ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 01.07.2015 й. 19-1404/20377-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

01.07.2015 й.

N 19-1404/20377


(КЎЧИРМА)




Ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинади


Шўрчи туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан "Ҳақиқат НП" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2010 йил 13 майда "Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида" шартномаси тузилган.

Шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарга 80.1 га ер участкасини пахта ва ғаллачилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни юритиш учун ижарага топшириши, жавобгар эса ер участкасини қабул қилиши ва ундан шартномада ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида назарда тутилган мақсадларда фойдаланиши лозим бўлган.

Шўрчи тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкалари бериш масалаларини кўриш бўйича комиссиясининг хулосасига кўра жавобгар 2012-2013 йиллар давомида 80.1 га ер майдонидан давлатга пахта ва ғалла сотиш режасини бажармаганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги "Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида"ги Низоми (бундан буён матнда - Низом деб юритилади) 14-бандининг в, г ва д-бандлари қўпол бўзилган ҳолда ер ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмасдан норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олганлиги, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларини бажарилмаганлиги, хўжалик фаолиятни паст ва самарасиз рентабеллик билан юритганлиги ҳолатлари тасдиқланган ва бу ҳақида тегишли далолатнома тузилган.

Комиссиянинг хулосасида қайд этилган ҳолатларнинг асослилиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топган.

Даъвогарнинг 2010 йил 13 майдаги низоли шартномани ихтёрий равишда бекор қилиш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар хўжалик судига жавобгарга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2010 йил 13 майдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳақидаги шартномани бекор қилишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 31 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида, даъвогар томонидан даъво аризасида келтирилган важлар асоссиз эканлиги, жавобгарнинг ер майдонининг мелиоратив ҳолати текширилганда сув таъминоти етишмайдиган ва суғориш иншоотлари яроқсиз ҳолатга келиб қолган ерлар тоифаси аниқлаштирилган ҳолда далолатнома расмийлаштирилганлиги, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни ўрганмасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини ва прокурорнинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги фикрини тинглаб, судлов ҳайъати иш ҳужжатларини кассация шикоятида келтирилган важлар билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади)нинг 135-моддасига мувофиқ хўжалик судининг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.

Ушбу ҳолатда, тарафлар ўртасидаги низо ер ижара шартномасидан келиб чи??ан.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2010 йил 13 майда тузилган Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарга 80.1 га ер участкасини пахта ва ғаллачилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни юритиши мақсадида ижарага берган. Бироқ, даъвогар томонидан тақдим этилган Шўрчи туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкалари бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг хулосасига мувофиқ, жавобгар 2012-2013 йиллар давомида ушбу ажратилган ер майдонидан фойдаланиш натижасида давлатга пахта ва ғалла сотиш режасини умуман бажармаганлиги аниқланган. Бундан ташқари, Низом 14-бандининг в, г, ва д-бандлари талаблари бузилган ҳолда ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмасдан кадастр баҳосидан паст ҳосил олганлиги, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартлари бажарилмаганлиги ҳолатлари тасдиқланган.

Ушбу ҳолатда, жавобгар томонидан ер ижара шартномасининг шартлари жиддий равишда бузилган ҳисобланиб, ушбу ҳолатлар даъвогар томонидан тақдим этилган тегишли комиссиянинг хулосаси, далолатнома, солиштирма далолатнома ва бошқа маълумотномалар билан ўз тасдиғини топган.

"Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17-моддасининг биринчи қисмида, ер участкасидан қонун ҳужжатларида ва ижарага олиш шартномасида кўрсатилган шартларда, белгиланган мақсадда, самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаши, тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулоти назарда тутилган ҳажмларда етказиб берилишини таъминлаши шартлиги фермер хўжалигининг зиммасига юклатилганлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2013 йил 31 январдаги 22-сонли Қарорининг 13-14-бандаларига мувофиқ, ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ва фермер хўжалигини тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (туман (шаҳар) ҳокими) томонидан тақдим этиладиган даъволар асосида, хўжалик суди қарорига биноан амалга оширилиши, фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари бажарилишининг чуқур таҳлили натижасида қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши: ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги, фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги ихтисослашувининг бузилганлиги, ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганлиги, фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга келиши ҳолатлари бундан мустасно), хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан юритилиши ва уни тугатиш билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва хўжалик судига бериш учун асос ҳисобланиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасининг 7-бандига кўра, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда хўжалик судларининг ролини ошириш тўғрисида"ги 2004 йил 12 мартдаги 115-сонли қарори 7-бандининг биринчи қисмида, фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари бўйича ўзига олган мажбуриятларга кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, яъни бу ерлардан ўзбошимчалик билан шахсий томорқа сифатида фойдаланиш, уй-жой, иморатлар ёки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг фойдаланишига бериб юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган бўнак пуллари, техника, ёнилғи ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, лекин маҳсулот топширмаслик, давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан, ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши, бу ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, Фуқаролик кодекси 382-моддасининг иккинчи қисмига кўра фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши хўжалик судларига тушунтириш берилган.

Бундан ташқари, жавобгар томонидан ажратилган ер участкасидан шартномага асосан ўз зиммасига олинган пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш, давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилиш бўйича контрактация шартномалари шартлари ҳам лозим даражада бажармаганлиги, солиқ органлари, моддий техника ресурслари етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчилар билан ҳисоб-китоблар мунтазам равишда амалга оширилмаган.

Ушбу ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида"ги 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.

ХПК 188-моддасининг биринчи қисмида моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлиши назарда тутилган.

Ушбу ҳолатда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга асослар мавжуд эмас.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатларига қонуний баҳо берилиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўлланилган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги сабабли, уни ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса қанотлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи ва видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатини ХПКнинг 95-моддасига кўра жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.







































Время: 0.0183
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск