Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Харажатлар ҳисоби /

Совға сертификатларининг тайёрланиши, бухгалтерия ҳисоби ва реализация қилиниши тартиби (СБХ, 40-сон, 2016 йил 4 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



СОВҒА СЕРТИФИКАТЛАРИ:

ТАЙЁРЛАШ, ҲИСОБГА ОЛИШ

ВА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ


Савдо ва сервис компаниялари кўпроқ мижоз жалб этиш мақсадида совға сертификатларини чиқармоқдалар. Сертификатлар сотилса, уларда кўрсатилган суммада даромад олишлари кафолатланади. Харидорлар учун бу нафақат товарлар, балки хизматлар билан ҳам совға тақдим этишнинг қулай усулидир. Шу билан бирга, товарлар / хизматларнинг сертификатларни қўллаган ҳолда сотилишига ҳисоб ва солиқ солишда ўзига хос ёндашилади.



СОВҒА СЕРТИФИКАТИНИНГ ЎЗИ НИМА?


Амалиётда совға сертификати эркин шаклдаги бланка ёки пластик карта кўринишида бўлади. Уни яқинларига, ташкилот ходимларига ёки ҳамкорларга совға сифатида харид қиладилар. Сертификат воситасида хуш ёққан товарларни (ишларни, хизматларни) ҳақ тўламасдан олиш мумкин. Шу сабабли сертификатни бериш деганда ҳақи тўланган, бироқ ҳали танланмаган товарлар, ишлар, хизматларга мулкий ҳуқуқларнинг текинга берилиши тушунилади.

Одатда сертификатнинг амал қилиш муддати чекланган бўлади, бироқ муддати белгиланмаган сертификатлар ҳам учраб туради.

Сертификат босма усулда тайёрланган қоғоз бланкаси, ҳимоя коди бўлган пластик карта кўринишида бўлиши мумкин. Иккинчи хилини қалбакилаштириш қийинроқ бўлгани учун у анча кенг тарқалган. Кўпинча сертификатнинг фарқловчи аломатлари қуйидагилар бўлади: серия рақами, калит, скетч-панель (пластик картада), номинал, сўндириш коди, мақоми, амал қилиш муддати. Совға сертификатларини тайёрлаш одатда ихтисослаштирилган ташкилотга топширилади.

Совға сертификати - сотувчи ва истеъмолчилар орасида тобора оммалашиб бораётган, Ўзбекистон товар ва хизматлар бозорида нисбатан янги ҳодисадир.

Совға сертификати - унинг соҳибининг сертификатни чиқарган шахсдан ушбу сертификатнинг номинал қийматига тенг суммада товарларни, ишларни ёки хизматларни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.



СОВҒА СЕРТИФИКАТИНИ КИМЛАР ЧИҚАРИШИ МУМКИН?


Пулни бўнак сифатида олишни кўзлаган тижорат тузилмалари совға сертификатларининг эмитентлари бўлиши мумкин, кейинчалик сертификат соҳиби улардан товарлар, ишлар, хизматларни харид қилишда шу пулни сарфлай олади.

Сертификатларни чиқариш учун махсус лицензия талаб этилмайди, сабаби карта қимматли қоғоз ҳисобланмайди, унинг эмитенти банк фаолиятини юритмайди.



ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАР


Совға сертификатларининг чиқарилиши, тайёрланиши ва ҳисобга олиниши қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган. Уларнинг муомаласига доир қоидаларни уларни чиқараётган ташкилот белгилайди. Улар ушбу қ

...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск