўлиқ қаноатлантириб, ЯТТга нисбатан Солиқ кодекси 114-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ 115 591 400 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаб, барвақт хулосага келган.

Чунки, ДСИ томонидан 2014 йил 6 августда қабул қилинган "Соли??а оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида"ги қарор ЯТТга 1002-сонли квитанция билан 2014 йил 19 август куни буюртма хат орқали юборилган. ДСИ хўжалик судига ЯТТга нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақида ариза билан 2014 йил 21 августда мурожаат қилган. Ваҳоланки, Солиқ кодекси 104-моддасининг тўртинчи қисмида агар давлат солиқ хизмати органининг қарори бюджетга ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тушмаслигига олиб келмаган соли??а оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун солиқ тўловчига нисбатан жарима қўлланилишини назарда тутса, солиқ тўловчи қарор нусхасини олган кундан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмасдан давлат солиқ хизмати органига мазкур ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва ихтиёрий равишда жарима тўлаши тўғрисида ёки уни рад этиши тўғрисида ёзма билдириш тақдим этиши (юбориши) шартлиги, мазкур модданинг олтинчи қисмида ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчи содир этилган соли??а оид ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги ёки уни рад этганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаган ёхуд рад этганлиги тўғрисида ёзма билдириш тақдим этган тақдирда, шунингдек ушбу модданинг бешинчи қисмига мувофиқ берилган муддат ичида жарима тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиши белгиланган.

Ушбу қоида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 210-сонли қарорининг 33-бандида ҳам назарда тутилган.

Аммо, ДСИ юқорида қайд этилган талабларга риоя қилмасдан, яъни ЯТТнинг содир этилган соли??а оид ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги ёки уни рад этганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришни кутмасдан, судга ариза билан мурожаат қилиб хатоликка йўл қўйган. Бу эса даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги "Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида"ги 173-сонли қарори 17-бандининг учинчи хатбошисида агар апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда ишнинг фактик ҳолатлари тақдим этилган далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив текшириш асосида аниқланган, аммо суднинг хулосалари ушбу ҳолатларга мувофиқ эмас деб топса, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиши ва янги қарор қабул қилиши ҳақида тушунтириш берилган.

Апелляция инстанцияси суди ўз навбатида ушбу Пленум қарори талабларига риоя қилган ҳолда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш бўйича аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида янги қабул қарор қилиб қонуний тўхтамга келган.

Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важлар апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантирмасдан, ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ ДСИ томонидан олдиндан тўланган 7000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни, шунингдек суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ бўлган 30 000 сўм суд харажатларини ДСИдан ундиришни лозим топади.












































Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск