ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 22.10.2013 й. 11-1332/5524-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

22.10.2013 й.

N 11-1332/5524


(КЎЧИРМА)




Хўжалик судининг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар, худди шу шахслар иштирокчиси бўлган бошқа ишни суд кўраётганда янгидан исбот қилинмайди


"Тўйтепа металл қурилмалари" очиқ акциядорлик жамияти (бундан буён матнда - ОАЖ) хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, Ўртачирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда - ДСИ)га нисбатан 2013 йил 25 февралдаги "Соли??а оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида"ги қарорнинг 112 201 700 сўм миқдорида молиявий жарима ундириш билан боғлиқ қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг хукмидаги қайси ҳолат бўйича айблов кўйилганлиги ва қайси эпизодлар айбловга киритилмаганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, Паркент туман прокуратурасининг хатлари эътиборга олинмаганлиги, ишдаги тўпланган ҳужжатларни Тошкент Давлат солиқ бошқармасининг Эксперт Кенгашига экспертиза ўтказиш учун юбориш лозимлиги ҳақидаги важлар келтирилиб, суд ҳужжатларини бекор қилиш, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини ишдаги ҳужжатлар билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, ОАЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича Паркент тумани прокуратурасининг "Ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақида"ги 2012 йил 3 октябрдаги қарорига ҳамда Паркент туман ДСИнинг 2012 йил 10 октябрдаги 161-хс-сонли ва 2012 йил 30 ноябрдаги 189-хс-сонли буйруқларига асосан ОАЖнинг 2009 йил 1 январидан 2011 йил 31 декабрига қадар бўлган молиявий хўжалик фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги қарорларига риоя этилиши юзасидан хужжатли тафтиш ўтказилган.

Текширишда ОАЖ омбор мудири Т. Шерматова жавобгарлигидаги 241 900 сўмлик металл маҳсулоти ортиқчалиги, ОАЖ омбори мудири Р. Қурбонов жавобгарлигидаги 17 340 000 сўмлик металл маҳсулоти ОАЖ бухгалтериясига кирим қилинмаганлиги, ОАЖ инвентаризация комиссияси томонидан умумий баҳоси 11 875 500 сўмлик маҳсулот ортиқчалиги ва 642 900 сўмлик камомад мавжудлиги, ОАЖ омбор мудири Р. Қурбонов жавобгарлигидаги 16 341 000 сўмлик маҳсулотлар камомади ва 12 482 600 сўмлик маҳсулотлар ортиқчалиги мавжудлиги, ОАЖ ҳудудида узоқ муддатлардан бери бухгалтерияга кирим қилинмаган 10 921 000 сўмлик металлопрокат борлиги, ОАЖ омбор мудири Р. Қурбонов жавобгарлигидаги товар-моддий бойликлар бўйича умумий баҳоси 30 718 700 сўмлик металл маҳсулоти ОАЖ инвентаризация комиссияси томонидан 4 348 800 сўмлик ортиқча маҳсулотлар борлиги аниқланган.

Текшириш ҳужжатлари ДСИ томонидан кўриб чиқилиб 2013 йил 25 февралда қарор қабул қилинган, унга кўра ОАЖга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда - СК)нинг 114-моддасига асосан 112 201 700 сўм молиявий жарима ҳисобланган.

Мазкур қарордан ОАЖ норози бўлиб хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, ДСИнинг 2013 йил 25 февралдаги "Соли??а оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида"ги қарорининг 112 201 700 сўм миқдорида молиявий жарима ундириш билан боғлиқ қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

ДСИнинг қарори ОАЖ томонидан ихтиёрий бажарилмаганлиги сабабли, ДСИ хўжалик судига ариза мурожаат қилиб, ОАЖга нисбатан СКнинг 114-моддасига асосан 112 211 700 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. ДСИнинг аризасига асосан Тошкент вилоят хўжалик суди томонидан 11-1334/4572-сонли иш қўзғатилиб ва суднинг ҳал қилув қарори билан ОАЖга нисбатан СКнинг 114-моддасига асосан 112 211 700 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган ва ушбу суд ҳужжати бугунги кунда қонуний кучда.

Биринчи инстанция суди мазкур хўжалик ишида низоли бўлган ДСИнинг қароридаги ОАЖга нисбатан молиявий жарима ҳисоблашга асос бўлган ҳолатлари 11-1334/4572-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан ўз исботини топганлиги сабабли, мазкур иш бўйича даъво талабини рад қилиб қонуний тўхтамга келган.

Чунки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 60-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ хўжалик судининг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар, худди шу шахслар иштирокчиси бўлган бошқа ишни суд кўраётганда янгидан исбот қилинмайди деб қайд этилган.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг 2013 йил 9 апрелдаги ҳукми билан текширишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўлиқ ўз исботини топган ҳамда ОАЖ мансабдор шахслари тегишли жиноий жавобгарликка тортилган.

Ўзбекистон Республикаси "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарорининг 20-бандида ХПК 60-моддаси тўртинчи қисмининг мазмунига кўра солиқ тўловчининг раҳбари ёки ходимига нисбатан жиноят иши бўйича ҳукм муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир. Бунда ваколатли орган текшириш тартиби ва қоидалари бузилмаган ҳолда ўтказилганлигини ҳамда солиқ тўловчининг соли??а оид ҳуқуқбузарлик содир этганлигини исботлашдан озод этилади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасида назарда тутилган реабилитация асосларига мувофиқ чиқарилган ҳукм бундан мустаснолиги ҳақида тушунтириш берилган.

Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида"ги 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли қарорининг 15-банди талаблари асосида ҳал қилув қарорнинг қонунийлиги ва асослантирилганлигини ишдаги мавжуд ҳужжатлар бўйича текшириб, ҳал қилув қарорнинг қонунийлигига баҳо берган ҳолда уни асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важлар асосида суд ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, уларни ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топди.







































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск