Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

3. 2016 йил учинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 41-сон, 2016 йил 11 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2016 ЙИЛ УЧИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА

СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШГА ДОИР

ТАВСИЯЛАР*


"СБХ"да (12.07.2016 йилдаги 28 (1144)-сони) иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги корхоналар учун жорий йилнинг II чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар чоп этилган эди. Ушбу мавзуни давом эттириш мақсадида "Norma Ekspert" мутахассислари бугунги сонда III чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби ва ҳисоботни тўлдириш бўйича навбатдаги тавсияларни тайёрладилар.


        

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан - ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.


Солиқ кодексининг 360-моддаси 1, 4 ва 5-қисмлари

        


Диққат! Мисолларда ҳисоб-китоб минг сўмда кўрсатилган. ЯСТ бўйича ҳисобот шаклларида барча кўрсаткичлар сўмда бутун рақамларда кўрсатилади.



1-вазият.


КЎП ТАРМОҚЛИ КОРХОНА (ЧАКАНА САВДО,

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ, ХИЗМАТЛАР)

УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ


Навоий шаҳридаги кичик корхона озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини (озиқ-овқат маҳсулотлари, санитария ва шахсий гигиена товарларини) чакана сотади, шунингдек пиво пиширадиган ускунаси бор бўлган қаҳвахонага эга. Ишлаб чиқарилган пиво фақат ўз қаҳвахонасида сотилади.


Биринчи ярим йиллик якунларига кўра қуйидаги маълумотлар мавжуд:

товарлар реализациясидан тушум - 110 000 минг сўм, шу жумладан тўлов терминали бўйича 61 900 минг сўм келиб тушди;

қаҳвахона бўйича тушум - 29 700 минг сўм;

бошқа даромадлар (I чоракда муассисга дивидендларни тўлаш ҳисобига автомобилнинг чиқиб кетишидан олинган) - 3 000 минг сўм.


II чоракда корхона қиймати 120 000 минг сўмлик (етказиб бериш ва монтаж қилиш харажатларини, божхона расмийлаштируви учун йиғимни ҳисобга олганда) янги технологик ускунани импорт қилди ва фойдаланишга жорий этди, бу унга сотиб олинган ускуна қийматига ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишида, бироқ солиқ солинадиган базанинг (ССБ) 25%идан ортиқ бўлмаган миқдорда имтиёз олиш ҳуқуқини беради (Солиқ кодексининг 356-моддаси 3-қисми). Ярим йиллик якунларига кўра ССБнинг камайиши 35 675 минг сўмни ташкил этди.

ЯСТ 5 673,175 минг сўм миқдорида тўланди, шу жумладан 59,68 минг сўм - I чоракда энг кам ЯСТ миқдоригача қўшимча ҳисобланди.


III чоракда:

чакана товар айланмаси 48 500 минг сўмни, шу жумладан тўлов терминали бўйича - 29 600 минг сўмни ташкил этди;

қаҳвахона бўйича тушум пивога акциз солиғини чегирганда - 32 800 минг сўм. Пиво 110 дал (1 100 л) ҳажмида сотилган.

Август ойидан бошлаб корхона маиший электрон ва электр ускуналарни таъмирлаш хизматларини кўрсатади. Август-сентябрь ойларида ушбу фаолиятдан тушум 18 200 минг сўмни ташкил этди.


III чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобида қуйидагиларни эътиборга оламиз:

q турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) ставкалари белгиланган бир нечта фаолият турини амалга оширувчи ЯСТ тўловчилар ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва ЯСТни тегишли ставкаларда тўлашлари керак (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

ЯСТ ставкалари қуйидагича:

шаҳардаги чакана савдо фаолияти бўйича - 4%;

умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият бўйича - 10%;

хизматлар бўйича - 5% (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорга 10-1, 10-2-иловалар);

q акциз тўланадиган маҳ

...
Время: 0.0034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск