ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 04.03.2015 й. 19-1403/15128-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

04.03.2015 й.

N 19-1403/15128


(КЎЧИРМА)




Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли


Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқарма (бундан буён матнда - Бошқарма)си хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "SURXON TARMIT JAMOL" тайёрлов савдо МЧЖ (бундан буён матнда - МЧЖ)дан 45 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган. МЧЖдан Бошқарма фойдасига 45 500 000 сўм пеня ундирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарорининг МЧЖдан Бошқарма фойдасига 45 500 000 сўм пеня ундириш қисми "МЧЖдан Бошқарма фойдасига 6 066 510 сўм пеня ундирилсин" деб ўзгартирилган.

Бошқарма кассация тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда МЧЖ томонидан инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлиги, шартномада ушбу ҳолда пеня ундириш назарда тутилганлиги, бироқ апелляция инстанцияси суди томонидан пеняни ундириш ҳақидаги даъво талабини қисман рад этиш сабаблари асослантирилмаганлиги баён этилиб, қарорни бекор қилиш, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бошқарма, Ботиров Бехзод Исроилжонович (бундан буён матнда - Фуқаро) ҳамда Термиз туман ҳокимлиги (бундан буён матнда - Туман ҳокимлиги) ўртасида 2013 йил 5 июнда Туман ҳокимлиги тасарруфидаги Термиз тумани, Пахтаобод ҚФЙ, Қаҳрамон маҳалласида жойлашган "Ёшлар маркази"нинг эски биносини инвестиция мажбуриятлари эвазига нолли харид қийматида сотиш тўғрисида 1176-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.

Шартноманинг 3.1-бандида, Фуқаро мазкур шартноманинг 2-иловаси ва инвестиция киритиш режасига мувофиқ, 100 000 000 сўм миқдордаги инвестиция мажбуриятларини 9 ой муддат ичида бажариши белгиланган.

Шартноманинг 2-иловасига кўра, Фуқаро 2013 йилнинг 2-чорагида бинони бузиб олиш учун ишчиларни ёллашга 10 000 000 сўмлик, 2013 йилнинг 3-4-чорагида бинони қайта қуриш ва таъмирлаш ишларига (цемент, пишган ғишт, блок, электрожиҳозлар, сантехника жиҳозлари, акфа эшик ва ромлар, алюкафон ва бошқа қурилиш материаллари) ўрнатиш учун 70 000 000 сўмлик, 2014 йилнинг 1-чорагида замонавий тикувчилик цехи, эркаклар ва аёллар салони ҳамда оргтехника дўконини ташкил қилиб, фаолиятини йўлга қўйиш учун 20 000 000 сўмлик инвестиция киритиш мажбуриятини олган.

2013 йил 28 октябрда 2013 йил 5 июнда Бошқарма ва Фуқаро ҳамда МЧЖ ўртасида тузилган шартномага 1268-сонли қўшимча келишув тузилган.

Мазкур қўшимча келишувнинг 2.1-бандига кўра, "Мажбуриятни қабул қилувчи" МЧЖ 2014 йилнинг 1 июль ойига қадар умумий қиймати 100 000 000 сўм миқдоридаги инвестиция мабуриятларидан 40 000 000 сўмлик қисми Фуқаро томонидан бажарилганлигини эътиборга олган ҳолда, қолган 60 000 000 сўмлик инвестиция мажбуриятларини белгиланган жадвалга мувофиқ киритиш, 10 та янги иш ўрни яратиш ва яратилган иш ўринларини 2 йил муддатга сақлаб қолиш мажбуриятини олган. Шунингдек, шартноманинг қолган бандлари тарафларнинг ҳохишига кўра ўзгаришсиз қолдирилиши белгиланган.

Даъвогар томонидан 2013 йил 26 декабрда 01-05/3082-сонли талабнома билан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги оқибатида жарима ва пеня ундирилиши, шартнома бекор қилиниши ҳақида МЧЖ огоҳлантирилган. Бироқ, МЧЖ томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган.

Шартноманинг 8.4-бандида, мазкур шартноманинг 4-бўлим, 1-банди шартномага 2-илова 1-бандида белгиланган инвестиция мажбуриятлари ўз вақтида киритилмаган тақдирда, МЧЖ ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида киритилмаган инвестиция мабуриятларининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин ўз вақтида тўланмаган тўлов қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда Бошқармага пеня тўлаши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК) 260-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.

ФК 261-моддасининг биринчи - иккинчи қисмларига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади.

ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.

Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 163-сонли қарорининг 4-бандида қуйидагича тушунтириш берилган: ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.

Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.

Бошқарма даъво аризасида МЧЖ томонидан амалда киритилмаган инвестиция мажбуриятидан эмас, олди-сотди шартномаси умумий қийматидан келиб чи??ан ҳолда 45 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди эса ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бермасдан пеняни тўлиқ ундириш ҳақида барвақт хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги "Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида"ги 173-сонли қарорининг 15-бандига кўра ишларни апелляция тартибида кўришда судлар қонун бўйича биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ текширганлигини, суд аниқланган деб топган ҳолатларнинг исботланганлигини, суднинг ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалари иш ҳолатларига мувофиқлигини, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилмаганлигини, мазкур нормалар тўғри қўлланилганлигини аниқлашлари лозим.

Апелляция инстанцияси суди қайд этилган Пленум қарори талабларига риоя қилган ҳолда, МЧЖ томонидан киритилмаган инвестиция қиймати 40 433 000 сўмни, ушбу сумманинг 50 фоизи эса 20 221 500 сўмни ташкил этишини инобатга олиб, ундирилиши лозим бўлган 20 221 500 сўм пеня суммасини 6 066 510 сўмга қадар камайтириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Ушбу ҳолда, судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос йўқ деб ҳисоблайди.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Солик кодекси 330-моддасининг 19-бандига кўра, Бошқарма давлат божидан озод этилганлиги сабабли, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ давлат божини ундирувсиз қолдиришни, 7000 сўм почта харажати Бошқарма томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олишни ҳамда ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режими орқали кўриш билан боғлиқ 30 000 сўм суд ҳаражатини унинг зиммасига юклашни лозим топади.







































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск