Кадровый Консультант
Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2016 й. 292-сон "Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ташкилотлари тузилмасини янада оптималлаштириш ва соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
10.09.2016 й.
N 292
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТУЗИЛМАСИНИ
ЯНАДА ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ВА СОҒЛИҚНИ
САҚЛАШ ТИЗИМИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ
МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТИЗИМИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини, сифатини ва қулайлигини янада ошириш, мавжуд қувватлардан ва койкалар фондидан оқилона фойдаланишни таъминлаган ҳолда тиббиёт ташкилотлари тузилмасини оптималлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасалар, қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек тиббиёт ходимлари айрим тоифаларини улар бажараётган ишларнинг мураккаблик ва жиддийлик даражасига кўра моддий рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими тиббиёт ташкилотлари тузилмасини янада оптималлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин, уларда қуйидагилар назарда тутилган:
1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича айрим тиббиёт ташкилотларини туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига ва минтақавий кўп тармоқли тиббиёт марказларига қўшиш, уларга тегишли функцияларни ва штатдаги ходимлар сонини бериш;
қайта ташкил этиш ва тугатиш йўли билан 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича айрим тиббиёт ташкилотларини оптималлаштириш;
3-иловага* мувофиқ жадвалга биноан сил касалликларига қарши муассасалар биноларини реконструкция қилиш тугалланишига кўра уларнинг койкалар фондини қисқартириш;
4-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича айрим тиббиёт ташкилотларида тўлов асосида тиббий хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига таъминланадиган койкалар фонди улушини ва беморларни қабул қилиш қувватларини босқичма-босқич кўпайтириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда тиббиёт ташкилотларининг штат нормативларини қайта кўриб чиқсин ва янгиланган штат нормативларини тасдиқласин, уларда қуйидагилар назарда тутилсин:
марказий туман (шаҳар) кўп тармо
...